Кўзнинг ёрдамчи аппаратлари Кўзнинг ёрдамчи аппаратларига кўз қовоқлари, кўз ёш бези, кўз
соққасини ҳаракатлантирувчи мускуллар, ёғсимон ва тана ва фасция киради.
Юқориги ва пастки қовоқлар киприклар билан бирга кўзни ҳимоя
қилиб туради. Кўз қовоқларининг ички қавати шилиқ парда – конъюнктива билан қопланган бўлиб, у кўз соққасида ёй пардагача давом этади. Кўз ёш
бези кўзнинг ташқи юқориги бурчагида, кўз ёш халтачаси ички пастки
бурчагида жойлашган. Кўз ёш бези ҳар доим суюқлик ишлаб чиқаради. Бу
суюқлик кўз соққасини ювиб, ички бурчакдаги кўз ёш кўлига, ундан ёш
халтачасига келади. Ундан кўз ёш канали орқали бурун бўшлиғига ўтади.
Кўз соққасининг мускулларига: юқориги, пастки, четки, ички тўғри ва
иккита қия мускуллар киради. Улар кўз соққасини турли ўқ атрофида
ҳаракатлантиради.
Ёғсимон тана кўз соққаси билан кўз чуқурлиги орасидаги бўшлиқни
тўлдириб туради. Ёғсимон тана билан кўз соққаси орасида фасция
жойлашган. Булар орасида бўшлиқ бўлиб, у кўз ҳаракатида аҳамиятга эга.