180
Мижозларнинг битимлар тузиш учун брокерга берилган қимматли қоғозлари ва пул
маблағлари, шунингдек брокер томонидан шартномалар асосида мижозлар билан тузилган
битимлар бўйича олинган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари брокер тегишинча Қимматли
қоғозлар марказий депозитарийсида ва банкда очадиган (очиладиган) алоҳида ҳисобварақда
(ҳисобварақларда) туриши керак.
Брокер ўзига мижози томонидан топширилган пул маблағларидан, мижозга унинг
топшириқлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобидан бажарилишини ёки улар
мижознинг талабига биноан қайтарилишини кафолатлаган ҳолда ўз манфаатларини кўзлаб
фойдаланишга, агар бу мижоз билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, ҳақлидир.
Брокерга пул маблағларидан ўз манфаатларини кўзлаб фойдаланиш ҳуқуқини берган
мижозларнинг пул маблағлари брокерга бундай ҳуқуқни бермаган мижозларнинг пул
маблағлари турган ҳисобварақдан (ҳисобварақлардан) алоҳида бўлган ҳисобварақда
(ҳисобварақларда)
туриши керак. Брокер ўз пул маблағларини бу ҳисобвараққа
(ҳисобварақларга) ўтказишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул
маблағларини мижозларга қайтариш ва (ёки) мижозларга қарз бериш ҳоллари бундан мустасно.
Брокер ҳар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир
битимлар ва операцияларни фақат мижознинг топшириғига биноан ва у билан тузилган
шартномага мувофиқ амалга ошириши, амалга оширилган битимлар ва операциялар тўғрисида
унга ҳисобот бериб бориши шарт.
Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш нархини ошкора эълон қилиш орқали
ушбу қимматли қоғозларни ўзи эълон қилган нархларда сотиб олиш ва (ёки) сотиш мажбурияти
билан ўз номидан ҳамда ўз ҳисобидан қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари
тузувчи юридик шахс дилердир. Дилер қимматли қоғозлар нархидан ташқари уларга доир олди-
сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини: сотиб олинадиган ва (ёки) сотиладиган
қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп миқдорини, шунингдек эълон қилинган нархларнинг
амалда бўлиш муддатини ошкора эълон қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу эълонда қимматли
қоғозларга доир олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари кўрсатилмаган тақдирда,
дилер ўз мижози таклиф қилган муҳим шартлар асосида шартнома тузиши шарт. Дилер
қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бўйин товлаган тақдирда, унга
нисбатан шундай шартнома тузишга мажбур қилиш ҳақида ва (ёки) мижозга етказилган
зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин.
Юридик шахсни — инвестиция воситачисини тугатиш фақат қимматли қоғозлар бозорини
тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвестиция воситачиси ўз мижозларига
тегишли бўлган қимматли қоғозларни қайтарганлигини ёзма равишда тасдиқлаганидан кейин
амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: