Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Учинчи босқич мақсади иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларни сифат 
жиҳатидан янги поғонага кўтаришга қаратилди. Иқтисодиѐтда миқдор ва 
сифат силжишлари, кичик бизнес ва тадбиркорлик учун ҳуқуқли шароитлар 
яратилди, ишсизликнинг яширин ва турғун ҳолатларини бартараф этишга 


184 
оид чоралар кўрилди. Аҳоли даромадларининг янги турлари - мулкдан ва 
тадбиркорликдан ҳам шакллана бошлади. Аҳоли кам таъминланган 
қатламлар қашшоқлашуви камайтирилди. Боқимандалик чекинди. Меҳнат ва 
тадбиркорлик фаоллиги ортди. 
Иқтисодиѐтнинг негизини турли хилдаги мулк: ташкил этиши, 
мулкчилик муносабатларидаги ислоҳотлар чуқурлашуви ҳам тўрт босқичда 
Гуруҳлантиришга имкон яратди. Бунда 1990-91 йиллар тайѐрлов босқичи 
деб белгиланди. 
1-босқич - 1992-1993 йиллар; 
2-босқич - 1994-1995 йиллар; 
3-босқич - 1996-1998 йиллар; 
4-босқич - 1998 йил охиридан то ҳозирги пайтгача давом этмоқда. 
Биринчи босқичда фаол хусусийлаштириш бошланган. Бунда асосан 
уй-жой фонди ва кичик корхоналар хусусийлаштирилган ва жамоа мулкига 
айлантирилган. Қишлоқ жойларда ҳар бир оилага томорқа ер участкаси 
берилган.
Иккинчи босқичда ўрта ва йирик енгил саноат машинасозлик, қурилиш 
материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги 50 мингдан ортиқ корхоналар очиқ 
турдаги акциядорлик жамиятларига (меҳнат жамоаси - 25%, давлат - 26%, 
эркин сотувда - 30%, аралаш корхоналарга - 10%, ҳарижий инвесторларга - 
10%) айлантирилди. Бозор инфраструктураси ривожланди (биржа, банк, 
хусусий суғўрта компаниялари). 
Учинчи босқичда эса энг йирик акция назорат пакети давлат иҳтиѐрида 
бўлган 
корхоналар 
(жами 
3/46 
та) 
ислоҳоти 
бошланди. 
Хусусийлаштирилмайдиганларнинг таркибий рўйхати Олий мажлис ва 
Вазирлар махкамаси томонидан белгилаб берилди: сувдан фойдаланиш 
объектлари, мелиоратив тармоқлар, музейлар, санэпидемия станциялар, 
стратегик ва ҳарбий аҳамиятга эга бўлган бюджетдан ташқари фондлар 
шулар жумласидандир. 
Тўртинчи босқичга келиб хусусийлаштирилган объектлардан 
бюждетга маблағ тушуриш, хусусийлаштирилган объектларга хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш, янги мулкчилик муносабатларининг тўлиқ 
фаолияти учун шароит яратиш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш 
чораларига эътибор кучайтирилди. 
Бу босқичда хусусийлаштиришни гуруҳлаштириш соҳасидаги 
вазифалар аниқлаштирилди: 
хусусийлаштиришнинг миқдорий кўрсаткичларидан тармоқларни чуқур 
реструктуризациялаш ҳамда корхоналарни хусусийлаштиришдан сўнг 
қувватлаш; 
тармоқ ва ҳудудлардаги хусусиятларни тўлиқ ҳисобга олиш учун 
хусусийлаштириш усулларини кенгайтириш; 
хусусийлаштириладиган мулкни баҳолашнинг тендер асосида сотиш учун 
такомиллаштириш; 


185 
тадбиркорликни фаол қувватлаш, санация ва реструктуризациялаш 
процедураларини амалга ошириш, зарарга ишлаѐтган корхоналарга барҳам 
бериш. 
Мулкдорлар синфининг шакиланиши тадбиркорлик ривожлантирилиш 
билан боғлиқ институционал ислоҳотлар ҳам 4 босқичда таснифланади. 
Бунда ҳам тайѐрлов босқичга алоҳида эътибор берилади, яъни 1990-
1991 йилларда мулкчилик ва тадбиркорлик тўғрисидаги ва бошқа 
қонунларнинг қабул қилиниши қайд этилади. 
1-босқич 
(1992-1994 
йиллар) 
да 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг қабул қилиниши, «Ҳусусий мулкчилик ҳимоясини 
таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш» тўғрисидаги (январь 1994 
йил), «Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 
давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент фармонлари 
муҳим хужжат бўлди. 
босқич (1995-1996 йй.) республика Президентининг хусусий тадбиркорликни 
рағбатлантириш тўғрисидаги фармони билан бошланди. Собиқ совет 
республикалари ичида биринчи марта хусусийлаштиришдан тушган 
маблағнинг 50%и кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантиришга қаратилди. Бу 
босқичда «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлинтириш тўғрисида»ги 
(декабрь 1995й.), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик хуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (апрель, 1996й.) қонунлар қабул қилинди. Энг 
муҳими реал кўп укладли иқтисодиѐт шакилланишига эришилди, нодавлат 
сектори мустаҳкамланди. Нодавлат секторнинг улуши миллий даромадда 
69%га етди. Салкам 6 млн аҳолида мулкдорлик ҳиссаси вужудга келди. 
босқич (1997-1999) чет эл сармояларини жалб этиш асосида 
хусусийлаштиришнинг чуқурлаштирилиши билан тавсифланади. Эътибор 
кўпроқ хусусийлаштиришнинг самарадорлигига қаратилди. Қишлоқ 
хўжалигида пайчилик асосидаги ширкатларга ўтиш бошланди. 
Майда, кичик ва ўрта бизнесни қувватлашнинг кўп босқичли тизими 
шаклланди. Булар:
Давлат мулкини бощқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси 
ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Тадбиркорликнинг жамоат ташкилотлари (товар ишлаб чиқарувчилар ва 
тадбиркорлар палатаси, деҳқон ва фермер хўжаликлари ассоциацияси, 
тадбиркор аѐллар уюшмаси). 
Молия-кредит институтлари (бизнес фонд, деҳқон ва фермер хўжаликларини 
қувватлаш фонди, тадбиркорбанк). 
Суғурта таъминоти («Мадад») ва тадбиркор қадрларни тайѐрлаш ва ахборот 
- маслаҳат билан қувватлаш институтлари (бизнес - инкубатор ва бизнес - 
мактаблар). 
Хомашѐ ва материаллар таъминоти, шунингдек тайѐр маҳсулот сотиш 
инфраструктуралари (Ўзулгуржи биржа савдо, Агросаноат биржа, Ўз савдо 
марказ, минтақавий ва ихтисослашган бозорлар). Натижада жами ҳуқуқий 
шахсларнинг 89%и кичик ва ўрта корхоналар (160 минг) эгасига айланди. 
Кичик ва ўрта корхоналар солиғи қишлоқ хўжалигида - 27%, саноатда -12% 


186 
га етди. IV босқич (2000 йилдан) иқтисодиѐтни эркинлаштирув 
ислоҳотларини чуқурлаштиришдан кейин бошланди. Текширишларни 
рўйхатга олиш китоби жорий этилди. 180 мингдан ортиқ кичик ва ўрта 
бизнес субъектлари 2000 йил охирига келиб рўйхатдан ўтди. Шундан 139,7 
мингтаси - микрофирмалардан иборат. 
Умуман, иқтисодиѐт фанини ривожлантиришда қатор ўқув ва илмий 
даргоҳлар катта ҳисса қўшмоқда, шулар жумласига, ЎзРФА Иқтисодиѐт 
институти, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Агросаноат мажмуида 
бозор ислоҳотлари институти, Макроиқтисодий барқарорликни ўрганиш 
маркази ҳамда вазирликлар ва олий ўқув юртларидаги 50 га яқин 
муассасалар киради. Мамлакатимизда, жумладан ТошДИУ да олиб 
борилаѐтган тадқиқотларда миллий иқтисодиѐтнинг бозор муносабатларига 
ўтиш шароитидаги хусусиятлари изчил ўрганилмоқда. Масалан, академик 
М.Ш. Шарифхўжаев, С.С.Fуломиов, проф. Э.А.Акромов, А.Ўлмасов, 
Ш.Шодмонов ва бошқалар ўз асарларида миллий иқтисодиѐт назариясини 
ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшмоқдалар. 
Жумладан, иқтисодий тарих, иқтисодий таълимотлар тарихи соҳасида 
профессорлар Ҳ.С.Собиров, А.А.Раззоқов, Қ.Йўлдошев, Н.Қ.Йўлдошев, 
Ю.Б.Юсупов кабилар жаҳон ва миллий меросимизнинг ноѐб дурдоналарини 
ўрганиш, тартибга солиш ва таҳлил қилишга катта ҳисса қўшмоқдалар. 
Молия, инвестиция, пул муомаласи, банк иши соҳаларида проф. 
Т.С.Маликов, С.А.Бержанов, Ш.З.Абдуллаева, О.Олимжонов, А.Қодиров ва 
бошқаларнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этади. 
Академик 
В.В.Ким, 
проф. 
А.Абдуғаниев, 
А.Н.Маҳмудов, 
Д.Ахмедовлар аграр-саноат комплекси тараққиѐти муаммоларини тадқиқ 
этмоқдалар. 
Проф. Қ.Абдурахмонов, А.Назаров. Н.Хўжаев, Ш.Холмўминов ва 
бошқалар меҳнат иқтисодиѐти ва социологиясига оид дарслик ва қатор ўқув 
қўлланмаларни яратишган. 
Макро ва микро ҳамда минтақавий иқтисодиѐт соҳасида проф. 
А.Ишмуҳамедов, Б.Салимов, Н.Ибрагимов, Э. Маҳмудов тадқиқотлари 
муҳимдир. 
Статистика бўйича проф Н.Соатов, Х.Набиев, З.Тошматов, 
Э.Акромовлар сермаҳсул ўқув, илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар. 
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида проф. С.Қодирхонов, 
М.Умарова, М.Тўлахўжаева, Н.Жўраев, О.Жуманов, С.Воҳидов ва бошқалар 
баракали фаолият кўрсатишмоқда. 
Маркетинг фани бўйича проф. М. Қосимова, Д.Муҳиддинов, 
А.Фаттохов, Х.Раимов ва бошқалар миллий бозор шаклланиши ва 
ривожланиши шарт-шароитларини тадқиқ этмоқдалар.
Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида 
проф. Ж.Жалалов, Р.Шодиев, Г.Назарова ва бошқаларнинг тадқиқотларини 
алоҳида эслаб ўтиш даркор. 


187 
Информатика ва ахборотлар технологияси бўйича академик 
С.С.Fуломов, Р.Алимов, Б.Ходиев, Т.Шодиев, Қ.Алимов. А.Шермуҳамедов 
ва бошқаларнинг фаолияти диққатга сазовордир. 
Юқорида эслаб ўтилган олимларнинг тадқиқотлари жаҳон ва миллий 
иқтисодий тафаккурини бойитишга маълум ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий иқтисодиѐтимизнинг 
назарий-илмий, ўқув-амалий манбалари тобора кенгаймоқда. Бу эса, 
пировардида ѐшларнинг малакали мутахассис ва тадбиркор бўлиб 
етишишига пухта замин яратади. Чунки ХХI асрдаги иқтисодиѐт тараққиѐти 
ва халқ фаровонлигининг асосий манбаи ҳар томонлама камол топган 
шахслар ҳисобланади. Бу Конфуцийнинг «Энг катта севинч-илм олишда ва 
уни ҳаѐтга тадбиқ этишда» деган ўгити янги асрда янада тўлароқ ўз 
исботини топмоқда. 
 ХУЛОСА 
1917 йилдаги октябрь тўнтарилиши ва шўролар ҳоқимияти (1917-1990) 
даврида собиқ СССР ва ҳусусан Ўзбекистонда маъмурий-буйруқбозликка 
асосланган императив режали иқтисодиѐтга ўтилди. Нокапиталистик 
концепция, яъни бозор муносабатларини инкор этувчи йўл танлаб олинди. 
Буйруқбозлик иқтисодиѐти туфайли эришилган айрим ютуқлар вақтинча 
самара берди. Марказ томонидан олиб борилган сиѐсат оқибатида катта 
потенциалга эга бўлган Ўзбекистон иқтисодиѐти бир томонлама аграр- 
хомашѐ йўналишида ривожланди, саноат товарлар ишлаб чиқариш 
чекланган эди, пахта яккаҳоқимлиги ижтимоий-экологик муаммоларни 
келтириб чиқарди, ерларнинг шўрланиши, ботқоқлашуви кучайди, Орол 
денгизи қурий бошлади, халқнинг моддий фаровонлиги кескин ортда қолди. 
Илғор 
мамлакатларнинг 
иқтисодий 
ривожланиш 
тарихи 
бозор 
иқтисодиѐтини қўллаш йўли билангина тараққиѐтга эришиш мумкинлигини 
кўрсатмоқда. Кўп йиллар давомида императив режали иқтисодиѐт юритган 
собиқ СССР ва бошқа «социалистик» деб аталган давлатлар иқтисодиѐти 
инқирозга учради ва бу бозор иқтисодиѐтига ўтишни тақозо этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўз мустақиллигига 
эришгандан сўнг (1991) ўта бошлади. Бу бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
концепцияси маъмурий-буйруқбозликка асосланган режали (планли) 
иқтисодий тизимдан эркин бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг қонун-қоидалари 
ва унинг Ўзбекистондаги миллий хусусиятларга хос илмий қарашлар 
мажмуидан иборатдир. 
Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиш концепцияси 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, академик Ислом Каримовнинг 
асарлари, рисола ва нўтқларида изоҳлаб берилган. Ўзбекистоннинг тарихий, 
илмий, анъанавий, экологик ва бошқа соҳалардаги тажрибаларига асосланиб, 
республикада ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўли 
мақбул деб топилди. Бу ўтиш йўли тадрижий (эволюцион) кетма-кет, 
босқичма-босқич амалга ошади. Жамият ривожи тарихи шуни аниқ 


188 
кўрсатадики, бир ижтимоий тизимдан бошқа тизимга кўчиш учун маълум 
ўтиш даври объектив заруриятдир. Бу зарурат эскирган ҳаѐт уклади ўрнига 
яратиладиган янги укладни вужудга келтиришдаги сиѐсий-ижтимоий ва 
иқтисодий қийинчиликлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистон 
шароитида бу ўтиш даври бир неча босқичдан иборат бўлади, биринчи 
босқич 1991-1994 йиллар, иккинчи босқич 1994 -1999 йилларда амалга 
оширилди, учинчи босқич 2000 йилдан бошланди. Ўтиш даврининг давом 
этиш вақти ва босқичлари сони ўтиш даврида қўлланиладиган қатор аниқ 
объектив ва субъектив омиллар ва услубларга боғлиқдир. Уни нисбатан 
тезроқ ва тўфонларсиз амалга ошириш бош вазифа ҳисобланади. 
Ўзбекистонда собиқ шўро давлатлари орасида биринчилардан бўлиб 
мустақилликнинг ўн йили давомида муҳим ютуқлар қўлга киритилди. 
Инқирозлар даври тугаб (1996), иқтисодиѐтнинг жадал ўсиш даври 
бошланди. Макроиқтисодий барқарорликка эришилди, миллий валютамиз 
бўлган сўм мустаҳкамланди, хусусийлаштириш жараѐни чуқурлашди ва 
кенгайди. Ёқилғи-энергетика ва дон мустақиллиги таъминланди, 
иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришлар кенг қулоч ѐйди, янги саноат тармоқлари 
вужудга келди. Иқтисодиѐтда сезиларли силжишлар амалга оширилди. Бозор 
инфраструктураси яратилди, асосий иқтисодий кўрсаткичлар ўсиши 
таъминланди. Бу танлаб олинган иқтисодий ислоҳотлар йўлининг тўғрилиги 
натижасидир. Мустақилликнинг 10 йиллиги давомида эришилган 
натижаларнинг 
энг 
муҳим 
кўрсаткичлари 
тўғрисида 
Президент 
И.Каримовнинг 
2001 
йилда 
республикани 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш 
ҳамда 2002 йилги вазифаларга бағишланган Вазирлар Махкамасининг 
йиғилишида сўзлаган нутқида қуйидагилар таъкидланган:
Ўтган йил мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий 
ислоҳотлар учун муҳим йил бўлди. 2001 йилда биринчи бор ялпи ички 
маҳсулотнинг 
1991 
йилга 
нисбатан 
103% 
ўсишига 
эришилди. 
Макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва иқтисодиѐтни ўстириш 
тенденциялари аниқ кўзга ташланди. Ялпи ички маҳсулот 4,5%, саноат 
ишлаб чиқариши 8,1%, қишлоқ хўжалигида маҳсулот тайѐрлаш 4,5% 
кўпайди. Инфляция даражаси ойига ўртача 2%ни ташкил этди. Аҳолининг 
реал даромадлари эса 16,9% ўсди. Ташқи савдо айланмасида ҳам ўсиш 
таъминланди, бу борада ижобий сальдога эришилди. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish