www.ziyouz.com кутубхонаси
45
—Сен буларни уялтиряпсан, Ларя! Саттор
гапни ҳазилга бурди:
— Ҳечқиси йўқ. Максимич бизга ёқадиган гапларни айтяпти! Тўғрими, Розия?
— Албатта!
Ҳаммалари бир кулиб олишди.
Уй бекаси Саттор билан Розияга диванда жой кўрсатди. Максимич уларнинг қаршисига
кресло суриб ўтирар экан:
— Леночка, энди буларнинг бахти учун бир рюмкадан ичмаксак бўлмас! — деди.
— Албатта-да! Сизлар бу ерда ишга оид гапларингни гаплашиб олинглар. Унгача биз нариги
хонада стол тузаймиз. Ксеня! — деб Елена Львовна эшикдан чиқаётиб ошхонадаги уй
ходимасини чақирди.
Розия Сатторга оҳиста кўз ташлаб олди-да, унинг номидан ҳам гапираётгандай бўлиб
Максимичга юзланди:
— Уйда ишлаш учун жавоб олган экансиз, Илларион Максимилианович. Биз сизни безовта
қилдик.
— Мен ҳам ўшанда сизни овора ыилган эдим-ку, Розия! Автобусларда қанақа юрганимизни
боя Ленага айтиб бердим, икковимиз роса кулишдик... Хўш, энди... Тошкентда метро қуриш
масаласига келсак, бу, албатта, жуда мураккаб, жуда катта иш. Бундай улкан масалалар
осонликча ҳал бўлмайди.
— Ўзи ҳам бир тўхтаб қолади, бир юришиб кетади, — деди Саттор.
— Ҳозир юришаётган пайти шекилли?..
— Билмадим, юқорида нима дейишаркин?..
— Биз тошкентлик ўртоқларнинг таклифларини қувватлаб, махсус бир хат ёзган эдик.
«Натижа нима бўлдийкин?» деб ҳозир юқоридаги бир ўртоғимга телефон қилдим. Сизларни
қувонтиришим мумкин. Тошкент метросига тааллуқли лойиҳа топшириқлари яқин ҳафталарда
юқоридан ўтиб, муҳокамадан ҳукуматнинг тасдиғига чиқарилса керак.
Розия қувониб Сатторга юзланди, гўё уни кўзлари билан табриклаб:
— Ажойиб янгилик-ку! — деди.
Саттор кўпдан кутаёттан бу хушхабардан кувониш билан бирга, бир оз ташвишга ҳам
тушди:
— Биз лойиҳа топшириқларига аниқликлар киритмоқчи эдик, аввалги вариантида чатоқ
жойлари бор эди. Бу ёғи қандоқ бўлади, Илларион Максимилианович?
— Ҳали лойиҳа топшириғи тасдиқлангандан кейин ҳам то қурилиш бошлагунча кўп вақт
ўтади, — деди Максимич. — Баъзан йиллар давомида тадқиқот ишлари олиб борилади,
тайёргарлик кўрилади. Кўп нарса чизмалар тузилганда аниқланади.
Саттор хиёл ўйланиб турди-ю:
— Мен бир оддий лойиҳачиман, Илларион Максимилианович, — деди. — Юқориларда
бўладиган гапларга кўп ҳам аралашолмайман. Бир масалада ўзимнинг бошлиғим билан
баҳслашиб юриб, уни зўрға кўндирган эдим, Москвага келиб гапим яна ўтмай қолди.
— Қанақа гап?
— Лойиҳа топшириғига биноан очиқ усулда курилмоқчи бўлган бир участкани мен ёпиқ
усулда кўринши таклиф қилган эдим.
Саттор шундай деб, чинорлар ва эманларни олиб қолиш учун қилаётган ҳаракатини гапириб
берди.
— Иқлимизни кўргансиз, бизда бундай дарахтлар олтинга топилмайди.
— Москвада ким билан гаплашдиларинг?
— Хамма иш Пётр Самойловичнинг қўлидан ўтар экан. Биз бошлиғим иккаламиз ҳозирги
гапларни унга ёзиб юборган эдик. Кеча кирсак, ҳаммасини чўтга солиб, ҳисоб-китоб қилиб
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |