167
•
қимматли қоғозларни мерос қилиб олишда;
•
қимматли қоғозларни мулкдори ўзгаришига олиб келадиган бошқа харажатларни
амалга оширишда.
Инвестиция институтлари битимларини фақат қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган
шаклдаги топшириқ-шартномалари ёки воситачилик ҳақлари асосида уларда кўрсатилган барча
зарур шартномаларга аниқ риоя қилган ҳолда мижозлар ҳисобидан амалга оширишлари
мумкин.
Мижоз ёки топшириқ шартномаси бўйича ишончли вақили шартнома бажарилгунча бир
ёқлама тартибда унинг амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга.
қимматли қоғозлар юзасидан тузилган битимлар улар амалга оширилган вақтда рўйхатдан
ўтказилиши ва савдо қилинган жойда қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш (клиринг)
контрактлари бўйича ҳисобот тарзида расмийлаштирилиши лозим.
Юридик шахслар ўртасида эгаси ёзилган қимматли қоғозлар, шунингдек эгаси ёзилмаган
қимматли қоғозлар бўйича тузилган битимлар рўйхатидан ўтказилиши керак.
Олди-сотди битимлари тузиш чоғида битим тузиш санаси билан қимматли қоғозлар
ҳақини тўлаш санаси ўртасидаги вақт банкнинг беш иш кунидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Бу муддат ўтказиб юборилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва харидор
сотувчига келтирилган зарар учун айбдор эканлиги айниқса, унинг жавобгар бўлишига олиб
келади.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият давлат ваколат берган орган
томонидан бериладиган махсус рухсатнома – лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия
берган орган инвестиция институтларининг фаолиятини назорат қилиб туради ва қонун
ҳужатлари бузилган тақдирда, берилган лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Давлат томонидан ваколат берилган орган қимматли қоғозлар билан зарур даражада
профессионал фаолият кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:
•
жисмоний шахслар (инвестиция институтлари ва фонд биржаларининг ходимлари)
қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси олишлари учун улар
олдига қўйиладиган малака талабларини;
•
ўз маблағлари етарли бўлишининг мажбурий нормативларини ва қимматли қоғозлари
билан амалга ошириладиган операциялари бўйича таваккалчиликни чекловчи бошқа
кўрсаткичларни белгиланади.
Қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги фаолият турлари таъқиқланади:
•
Давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда, эмитент ёки қимматли қоғозларга тааллуқли
ахборотни ошкор этмасдан, қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш;
•
тегишли лицензиясиз қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш;
•
тегишли лицензиясиз қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш;
•
сохта битимлар, талабларни аддекват ўзаро ҳисобга олиш, қисқа муддатли сунъий
битимларни амалга оширш орқали қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилиш;
•
муҳим, конфеденциал ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш;
•
айрим қатнашчиларнинг мавқеида устунлик яратиш мақсадида қандайдир белгиларга
қараб, қимматли қоғозлар бозорини бўлиш;
•
қимматли қоғозлар бозорида савдо қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган
асосий принципларига зид бошқа хатти-харакатларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: