Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

3.2. ФОТОСИНТЕЗНИ ЎРГАНИШ ТАРИХИ 
 
Фотосинтезни ўрганиш бўйича биринчи тажрибани инглиз кимёгари 
Дж.Пристли 1771 йилда ўтказди. У шам ёндирилиши ёки сичқоннинг нафас 
олиши натижасида ҳавоси "бузилган" шиша қалпоқ остига яшил ялпиз 
шохчасини қўйган ва бир неча кундан кейин унда ҳаво яхшиланганини 
аниқлаган. Яъни ялпиз сақланган қалпоқ остида шам узоқ муддат ўчмасдан 
ёнган, сичқон эса яшаган. 
1779 йилда голландиялик врач Я.Ингенхауз жуда кўп марта Пристли 
тажрибасини такрорлади ва ўсимликлар фақат ёруғликда ҳавони тозалайди, 
қоронғида эса ҳайвонлар каби ҳавони бузади, деган хулосага келди. Шундай 
қилиб, Пристли ва Ингенхаузлар ўсимликларда қарама-қарши икки хил жараён 
мавжудлигини аниқладилар. Лекин ўсимликлар учун бунинг нима аҳамияти 
борлигини тушунмадилар. 
Швецариялик олим Ж.Сенебье 1782 йилда тажрибалар натижасида 
ўсимликлар ёруғликда кислород ажратади ва шу билан бир вақтда бузилган 
ҳавони ( яъни СО
2
ни ) ютади, деган хулосага келди. 


45
1804 йилда швецариялик олим Т.Соссюр, ўсимликларнинг ёруғликда СО
2
ни ютиб ўз танасида углерод тўплашини аниқлади. У қабул қилинган карбонат 
ангидрид ва ажралиб чиқадиган кислороднинг нисбати бир-бирига тенглигини, 
органик модда ҳосил бўлиши жараёнида карбонат ангидрид билан бир қаторда 
сув ҳам иштирок этишини биринчи марта тажрибалар асосида кўрсатди. 
Француз агрохимиги Ж.Б.Буссенго 1840 йилда фотосинтез соҳасида 
қилинадиган ишлар натижаларини ҳар томонлама текшириб кўрди ва 
Соссюрнинг хулосаларини тасдиқлади, илк бор фотосинтезнинг схематик 
тенгламасини тузди : 
6СО
2
+ 6Н
2
О С6Н
12
О
6
+ 6О

Ёруғликнинг фотосинтез жараёнидаги ролини аниқлаш масаласи билан 
шунингдек америкалик физик Дж.У.Дрепер, кейинчалик Ю.Сакс ва 
В.Пфефферлар шуғулландилар. Улар фотосинтез жараёни ёруғлик спектрининг 
сариқ нурларида энг яхши содир бўлади деган хулосага келдилар. Лекин 1875 
йилда йирик физиолог олим К.А.Тимирязев бу хулоса хато эканлигини 
аниқлади. 
Тажрибалар асосида у энг кучли фотосинтез жараёни хлорофилл 
молекуласи 
ютадиган 
қизил 
нурларда 
содир 
бўлишини 
кўрсатди. 
Тимирязевнинг бу соҳада бажарган ишлари " Ўсимликларнинг ёруғликнинг 
ўзлаштириши " (1875) мавзусида ёзган докторлик диссертациясида ва " Қуёш, 
ҳаёт ва хлорофилл " (1920) деган китобида жамланган. 
Шундай қилиб,XVIII ва XIX асрларда яшил ўсимликларда содир 
бўладиган фотосинтез жараёни ва унинг асосий томонлари аниқланди: карбонат 
ангидриднинг ютилиши, молекуляр кислороднинг ажралиши, ёруғликнинг 
зарурлиги, хлорофиллнинг иштироки ва органик моддаларнинг ҳосил бўлиши. 
ХIХ асрда фотосинтезни ўрганиш янада жадалроқ кечди. Асосий 
тажрибалар фотосинтетик орган - хлоропластлар, пигментлар ва асосан 
фотосинтез механизмини ўрганишга қаратилди. Бу соҳада М.С.Цвет, 
В.Н.Любименко, 
А.А.Иванов, 
А.А.Рихтер, 
С.П.Костичев 
,Т.Н.Годнев, 
О.Варбург, М.Кальвин, Е.И.Рабинович ва бошқаларнинг хизматлари катта 
бўлди. Ҳозирги кунларда А.А.Красновский, А.А.Ничипорович, Ю.Тарчевский, 
А.Л.Курсанов, А.Т.Макроносов, Ю.Носиров сингари олимлар мазкур жараённи 
ўрганиш устида иш олиб бормоқдалар. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish