БИНОЛАРНИ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН “ТРОМБ ДЕВОР”
МОДЕЛИДА ЎТКАЗИЛГАН ИССИҚЛИК-ФИЗИК ТАДҚИҚОТЛАР ҲАҚИДА
т.ф.н., доц. Ғ.Шукуров., ассистент Д.Иноятов., магистрант О.Ғойибов. (СамДАҚИ)
Results of the natural heatphysical researches conducted on the models "Blood Clot of Walls",
тесь the walls applied in external passive heliosystem are given in the present article.
Ўзбекистон Республикасининг ―Энергиядан рационал фойдаланиш ҳақида‖ги қонуни
ижроси энергетик ресурсларни асраш ва улардан рационал фойдаланиш, атроф муҳитни ҳимоя
қилиш самарадорлигини ошириш, инсон саломатлигини асраш ҳамда альтернатив қувват
манбаларидан кенг фойдаланиш масалаларини белгилаш имконини беради.
Альтернатив янги ҳосил бўлаѐтган қувват манбалари (қуѐш, шамол, денгиз қуввати,
газлаштиришнинг замонавий технологиялари ва бошқалар)дан амалда фойдаланиш барча
мамлакатлар учун истиқболи муҳим ва узоқ муддатли қизиқиш уйғотмоқда.
Ер юзаси пайдо бўлгандан бошлаб одамлар қуѐш нурларидан фойдаланган ҳолда тинч,
совуқ шамоллардан асрайдиган, қуѐш нури тушадиган жойларни танлаб яшаш учун бошпана
қуришган. Қуѐш ҳақида афсоналар тўқилган ва уни илоҳийлаштиришган. Қадимги Мисрда Ра –
қуѐш худоси ҳисобланган. Биринчи машҳур ―гелиосистема‖ деб бизнинг эрамизгача XV асрга
мансуб Аменхотепа III ҳайкалини аташ мумкин. Ҳайкал ички томонидаги ҳаво ва сув
камералари қуѐш нури таъсирида беркитилган мусиқали асбобни ҳаракатга келтирган. Қадимги
Грецияда Гелиосга сиғинишган. Бу худо исми ҳозирги кунда қуѐш энергетикаси билан боғлиқ
кўпгина атамаларга асос қилиб олинган.
Янги ҳосил бўлувчи энергия турлари, хусусан, қуѐш энергиясидан фойдаланиш
сезиларли кўлам касб этди ва турғун ўсиш суръатлари жадаллашмоқда. Турли тахминларга
кўра бу улуш 2010-2020 йилларга келиб кўпгина давлатларда 10 % ва ундан кўп, Евроиттиффоқ
мамлакатлари учун бу кўрсаткич 20 % га етиши мумкин [3].
Қуѐш энергиясини қабул қилиш учун қабул қилувчи юза жануб томонда бўлиши керак,
яъни турар жой биноларини кенглик бўйича жойлаштириш самарали;
- қуѐш радиациясидан ойнали дарчалардан (дераза, витражлар, витриналар) тўғридан-
тўғри нурларни қабул қилиб пассив фойдаланиш; билвосита мавзелар, деворлар, томлар, қишки
боғлар тўсиқлари орқали фойдаланилади.
Ҳозирги кунда пассив гелиосистемаларнинг уч тури ишлаб чиқилган ва амалиѐтда
қўлланилмоқда: девор–витраж, оранжерея, ―тромб девор‖ 1-расм. [3]
1-расм. Пассив системалар: а – девор-витраж; б – оранжерея; в – «Тромб девор».
66
Юқорида схемалари келтирилган пассив гелиосистемаларнинг энг самарали варианти
―тромб девор‖и экан. Лекин бу системани Ўзбекистон шароитида қўллаш учун иссиқлик-физик
тадқиқотлар натижасида асослаш лозим.
Тромб девори‖ Одейо(Франция)даги илмий тадқиқотлар миллий маркази директори
проф. Тромбом томонидан тавсия қилинган [3]. Худди аввалги икки системадагидек бу
системада парникли эффект қўлланилган. Бу эффект бинони ташқи деворлар қуѐш нурларидан
қиздирилганда ҳосил бўлади. Ойна девордан 15...20 см узоқликда жойлашган. Ойна ва девор
орасидаги ҳосил бўлган фазодаги ҳаво қуѐш нурлари томонидан иситилади. Юқорига
кўтарилади ва деворларда ишланган тирқиш орқали ѐнидаги хонага ўтади ва уни иситади.
Хонадаги совуган ҳаво пастга тушади, девордаги тирқишда исиб, юқорига кўтарилади ва
иситилаѐтган хонага тушади. Иситилган ва совуган ҳавонинг бундай циркуляцияси хонани
иситишни таъминлайди ва кундузи содир бўлади. Тунда иситиш девордан тарқалган иссиқлик,
аккумлятор ва иситиш асбобидан фойдаланиб амалга оширилади.
―Тромб девори‖ туридаги гелиосистемали экспериментал қуѐшли уй 40
о
кенгликда
Принстон ш. (Нью-Джерси шт. АҚШ)да қурилган, бу
кенглик бизнинг мамлакатимизга тўғри келади.
Лекин бундай бинолар яъни ―Тромб девори‖
туридаги гелио системали қуѐшли бинолар бизнинг
мамлакатимизда лойиҳа қилиниб қурилмаган. Бу
турдаги биноларни Ўзбекистон иқлим шароитида
қуриш учун, уларни иссиқлик–физик жиҳатдан назарий
ва амалий тажрибалар натижасида асослаш лозим.
Шу сабабли биз СамДАҚИ ―Бино ва иншоотлар‖
кафедрасининг
лабороториясини
ташқи
деворида
―Тромб девори‖ модели ўрнатдик. Бунда ойна ташқи
девордан 30см узоқликда жойлаштирилди. Ойна
ромининг ўлчами 1.5х1.5 метр (2-Расм).
Ойна ва девор орасидаги ҳосил бўлган
фазодаги ҳаво қуѐш нурлари томонидан
иситилади. Девор қатламларидаги ойна ва девор
орасидан фазодаги ҳамда ички ва ташқи ҳаво
ҳароратларини аниқлаш учун иссиқлик-физик
тадқиқотлар 2016 йил 30 январдан 3 феврал
кунлари ўтказилди.
―Тромб девори‖ моделида ҳароратларни
аниқлаш учун ўрнатилган термо датчиклар
схемаси 3-расмда келтирилган.
1-ички
ҳаво
ҳароратини
аниқловчи
термодатчик, 2-ички сирт ҳароратини аниқловчи
термодатчик, 3-девор ички сиртидан 11 см
ичкаридаги ҳароратни аниқловчи термодатчик, 4-
девор ички сиртидан 22 см ичкаридаги ҳароратни
аниқловчи термодатчик, 5-девор ички сиртидан 33
см ичкаридаги ҳароратни аниқловчи термодатчик,
6-девор ташқи сирти ҳароратини аниқловчи
термодатчик, 7-ойна ва девор орасидаги ҳароратни аниқловчи термодатчик, 8-ташқи ҳаво
ҳароратини аниқловчи термодатчик.
Бундан ташқари ―Тромб девор‖ моделидан ўтувчи иссиқлик оқим миқдорини аниқлаш
учун ―ИТП-11‖ (измертель теплового потоко ИТП-11) ускунасидан фойдаландик.
Юқорида келтирилган ―Тромб девори‖ни амалий иссиқлик-физик тадқиқотлари
натижаларини назарий жиҳатдан иссиқлик-физик тадқиқотлар билан таққослаш учун
қуйидаги ишлар бажарилади.
―Тромб девори‖ ни умумий иссиқлик узатиш қаршилиги қуйидаги формула ѐрдамида
аниқланди:
R
у
=R
И
+R
1
+R
2
+R
3
+R
T
+R
тр
=0,115+0,039+0,542+0,039+0,043+0,39=1,168 (м
2
.
0
С)/Вт
Бу ерда, R
И
-ташқи деворни ички сиртини иссиқлик узатиш қаршилиги; R
1
ва R
3
-ички ва
ташқи цемент қумли сувоқ қатламини иссиқлик узатиш қаршилиги; R
3
-ғишт деворни иссиқлик
узатиш қаршилиги; R
тр
-―Тромб девори‖ни ойна қатламини иссиқлик узатиш қаршилиги, (ҚМҚ
2.01.04-97
х
), (м
2
.
0
С)/Вт.[4]
Тромб девори ойна роми ўрнатилмаган қалинлиги 1,5 ғишт бўлган лаборотория ташқи
деворини умумий иссиқлик узатиш қаршилиги
2-Расм. ―Тромб девори‖ модели.
3-расм. ―Тромб девор‖ моделида ўрнатилган
термодатчиклар схемаси.
67
R
у
=0.778 (м
2
.
0
С)/Вт экан.
Иссиқлик-физик амалий тадқиқотлар натижасида ―Тромб девори‖ моделини умумий
иссиқлик узатиш қаршилиги 1.348(м
20
С)/Вт эканлиги аниқланди.
Демак, назарий жиҳатдан ―Тромб девори‖ни иссиқлик ҳимояси оддий, қалинлиги 1,5
ғишт бўлган ташқи деворни иссиқлик ҳимоясидан 33,4% катта экан.
Иссиқлик-физик жиҳатдан амалий тадқиқотлар натижасида аниқланган ―Тромб девор‖ни
умумий иссиқлик узатиш қаршилиги, иссиқлик ҳимояси оширилмаган оддий ушбу ташқи ғишт
деворнинг иссиқлик узатиш қаршилиги- 43% дан катта экан.
Иссиқлик-физик жиҳатдан назарий ва амалий тажриба тадқиқотларидан қуйидагиларни
хулоса қилиш мумкин:
1. ―Тромб девори‖ туридаги гелиосистемали қуѐшли бинода энергия тежамкорлиги 40-
43% га етар экан;
2. Бундай биноларда қўшимча иситиш манбаи сифатида лоджия тарафдан оранжерия
қўшиб қурилса бунда энергия тежамкорлиги 50% гача етиши мумкин.
3. ―Тромб девор‖ тарафдан оранжерея қўшиб қурилган деворнинг умумий иссиқлик
узатиш қаршилиги, ҚМҚ-2.01.01-97*да келтирилган иссиқлик ҳимоясини биринчи, иккинчи ва
учинчи даража талабларига ҳам жавоб берар экан.
Адабиѐтлар:
1. Ғ. Шукуров, С.М. Бобоев Архитектура физикаси 1-қисм Қурилиш иссиқлик физикаси
Тошкент –―Меҳнат‖ 2005 й, 160 б.
2. Ғ. Шукуров, Д.Г.,Исломова ― Қурилиш физикаси‖ Самарқанд, 2015йил 228 б
3. Марокаев Р.Ю., НоровН.Н ―Ўзбекистон шароитида энергия самарали биноларни
лойихалаш‖. Тошкент. 2004йил. 104б.
4. ҚМҚ-2.01.04-97
*
. Қурилиш иссиқлиқ техникаси-Т:, 2011й.
5. ҚМҚ-2.01.01-94.Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар.-Т. 1996й.
Do'stlaringiz bilan baham: |