43
бошқа жойларда ҳам ишлатилади. Пенобетон қавати билан сопол плиткалар, мармар
тўшамалар ва цемент плиткаларини текислаб қотириш мумкин.
Пенобетоннинг иссиқликни асраш, товушдан изоляция қилиш хусусиятлари мавжуд.
Бундай ѐпилманинг минимал қалинлиги 40 мм бўлади. Ундан эластик пол қопламаси, гилам,
паркет, винил плитка полларни ўрнатишда фойдаланилади.
Пенобетоннинг бошқа қурилиш материалларидан асосий фарқи, унинг иссиқликни
сақлаш сифатидадир. 30 см пенобетон 75-90 см керамзитобетон ѐки 150-180 см ғиштнинг
иссиқликни сақлаш сифатига тенгдир. Ўзбекистонда ғишт ва оғир бетондан иссиқлик асраши 3-
5 маротаба ортиқ бўлган пенобетондан тайѐрланган қурилиш материаллари: блоклар, тўсиқ
деворлари, девор панеллари ишлаб чиқарила бошланган. Аммо ўзининг ажойиб теплотехник
хусусиятларига эга бўлган бу қурилиш материали тез тан олинмаган.
Қурувчилар ғишт, темирбетон, ѐғочни ишлатишни кўпроқ маъқул кўришган. Афсуски
баъзилар ҳозиргача пенобетоннинг конструктив мустаҳкамлигига ишонишмайди. Ўтказилган
тажрибалар анъанавий қурилиш материаллари хоналар иссиқлик сақлашини ишончли
таъминламаслигини кўрсатди. Тўсиқ деворларнинг бу характеристикасини ошириш учун
конструкциянинг қалинлигини ошириш керак бўлади. Бу эса ортиқча харажатлар
сарфланишига олиб келади. Шунда, 70 йил олдин ихтиро этилган пенобетон ҳақида эслашди.
Пенобетон устида аниқ тадқиқот ўтқазиш мақсадида қуйидаги тажриба ўтказилди: икки хил
девор, бири ғиштдан, иккинчиси пенобетондан терилди. Иссиқликни сақлаш учун ғишт девор
пенобетондан 5 маротаба қалин бўлиши кераклиги аниқланди. Шундан кейин пенобетоннинг
ишлаб чиқаришда кенг қўлланиши бошланди.
Бизнинг ―Аѐллар маданий-маърифий маркази‖ биносида ҳам хоналарнинг кўплиги боис
улар орасидаги тўсиқларни пенобетондан бажарилши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Навбатдаги замонавий қурилиш материалининг интерьерда қўлланиладигани ГКК-гипсакартон
қоплама-ѐнмайдиган гипс ўзакли ва бутун юзаси, ѐн қиррасидан ташқари картон қоғози билан
елимланган варақадан иборат маҳсулотдир. Ушбу материал билан текис юзаларни ҳосил
қилиш, барча турдаги пардозлаш ишларини амалга ошириш, юқори талабдаги мустаҳкамлик,
товуш ҳимояси, ҳамда ѐнғинбардошликни таъминлаш учун қўлланилади.
Германия стандартлари асосидаги КНАУФ шифт қопламалари тизимидаги гипсокартон
ва гипстолали осма шифтлар намлиги қуруқ, меъѐрий ва нам хоналарда қуйидаги мақсадларда
қўлланилади: инженерлик тизимлари, жиҳозлари ва чиқиб турган қисмлар учун манзарали
панел сифатида, интерьерларнинг меъморий-бадиий кўринишини яратиш учун, товуш
изоляцияси хусусиятларини ошириш учун.
―Қуруқ‖ қурилиш услубининг афзалликлари қуйидагилардан иборат: меҳнат харажатлари
қисқартирилади, пойдеворга юк тушиш оғирлиги қисқаради, қурилиш конструкциялари
буюмлари юқори аниқликда тайѐрланади, техник мақбуллаштирилган конструкцияларни
яратиш имкониятини беради, конструкцияларнинг овоз ўтказиш ва ѐнғинга бардошлилигини
оширади ва яхшилайди, ҳар хил турдаги меъморий ечимларни амалга ошириш, демонтаж
қилишда кам меҳнат сарфланади. Кнауф-қоплама қуруқ қурилиш услуби элементи бўлиб,
девор, устун пилеястр юзасини тез ва текис пардозлаш имкониятини беради.
Юқорида келтирилган замонавий қурилиш материаллари, биз илмий ва амалий асослаб
бераѐтган марказ биносининг муваффақиятли чиқишини таъминлайди деб ҳисоблаймиз.
Адабиѐтлар :
1. Архитектуравий композиция ва лойиҳалаш асослари. Уралов А.С., Рахимов А., Саидова
Б.А. Сам. 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: