4.КЕЙНС ТАЪЛИМОТИНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ
АҲАМИЯТИ
50-йилларда кейнсчилик ғоялари ривожлантирилиб, янги ғоялар илгар
сурилди. Уларнинг асосий моҳияти иқтисодий ўсиш суръатлари доимлигини
таъминловчи механизмларни аниқлаш ва исботлашдан иборатдир. Оқибатда
«мульципирикатор-акселератор» системасини ҳисоблашга асосланган ва
ўзига хос кейнсчиликнинг ўсиш назариялари, жамғариш ва истеъмол
ўртасидаги ўзоро боғланиш ҳарактеристикаларидан фойдаланиб иқтисодий
динамикани моделлаштириш юзага келди.
Юқорида тилга олинган иқтисодий ўсиш назарияларининг асосий
намоѐндалари Массачусет технология институти профессор Евсей Домар
(1914) ва Оксфорд университети профессори Роберт Ҳаррод (1890-1978)
ҳисобланади. Уларнинг назарияси (модели) иқтисодиѐтнинг доим
(мўътадил) суръатларда ўсиши динамик барқарорлик (илгарилаб бориш)
нинг асосий шарти сифатида мақсадга мувофиқ эканлигининг умумий
хулосаларини бирлаштиради. Уларнинг фикрича, шундагина ишлаб чиқариш
қувватлари ва меҳнат ресурсларидан тўла фойдаланишга эришиш мумкин.
Ҳаррод- Домар моделининг бошқа бир қоидаси бўйича айрим параметрлар,
чунончи даромадлардаги жамғарма ҳиссаси ва капитал қуйилмаларнинг
ўртача самарадорлиги ўзрқ давр мобайнида доим деб тан олиниши
ҳисобланади. Муаллифлар динамик барқарорлик ва доимий ўсишга эришиш
автоматик равишда бўлмаслиги, балки давлатнинг шунга мувофиқ сиѐсати
натижасида, яъни давлатнинг иқтисодиѐтга фаол иштироки туфайли рўй
бериш мумкинлигини таъкидлайдилар.
Домар ва Ҳаррод моделларидаги фарқ-бошланғич позициялардаги айрим
кўрсаткичлардир. Масалан, Ҳаррод меделида инвестиция ва жамғармалар
тенглиги ғояси, Домарда эса пул даромадлари (талаб) ва ишлаб чиқариш
қувватлари (таклиф) тенг деб қабул қилинади. Иккала олим шунга
ишончлари комилки, даромад ўсишини таъминлашда инвестициялар роли,
ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши фаолдир, бунда шу нарса кўзда
тутиладики, ўсши бандликка ѐрдам беради, бу эса ўз йўлида,
корхоналарнинг ярим қувват билан ишлаши ва ишсизликнинг олдини олади.
Бу Кейнснинг шу соҳадаги концепциясини сўз сиз тан олишдир; чунки
Кейнс бўйича, иқтисодий жараѐнлар инвестиция ва жамғармалар орасидаги
пропорциялар ҳарактери ва динамикасига боғлиқ, аниқроқ айтилса
инвестицияларнинг илдам ўсиши, баҳолар даражаси ўсишига сабаб бўлади,
152
жамғармалар ўсиши эса корхоналарнинг тўла ишламаслиги ва ишсизликнинг
сабабидир.
Шуни
аниқ
қилиб
айтиш
керакки,
қейнс
таълимоти
инқирозлар,урушлар ва урушдан кейинги даврлар учун самарали бўлди,
чунки фавқулотта ҳолатлар даврида давлатнинг роли кучли бўлиши керак.
Амалда эса, айниқса 2-жаҳон урушидан сўнг Fарб мамлакатларини
социалистик орентацияси кучайди (давлат мулки ошиб борди), давлат
бюджети қарзлари кўпайиб, ишсизлик ҳам ўсган, инфляция кучли. Бу
ижтимоий ишларни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар оқибатидир деб тан
олинмоқда. Ишсизликнинг иш ҳақини пасайтириш йўли билан ҳал этиш
тарафдорлари ҳам мавжуд, аммо пул массасини кўпайтириш (инфляцияга
олиб келади), яъни эмиссия йўли кўпчиликка осон кўринади. Бу концепция
маълум давр мобайнида инфляция бўлмаган ҳолда минемал ишсизлик
даражасини исботлашга имкон беради.
70-йиллардан бошлаб Кейнс таълимотига нисбатан давлатнинг
иқтисодиѐтга аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари асосий бўлиб қолди,
чунки бу даврда жаҳонинг кўпгина мамлакатларида инқироз ҳолатлари доим
воқеага айланиб қолди. Инфляция, давлат бюджетининг камомади, ишсизлик
тоборо кучайди. Неолибераллар кейнсчиларни танқид қилар эканлар,
иқтисодиѐтда давлат секторининг ошуви, эркин рақобатнинг камайиши,
иқтисодиѐтнинг муҳим тармоқларига инвестициялар камайганлиги улар
ғояларининг саѐзлигидан далолат беради, деб ҳисоблайдилар.
70-80-йиллар неолиберал ғоялар иқтисодиѐтда тобора устунлигини
эгаллай бошлади. Кўп давлатларда иқтисодиѐтни денационализация қилиш
кучайди (нодавлат шаклларига ўтилди). Бунинг оқибатида Буюк Британия
(Тетчеризм), Франция, Япония, Чили (Пиночет), Испания ва бошқа
мамлакатларда давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви минималлаштирилди ва
иқтисодий аҳвол яхшиланди.
ХУЛОСА
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози аввалги «соф
таълимот» назариѐтчиларининг фикрига қўшимчакириишни талаб этди.
Иқтисодий таълимотлар тарихида Кейнс инқилоби деб ном олган ўзгариш
рўй берди. Агар авваллари бозор иқтисодиѐти барча муаммоларни автоматик
равишда ҳал қилади деган ғоя устун бўлса, Кейнс уларга бошқача қараб,
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини зарур деб ҳисоблади. Бандлик, фоиз,
миллий даромад, инвестициялар ўртасидаги муносабатлар ўрганилиб,
«аралаш иқтисодиѐт», мультипликатор тушунчалари киритилди. Кейнсчи ва
Неокейнсчилар давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини қўллаб, «акселератор
коэффициенти»ни қўлладилар, унга кўра даромадларнинг инвестицияларга
таъсирини кўриш мумкин. Кейнсчиликнинг айрим шаклларида индикатив
режалаштириш ҳам қўллаб- қувватланади. Ишсизлик ва инфляцини бандлик
йўли билан ҳал этиш мумкин деган ғоя устун.
153
Do'stlaringiz bilan baham: |