Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


ХАЛҚАРО КАПИТАЛ ҲАРАКАТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

2. ХАЛҚАРО КАПИТАЛ ҲАРАКАТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА 
ОИД НАЗАРИЯЛАР 
 
Ҳозирги даврда америкаликлар япон автомобилларини минадилар, 
шведлар французлар пишлоғини истеъмол қиладилар, канадаликлар корейс 
компьютерларини сотиб оладилар, италияликлар Ливия нефтидан 
фойдаланадилар, руслар америкаликлар донидан нон пиширадилар. Бу савдо 
муносабатида ички савдога нисбатан иккита ўзига хослик мавжуд. 
Биринчидан, халқаро савдода иштирок этувчи фирмалар ва истеъмолчилар 
турли мамлакатларда яшайдилар. Биринчи пайдо бўладиган савол шундан 
иборатки, нега ўзи халқаро савдо мавжуд? 
Ҳозирги даврда халқаро меҳнат тақсимоти бутун жаҳон йўли билан 
ишлаб чиқарилади. Кўпинча давлат ҳукуматлари бу савдони тартибга солиш 
учун тарифлар, яъни импорт қилинаѐтган товарлар учун солиқлар солинади. 
Иккинчи муҳим ўзига хослик шуки, савдо қилаѐтганларнинг ҳар бири 
бошқа-бошқа валюта (пул)дан фойдаланадилар. Масалан, Америка 
ҳаридорлари 
япон 
автомобилларини 
долларда 
сотиб 
оладилар. 
Автомобилларни ишлаб чиқараѐтган япон ишчилари ўз маошларини 


158 
иенларда олишни истайдилар. Демак, бу ерда халқаро ҳисоб-китоб масаласи 
кўтарилади. 
Ҳозирги даврда халқаро меҳнат тақсимоти бутун жаҳон хўжалигининг 
ташкил топиши ва ривожланишининг ҳал қилувчи омилидир. Бунда капитал 
чиқариш масалалари ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Шу сабабли уларга 
бағишланган бир қанча назариялар мавжуд. 
Тарихан биринчи бўлиб неоклассик таълимотлар вужудга келди. 
Уларнинг асоси Б.Олин (Швеция), К.Иверсон (Дания), Р.Нурксе (Австрия-
АҚШ) асарларида ўз аксини топган. Улар ўз таълимотларида маржинализм 
концепциясига 
асосланган 
ҳолда, 
капиталнинг 
ҳаракатчанлиги, 
«капиталнинг энг юқори унуми» (фоиз ставкаси билан ифода қилинади) у 
ѐки бу мамлакат капиталининг мўл-кўллигининг турлича эканлиги билан 
изоҳлайдилар. Капиталнинг «мўл-кўллиги» ѐки «камлиги» унинг миграция 
сабаби қилиб кўрсатилади. Бу жараѐн то капитал унуми бир хил бўлгунча 
давом этади. Бу эса ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигининг ўсиши, 
миллий даромаднинг ортиши, бутун мамлакатлар иқтисодий ривожланиш 
даражасининг текисланишига олиб келади. 
Капитал чиқаришнинг неокейнсчилик таълимоти 30-50-йилларда 
шаклланди, Ф.Махлуп, Е.Домар ва Р.Ҳаррот бу назариянинг асосчилари 
ҳисобланадилар. Уларнинг фикрича, кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришда савдо, тўлов балансининг ўзгариши туфайли, яъни актив савдо 
баланси бўлган мамлакатларда капитал ортиқчалиги (жамғармаларнинг 
инвестициялардан кўплиги), пассив балансли мамлакатларда эса аксинча, 
капитал 
етишмаслиги 
сабабли 
капитал 
ҳаракати 
рўй 
беради. 
«Жамғармалар»нинг ортиқчалиги мамлакатни иқтисодий депрессия ва 
ишсизликка олиб борадиган энг муҳим омил деб қаралади. Унга қарши 
кўраш ѐки унинг олдини олиш учун «жамғармалар» ҳисобига қўшимча товар 
экспортини молиялаш зарур деб топилади. Аммо бунда импорт ошмаслиги, 
яъни капитал чиқариш йўли билан ҳал этилиши керак. 
Бу йўналиш вакиллари капиталистик тузумда капитални реализация 
қилишдаги қарама-қаршиликларни тан оладилар ва буни ҳал этиш учун 
капитал чиқарилади, бу эса ортиқча товарни кўпайтириш ҳисобига рўй 
беради. Бу назария ривожланаѐтган мамлакатларга «ѐрдам» концепциясини 
исботлаш учун ҳам асос бўлади. 
60-70-йилларда капитал чиқаришнинг «динамик модели» оммалашди, 
унда Р.Ҳарротнинг иқтисодий динамика назарияси асосида мамлакатлар 
ўртасидаги ўзаро капитал экспорти сабаблари ва оқибатларини аниқлашга 
ўриниш бор. У капитал экспорти ва импортини ялпи миллий маҳсулот 
ўсиши, инвестицион даромад ва тўловлар билан боғлашга интилади. Унда 
неокейнсчиликнинг халқаро капитал ҳаракати концепциясига асосланадилар. 
Шу вақтнинг ўзида иқтисодий ўсишнинг неоклассик назарияси ҳам ҳисобга 
олинади. Буларнинг ҳаммаси унлаб ўзгарувчи параметрларни ўз ичига 
олувчи иқтисодий математик моделлар асосида ҳал қилинади. Масалан, 
америкалик иқтисодчилар Ж.Бортс ва К.Копеқилар тузган ана шундай 


159 
моделда 20 дан ортиқ ўзгарувчи ва шунча тенглама мавжуд; унда математик 
аппарат устун бўлиб, у назарий асоснинг бўшлигини компенсациялайди. 
Улар 
капитал 
ортиқчалиги 
масаласини 
тушунтиришда 
неокейнсчиларга асосланадилар ва уни жамғармалар ва инвестициялар 
орасидаги фарқ сифатида эълон қиладилар. Бу фарқ ишчи кучи етишмаслиги 
ва 
тез 
ўсувчи 
капитал 
миқдори 
ўртасидаги 
техник-иқтисодий 
диспропорциядан келиб чиқади, деб тушунтирилади. 
Капитал ўсиши тўлов баланси сальдоси мусбат бўлганда инвестицион 
даромадлар инвестицион тўловлардан ортиқ ҳолларда рўй беради. Даромади 
тўловлардан юқори бўлган мамлакатлар капитални соф экспорт қиладиган, 
аксинча, тўловлари даромаддан устун бўлганлар эса капитални соф импорт 
қиладиган мамлакатлардир. Чунки улардаги капитал миқдори мавжуд 
меҳнат ресурсларидан анча кам бўлади. Бунда чет эл инвестициялари билан 
соф кредитор ѐки дебитор мамлакатлар аҳволи ўртасидаги ўзаро боғланиш 
таъкидланади. 
Бевосита инвестициялар назарияси ҳам 60-70-йилларда ишлаб 
чиқилган бўлиб, капитал чиқариш ва киритишнинг сабаб ва оқибатларини 
аниқлаш масалалари асос қилиб олинган. Уларнинг фикрича, капитал 
чиқариш асосан йирик корпорациялар томонидан амалга оширилади ва 
бошқа мамлакат компанияларининг чет элдаги иқтисодий позициялари 
билан рақобатга дуч келади. Бунинг сабаби шуки, ҳозирги шароитда 
рентабел ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосан чет элдаги бозорларни 
эгаллаш билан боғлиқ. Э.Х.Чемберлин монополистик конкуренция 
назариясини ишлаб чиқди, унга кўра монополистик конкуренция ишлаб 
чиқариш ва капитал концентрацияси туфайли эмас, балки фирманинг 
бозорга, 
истеъмолчиларнинг 
шахсий 
талабларига 
муваффақиятли 
мослашиши натижасидир. 
Бевосита инвестицияларни амалга оширувчи корпорациялар худди ана 
шундай монополистик устунликларга эга бўлишлари керак. С. Хаймер - Ч. 
Киндлебергерларнинг 
«олигополик 
структуралар» 
(монополистик 
устунликлар) 
моделида 
бу 
жараѐн 
корпорация-инвесторда 
«дифференциялашган маҳсулот», махсус бозор билимлари, керакли 
технология, юқори малакали менежмент мавжудлиги туфайли рўй берар 
экан. 
Кейинги даврда халқаро монополияларнинг янги типи - трансмиллий 
ва транскорпоратив концернлар ташкил топмоқда. Бу монополиялар 
фаолиятини акс эттирувчи бир қанча таълимотлар мавжуд. Уларда халқаро 
монополиялар бир қанча миллатлар номидан чиқаѐтган мустақил 
корпорация сифатида изоҳланади ва бутун дунѐда илмий-техника тараққиѐти 
меваларини тарғиб қилувчи ташкилот деб қаралади. Бу монополиялар 
мисолида иқтисодий алоқалар ҳар қандай сиѐсат ва мафкурадан холи деган 
фикр илгари сурилади, яъни у ѐки бу корпорация кўп мамлакатларда ишлаб 
чиқариш ва коммерция операцияларини олиб бораѐтган бўлса, «соф 
халқаро» корхонага айланади ва ҳеч бир мамлакат манфаатларини ҳимоя 
қилмайди. 
Г.Жонсон, 
Ч.Киндлебергер 
ва 
бошқалар 
халқаро 


160 
монополияларнинг илмий-техника янгиликларини тарғиб этиш, тинчликни 
сақлашга оид фаолиятларига кенг ўрин беришган. Айниқса ривожланаѐтган 
мамлакатларда бу трансмиллий корхоналарнинг роли юқори баҳоланади, 
уларнинг илмий-техника соҳасида, инвестициялар қуйиш бўйича фаолияти 
ижобий деб қаралади. 
Халқаро монополиялар ривожига танқидий бўлган назариялар ҳам 
мавжуд (Р.Барнет -АҚШ, Э.Пенроўз - Англия), бу назарияларда ҳалқаро 
концернлар давлат иқтисодий сиѐсатининг айрим унсурлари, масалан, солиқ 
солиш, кредит ва инвестицион сиѐсат, валютани тартибга солиш ва 
бошқаларнинг самарасиз бўлиб қолишига олиб келади. Бу корпорациялар 
ўзлари иш юритаѐтган давлатларда бу мамлакат иқтисодиѐти ва сиѐсатига 
салбий тазйиқ ўтказиш учун бир қанча усуллардан фойдаланишлари мумкин. 
Айниқса бу ҳолат иқтисодий жиҳатдан қолоқ ривожланаѐтган 
мамлакатларда салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади. Шу 
сабабли улар халқаро корпорациялар фаолиятини шундай қайта ишлаб 
чиқишни таклиф этадиларки, уларнинг ҳаракатидаги «салбий томонлар»нинг 
йўқотилиши 
ва 
жаҳон 
бозорини 
бўлиб 
олиш 
«қоидалари»ни 
регламентациялаш керак. 
Интеграцион жараѐн бўйича ягона алоҳида таълимот йўқ, аммо 
интеграцияни 
исботлаш, 
қўллаб-қувватлаш 
борасида 
бир 
қанча 
йўналишларнинг 
баъзи 
бир 
умумий 
томонлари 
мавжуд, 
улар 
қуйидагилардир: капиталистик иқтисодий интеграциянинг ижтимоий-
иқтисодий мазмуни сохталаштирилади; бу жараѐн умумий қонуният 
сифатида қаралади ва XVIII-XIX асрларда вужудга кела бошлаган ички 
бозор билан бир нарса деб қаралади, Европа ва Шимолий Америка 
мамлакатлари ривожланаѐтган ва бошқа давлатлар билан олиб бориладиган 
алоқа сифатида берилади; монополистик капиталнинг капиталистик 
интеграциянинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатидаги роли бўяб кўрсатилади. 
Одатда иқтисодий интеграция тўғрисидаги назарияларда интеграцияга 
аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча тўсиқлар ва айниқса савдо, бошқа 
иқтисодий муносабатларда тўла эркинлик берилиши зарурлиги қайд 
этилади. Шу билан бирга бозорнинг кўлами ва иқтисодиѐтнинг ўсиш 
суръатлари ўртасида функционал (яъни бевосита) боғланиш бор деган ғоя 
ҳам илгари сурилади. Шундай қилиб, иқтисодий интеграция зарурати ташқи 
бозорнинг қайта ишлаб чиқаришга ҳал қилувчи таъсири туфайли юзага 
келади (яъни аксинча эмас). 
Иқтисодий интеграция бўйича таълимотларда асосий эътибор 
«божхона иттифоқи»га берилиб, унда ўзаро савдо бўйича ҳар қандай 
чеклашлар бекор қилиниши ва «учинчи мамлакатлар» учун ягона божхона 
тарифи жорий қилиниши керак бўлади. Бунда айрим иқтисодчилар - Б.Белаш 
(АҚШ), В.Ребке (Швейцария) ва бошқалар бу жараѐнни идеал эркин бозор 
муносабатларига қайтиш шаклида қарайдилар ва аввалги давр воқеаларини 
ҳозирги монополистик даврга кўчирадилар. Бошқалари эса, масалан 
Ч.П.Киндлебергер (АҚШ), П.Стритен (Англия), А.Маршалл ва Ф.Перру 
(Франция)лар йирик корпорациялар мавжудлигини тан оладилар, уларнинг 


161 
фикрича, жаҳон бозорини ўзаро бўлиб олиб, «божхона иттифоқи» 
картелларга қарши сиѐсат туфайли уларнинг фаолиятидаги салбий 
томонларни нейтрализация қилади, гўѐки халқаро интеграция антимонопол 
йўналишга эга. Амалиѐтда бу жараѐнлар ҳар доим ҳам назариядагидек эмас, 
масалан Европа иқтисодий ҳамжамияти (умумий бозор, ҳозир Европа 
иттифоқи)да картеллаштиришни тақиқлаш тўғрисида қонун бўлишига 
қарамасдан, бу жараѐн аксинча тезлашди, бугунги кунда кўптармоқли 
компания-концернлар вужудга келмоқда. 
Олимларнинг фикрича, иқтисодий интеграциянинг асосий ижтимоий-
сиѐсий оқибатлари қуйидагилардан иборат бўлади: ишлаб чиқаришнинг 
доимо ўсиши ва иқтисодий инқирозларнинг бўлмаслиги таъминланади; 
иқтисодиѐтнинг доимо ўсиши туфайли аҳолининг турмуш даражаси 
кўтарилади; ишчи ва капиталистлар ўртасидаги социал шерикликни 
ривожлантиради; турли мамлакатлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ва 
сиѐсий нифоқлар тугатилади. Демак, иқтисодий интеграция капиталистик 
жамиятга хос бўлган иллатларни камайтириш воситаси сифатида қаралади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish