Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
 
1. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ РИВОЖИГА ОИД 
ТАЪЛИМОТЛАРНИНГ XX АСРДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ҳозиргача биз асосан айрим мамлакатлардаги миллий иқтисодиѐт, 
иқтисодий жараѐнлар тўғрисида фикр юритдик. Аммо иқтисодиѐтга хос 
бўлган муҳим бир хусусият шуки, у чегара билмайди, байналмилал 
ҳарактерга эга. Агар бу масалага тарихан ѐндашилса, иқтисодиѐтнинг, 
хўжаликларнинг яқинлашув жараѐни илгаридан маълум. Масалан, эрамиздан 
аввалги II асрдаѐқ Буюк ипак йўли билан Хитой, Япония, Корея моллари 
Ҳиндистон, Эрон, Ўрта Осиѐ орқали Византия ва Италияга олиб келинган, у 
ердан сотиб олинган моллар бошқа мамлакатларга олиб борилган. Тарихий 
фактларга мурожаат этилса, ҳар бир карвонда кўп сонли одамлар, юк 
ортилган от, туя, хачир ва бошқалар бўлган, йўл бир неча ойлаб давом этган. 
Бу халқаро савдо йўли XIV-XV асрларда Амир Темурнинг олиб борган 
иқтисодий сиѐсати туфайли кенг ривожланди (кам бож олинган, карвон 
йўллари қароқчилардан ҳимоя қилинган, бир кунлик йўл охирида 
карвонсарой бўлган, у ерда сув учун қудуқлар, сардобалар қурилган, от-
улов, ем-хашак ва озиқ-овқатлари сақланган). 
Амир Темур «Дунѐ савдо билан обод бўлур» деган фикр билдирган, бу 
фикрнинг ҳозирги даврда қанчалик долзарблиги ҳаммага аѐн. Бобур 
Ҳиндистонда подшолик қилган даврда ҳам бу соҳада муҳим ишлар 
қилинган. Аградан Кобулгача бўлган йўл бўйлаб ҳар 15 миль (1 миль = 1.6 
км) масофага 6 тадан от ва унга қарайдиган хизматчилар қўйилиб, улар 
халқка ҳизмат қилган (У.Эрскин Бобур Ҳиндистонда Т., «Чўлпон», 111-бет.) 
Жаҳон бозорининг вужудга келиши кўпинча XV аср охири ва XVI аср 
боши билан белгиланади. Бу фикрда ҳам жон бор албатта, чунки буюк 
географик кашфиѐтлар туфайли Америка қитъаси, кўплаб янги орол ва 
мамлакатлар очилди. Улар билан денгиз орқали иқтисодий алоқа кучайди, 
мустамлакачилик 
тизими 
вужудга 
келди. 
Иқтисодиѐтнинг 
байналмилаллашув жараѐни доим ривожланишда бўлди ва айниқса иккинчи 
жаҳон урушидан кейин бу жараѐн мазмун жиҳатдан тобора чуқурлашиб, 
ҳудуди кенгайиб бормоқда. Жаҳон хўжалиги, унинг пайдо бўлиши, 
ривожланиши ва такомиллашув қонуниятлари, тамойиллари доим олим ва 
мутахассисларнинг диққат марказида бўлган. 
Ҳозирги даврда дунѐда 200 дан ортиқ мамлакат мавжуд бўлса, 
уларнинг табиий иқлимий шароитлари ниҳоятда турли-туман. Уларнинг 
аҳолиси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзи ҳам хилма-хилдир. Тарихий, 
анъанавий шароит тақозоси туфайли ҳар бир мамлакатда ўзига хос хўжалик 
фаолияти, маҳсулот турлари юзага келган. Масалан, бизга яхши таниш 
бўлган картошка, маккажўхори, помидор, тамаки Америка кашф этилгандан 


155 
кейин бизга олиб келинди ва ривожланди. Худди шундай йўл билан ўзаро 
боғланиш, савдо-сотиқ, маданий алоқалар кучайиб бормоқда. Айниқса, 
халқаро савдо муносабатлари бу борада етакчи ўринни эгаллайди ва 
иқтисодий таълимотларда ҳам бу соҳада муҳим ютуқлар мавжуд. Халқаро 
иқтисодий интеграция дастлаб савдо соҳасида кенг тус олган. 
Халқаро савдо ривожланиши жараѐнлари иқтисодиѐти аллақачон 
миллий давлатлар доирасидан чиққан ва бу борада бир қанча иқтисодий 
таълимотлар ҳам мавжуд. Улар классик, неоклассик ва неокейнсчилик 
назарияларида ўз аксини топган. Айниқса, XIX-XX асрлардаги иқтисодчилар 
А.Смит, Д.Рикардо, Р.Торренс, Ж.С.Милль, А.Маршалл (юқорида улар 
билан танишганмиз.) Ж.Вайнер, Г.Хаберлер, Г.Жонсон, П.Самуэльсон ва 
бошқалар бу соҳада баракали ижод қилдилар. 
А.Смит томонидан мўтлоқ афзаллик принципи ишлаб чиқилган, унга 
кўра, энг кам ҳаражат талаб этувчи товарлар ишлаб чиқариш ва экспорт 
қилиш самаралиди ва аксинча. 
Классик иқтисодий мактаб вакили Д.Рикардо биринчилардан бўлиб 
меҳнат тақсимоти фақат айрим ишлаб чиқариш соҳасидагина эмас(А.Смит 
фикри), балки халқаро кўламда ҳам объектив зарурат эканлигини исботлаб 
берди.Олимнинг фикри шундан иборатки, принципиал жиҳатдан қаралса, 
ҳар бир давлат ўзига керакли барча нарсани (товарларни) ишлаб чиқариши 
мумкин, аммо бу иқтисодий жиҳатдан қанчалик тўғри, деган савол туғилади. 
Унга жавоб бериб, Рикардо айтадики, ҳар бир давлат маълум бир 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ихтисослашади ва нисбий афзалликка
устунликка эга бўлади. Масалан, Шотландияда сули, Португалияда фақат 
вино ишлаб чиқариш самаралироқдир, чунки сарф-ҳаражатлар миқдори энг 
кам бўлган соҳани ривожлантириш афзалдир. Бунда албатта, табиий шароит, 
анъаналар, тарихий тажриба, ер, сув, инсон ресурслари, халқнинг 
менталитети ва бошқалар ҳисобга олиниши керак. Масалан, мусулмон 
давлатларида чўчқачиликни ривожлантириш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин 
эмас ва бошқалар. 
Солиштирма ҳаражатлар принципи ҳам барча мамлакатлар учун 
тегишлидир ва қайси маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 
муаммоси ҳал этилганда ҳисобга олиниши шарт. Шу сабабли айрим 
давлатларда у ѐки бу соҳа «мустақиллиги» учун кўраш эълон қилинганда бу 
омил албатта яхши ўрганиб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.(Д.Рикардо 
таълимоти юқори бобларда тўла берилган). 
Неоклассик, яъни «соф» иқтисодиѐтни тарғиб этувчилар халқаро 
меҳнат тақсимотининг ривожи ва савдо шароитларининг ўзгариши 
сабабларини аниқлашни бош вазифа қилиб қўйганлар, аммо улар савдо 
алмашувида пул механизми йўлини инкор этадилар. Р.Ҳаррот, Ф.Махлуп, 
К.Куриҳара каби неокейнсчилик тарафдорлари эса халқаро савдонинг пул 
механизмига алоҳида эътибор берадилар, шу билан бир вақтда халқаро 
меҳнат тақсимоти, байналмилал қиймат, баҳолар нисбати деярли эътиборга 
олинмайди. 


156 
«Соф» таълимот тарафдорлари фикрича, жаҳон бозорида «мукаммал 
рақобат» мавжуд; барча контрагентлар халқаро савдода бир хил 
имкониятларга эга; таклиф доимо талабни вужудга келтиради; савдо баланси 
ўзини-ўзи тартибга солиш принципи бор. Экспорт ва импорт баҳолари 
нисбатини тушунтиришда улар ўзоқ муддатли режаларда «савдо 
шароитлари» индустриал давлатлар зиѐнига ва аграр мамлакатлар фойдасига 
ўзгармоқда, деб ўйламоқдалар ва буни ер унумдорлигининг пасайиб бориши 
деган қонун билан боғламоқдалар. Улар товар экспорти ва импортининг 
физик ҳажмлари ўсишини ҳисобга олмаган ҳолда халқаро савдо ривожи 
тенденциялари аграр хом ашѐ йўналишидаги давлатлар иқтисодиѐти ташқи 
савдо позициялари яхшилашувига олиб келмоқда, демоқдалар. Халқаро 
савдонинг неокейнсчилик таълимоти вакилларининг фикрича, ҳар бир 
мамлакат ички бозорда кўпроқ товар ишлаб чиқаришга интилгани сабабли 
меҳнат ва капитал билан бандликнинг тўла эмаслиги туфайли кўпроқ 
экспорт қилишга ва камроқ импорт қилишга интилади. Шу сабабли ҳам 
халқаро савдо ўзини-ўзи тартибга солувчи жараѐн бўла олмайди, аксинча 
товар экспорти капитал чиқариш билан рағбатлантирилиши керак, импорт 
эса протекционистик чоралар билан чекланиши зарур. Бу чоралар 
умуммиллий манфаатларга мос келар эмиш. 
Кейинги даврда вужудга келган иқтисодий таълимотларда Э.Хекшер, 
Б.Олин (Швеция), П.Самуэльсон томонидан яратилган «ишлаб чиқариш 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish