15
суяк иккинчи суякка суяк модда ёрдамида бирикади. Масалан, чаноқ ва
думғаза суяклари ана шундай бириккан. Скелетнинг баъзи суяклари, масалан,
умуртқа поғонасидаги умуртқалар танаси ва қовурғалар тўш суягига
узлуксиз тоғай ёрдамида бирикади. Билак,
тирсак суяклари, катта ва кичик
болдир суяклари ўзаро бириктирувчи парда ёрдамида бирикади. Курак суяги
кўкрак қафаси суякларига мускул ёрдамида бирикади.
Одам скелетидаги кўп суяклар оралиқ бўғимлар ҳосил қилиб бирикади.
Бўғимда асосий ҳисобланган бўғим халтачаси, бирикиш юзаси ва бўшлиқ
бўлади. Бўғим юзаси гиалин тоғай билан қопланган бўлиб, бу тоғай нерв ва
қон томирлари билан таъминланган. Бўғим халтачаси суяк усти пардасининг
бўғим атрофида кенгайишидан ҳосил бўлади. У 2 қаватдан: ташқи пишиқ
фиброз ва ички юмшоқ синовий қаватдан тузилган бўлади.
Синовий қаватда
оқсил, ёғ томчилари ва турли тузларни ўзида сақлаган
синовий бўғим мойи
ишлаб чиқарилади. Бу суюқлик ҳаракат вақтида бўғимлар юзасини мойлаб,
сирғанишни енгиллаштиради.
Бўғимларнинг ичи бўш бўлиб, унда манфий босим сақланади, яъни
ҳаво бўлмайди. Бу босим бўғимларнинг пишиқлигини
таъминловчи
факторлардан биридир. Баъзи бўғимлар бўшлиғида пай (боғлағич)лар,
ялтироқ тоғайлар ва мускул пайлари бўлади. Бўғимларнинг ташқи юзасида
кўп миқдорда пишиқ боғлағич, мускул ва пайлар бўлиб, улар бўғимнинг
мустаҳкамлигини таъминлайди
Бўғимнинг турлари ва улардаги ҳаракатлар. Бўғим юзасининг
тузилишига қараб, бўғимлар шарсимон, эллипссимон, эгарсимон,
цилиндрсимон, ғалтаксимон бўлади. Бўғимлар шаклига ва функциясига кўра,
1, 2, 3 ўқли бўлиши мумкин.
Бир ўқли бўғимларга цилиндрсимон, ғалтаксимон бўғимлар киради.
Цилиндрсимон бўғим билак - тирсак суякларининг икки учида бўлиб, унда
ичкарига ва ташқарига буриш ҳаракати бўлади. Ғалтаксимон бўғим
фалангалар орасида, елка - тирсак суяклари орасида бўлиб, бу буғимларда
букиш-ёзиш ҳаракатлари бўлади.
Икки ўқли бўғимларга эллипссимон (атлант - энса, билак, қўл панжаси
бўғимлари), эгарсимон (қўл панжасидаги бош бармоқнинг кафт суяги
орасидаги) бўғимлар мисол бўла олади. Атлант - энса бўғимида фронтал ўқ,
атрофида букиш-ёзиш, сагитал ўқ атрофида чапга ёки унгга оғиш
ҳаракатлари бўлади. Билак-қўл панжаси бўғимида букиш-ёзиш ва
узоқлаштириш – яқинлаштириш, қўл панжасидаги бош бармоқни кафт суяги
орасидаги бўғимдан узоқлаштириш-яқинлаштириш ва қарама-қарши қўйиш
ҳаракатлари бўлади.
Уч ўқли бўғимларга шарсимон, елка бўғими, ёнғоқсимон, тос-сон
бўғими киради. Бу бўғимларда фронтал ўқ атрофида букиш-ёзиш, сагитал ўқ
атрофида узоқлаштириш, вертикал ўқ атрофида ичкарига ва ташқарига
буриш ҳаракатлари бўлади. Буларнинг йиғиндисидан айланма ҳаракат,
масалан, елка буғимидаги ҳаракатлар ҳосил бўлади.
Текис бўғимларда силжиш ҳаракатлари
жуда кам, буларга товон
суякларидаги баъзи бирикишлар мисол бўлади. Бўғимларнинг юқорида
айтилгандек, хилма-хил бўлиб, турли ҳаракатлар бажариши бир неча минг
16
йиллар давомида одам меҳнат қуроллари билан ишлаши туфайли келиб
чиққан. Бўғимнинг пишиқлиги бўғим бўшлиғидаги
манфий босим, бўғим
атрофидаги бўғим халтачаси, боғлағичлар ва мускулларга боғлиқ бўлади.
Бўғимларнинг чиқиши шу бўғимнинг тузилиши ва мустаҳкамлигига боғлиқ.
Нотўғри ҳаракатлар вақтида тазйиқ остида шикастланишда бўғим юзалари
бир-биридан узоқлашади, яъни бўғим чиқади. Бўғим чиққанда қаттиқ
оғриқ сезилади, ҳаракатлар қийинлашади. Бундай вақтда чиққан жойни
ҳаракатсиз қилиб боғлаб, тезлик билан врачга мурожаат этиш керак.
Одам скелети асосан 3 группага:
гавда скелети, қўл-оёқ, скелети ва
калла скелетига бўлиб ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: