Молия бозори kitob


-модда. Депозитарий фаолияти



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

25-модда. Депозитарий фаолияти  
Қимматли қоғозларни сақлаш, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва тасдиқлаш 
бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс депозитарийдир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги депозитарийлар тизими Қимматли қоғозлар 
марказий депозитарийсини ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида вакиллик 
ҳисобварақларини очган депозитарийларни ўз ичига олади.
Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда тасдиқланадиган депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Депозитарийлар:
манфаатдор шахсларнинг қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва ҳисобга олиш 
қоидалари билан танишиб чиқишлари имкониятини таъминлаши;
сақлаш учун қабул қилиб олинган қимматли қоғозларнинг бут сақланишини таъминлаши;
ҳар бир депонентга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва номинал қийматини ҳисобга 
олиб бориши;
қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек уларнинг тугатилганлиги 
фактлари ҳисобини юритиши;
депо ҳисобварақлари ҳолатига ўзгартишлар киритишга асос бўлувчи бирламчи 
ҳужжатларни ва депозитар операциялар бўйича ҳужжатларни ўз архивида сақлаши;
депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни депонентларнинг ёки улар ваколат берган 
шахсларнинг ёзма топшириқлари асосида амалга ошириши, қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно;
депонентнинг қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини 
депо ҳисобварағидан тегишли кўчирма бериш орқали тасдиқлаши;
депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, 
уларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаши, қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депо ҳисобварағи бўйича операцияларни 
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, монополияга 
қарши давлат органи, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг қарорлари 
асосида тугатиши;
ўз фаолиятига тааллуқли маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш 
бўйича ваколатли давлат органининг, давлат солиқ хизмати органининг, монополияга қарши 
давлат органининг, шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг талабларига 
биноан қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ва тартибда тақдим этиши;
ўзи етказган зарарларнинг ўрнини суғурта қилиш, махсус фондлар ташкил этиш орқали ёки 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усул билан қоплаш имкониятини назарда тутиши шарт.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


182 
Қимматли қоғозларни номинал сақловчи вазифасини бажараётганда депозитарий ушбу 
модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар билан бир қаторда:
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг талабига биноан қимматли қоғозлар 
эгаларининг реестрини шакллантириш учун қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги зарур 
маълумотларни тақдим этиши;
ўзида ҳисобга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ва улар эмитентларининг 
реквизитларига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган маълумотлар асосида 
ўзгартишлар киритиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ депозитарийларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам 
бўлиши мумкин.
Депозитарийлар қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлардан фойдаланишга;
ўзи эмиссия қилган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритишга;
ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар тузишга, бундан ўзи 
эмиссия қилган қимматли қоғозларга доир битимлар мустасно.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Қимматли қоғозлар 
марказий депозитарийси, ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, 
шунингдек қуйидагиларга ҳақли эмас:
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
бошқа юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш.
Депозитарий сифатида фаолиятни тугатиш ёки депозитарийни тугатиш тўғрисида қарор 
қабул қилинган тақдирда, оммавий ахборот воситаларида ўн кунлик муддат ичида тегишли 
ахборот эълон қилинади. Ўз фаолиятини тугатаётган ёки тугатилаётган депозитарийда 
сақланаётган қимматли қоғозлар ва ҳисобга олиш регистрлари депонентнинг қарорига биноан 
бир ҳафталик муддат ичида бошқа депозитарийга ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган 
тақдирда эса депонентлар танлаган депозитарийларга қимматли қоғозлар бозорини тартибга 
солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик 
ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўтказилади.
Депозитарийни тугатиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ушбу модданинг 
тўққизинчи қисмида кўрсатилган тартиб-таомил якунланганлиги ҳақидаги ёзма тасдиғидан 
кейин амалга оширилади.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish