Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


АВТОМОБИЛДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХИЗМАТИ ТИЗИМИ ИНШООТЛАРИНИ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

АВТОМОБИЛДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХИЗМАТИ ТИЗИМИ ИНШООТЛАРИНИ 
ЛОЙИҲАЛАШ МУАММОЛАРИ 
А.Райимкулов, А.Мелиев, С.Рузиев (Сам ДАҚИ). 
In article are considered questions of the designing the buildings for servicing the car roads 
Автомобил йўллари Республика иқтисодиѐтининг артерияси ҳисобланиб, ҳозирги пайтда 
автомобил йўллари орқали 87,3 % халқ хўжалиги юклари ва 92 % йўловчилар ташиш амалга 
оширилмоқда.Бугунги кунда мамлакат иқтисодиѐтининг ривожлантириш ва жаҳон бозорларига 
чиқишда автомобил йўллари асосий транспорт коридорлари вазифасини бажармоқда. Шу 
нуқтаи назардан автомобил йўлларини жаҳон андозаларига мослаб лойиҳалаш ва қуриш 
долзарб масалалардан ҳисобланади. 
Истиқболда 
Ўзбекистонда 
экотуризмнинг 
вахалқаро 
алоқаларнингбеқиѐс 
ривожланишини эътиборга олсак автомобил йўлларга эҳтиѐж янада ошади ва бу эса 
мавжудларини реконструкция қилишIва II тоифали йўлларга ўтишни тақоза этади, шунингдек 
йўл қурилиши хизмат соҳасини ривожлантирилишини талаб қилади. Ушбу соҳа бизнинг 
фикримизча Республикамизда ўрганилиши лозим бўлган илмий масалалардан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
Автомобилда ҳаракатланиш хизмати тизимини лойиҳалаш давомида, шунингдек уларни 
истиқболда ривожланишини, йўл ҳаракати изчиллигини ва таркибини эътиборга олиш 
лойиҳалашнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Қўлланиш мақсадларига кўра лойиҳалаш 
учун мўлжалланнаѐтган иншоотларнинг жойлашуви ва уларни ишланмаларини тузиш, йўл 
қурилишининг меъморий ландшафт тузилишига мос келиши ва йўл ҳаракати 
қатнашчиларининг талабларини ўз вақтида қондирилишини таъминлаши керак. Ушбу 
муаммоларни илмий асосда ҳал этишда Н. П. Орнатскийнинг катта хизматлари бор. Ушбу олим 
томонидан автомобил йўл қурилишида хизмат кўрсатиш иншоотларининг жойлаштириш 
принциплари ва уларни ўтказиш қобилиятига талаблар ишлаб чиқилган. 
Йўл қурилиши хизмат соҳаси иншоотларини жойлаштириш йўлнинг халқ хўжалигидаги 
аҳамиятига, трассанинг жойлашувига, автотранспортларнинг таркиби ва ҳаракат изчиллигига, 
жойнинг релъефига ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда фикримизча республикамиз учун 
қуйидагича тавсиялар ўринли бўлади. 
Юқоридагиларни эътиборга олиб маҳаллий шароитларни шартли равишда олтита хилга 
ажратилади: 
1) аҳоли зич жойлашган ҳудуд. Транзит ҳаракатланувчилари кам бўлган автомобиль 
йўллари, ҳаракат изчиллиги 7000 авт./суткадан кичик; 
2) аҳоли зич жойлашган ҳудуд. Транзит ҳаракатланувчилари ва умумий оқимда ҳаракат 
изчиллиги анча юқори бўлган автомобиль йўллари; 
3) ўзлаштирилмаган ва инсонлар кам яшайдиган ҳудуд. Транзит ҳаракатланувчилар 
катта, ҳаракат изчиллигига боғлиқ бўлмайдиган автомобиль йўллари; 
4) катта шаҳарлари етарлича узоқда бўлган қишлоқ хўжалиги туманлари. Транзит 
ҳаракатланувчилар ва умумий оқимда ҳаракат изчиллиги 1000 дан 6000 авт./сутка гача бўлган 
автомобиль йўллари; 
5) катта шаҳарлари 150 км дан кам бўлмаган узоқликда бўлган Вилоят ва маҳаллий 
аҳамиятга эга йўллар. Йўналиш узоқлиги 200 км дан ошмайдиган, ҳаракат изчиллиги3000 
авт./сутка гача бўлган ва умумий оқимда транзит ҳаракатланувчилар унча катта бўлмаган 
автомобиль йўллари; 


39 
6) курорт туманлар ва қўриқхоналар. Ҳаракат изчиллигига боғлиқ бўлмаган автомобиль 
йўллари. 
Автомобиль йўлларидаги энг кўп тарқалган иншоотлардан бу автомобилларга ѐнилғи 
қуйиш шахобчаси (АЁҚШ) ҳисобланади. Чет эларда буларни ўртача 20-30 км масофаларда 
жойлаштирилади. Агар йўл ҳаракати изчиллиги 600 авт./сутка дан катта бўлса уларни 
автомобил йўлининг иккала томонида жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. АЁҚШва 
бошқа иншоотларнинг жойлашув шундай бўлмоғи керакки улардан ѐқилғи тўлдириб чиқаѐтган 
транспорт воситалари автомобиль йўлининг оқими ҳарактига тўсқинлик қилмаслиги талаб 
этилади.Шунинг учун ҳам АЁҚШ ларни автомобиль йўлининг кичик бурилиш радиусига 
қисмида, кўриш масофаси қисқа ва бўйлама қияликлари тик бўлган жойларда 
жойлаштирилмайди. Автомобилларга ѐқилғи қуйиш шахобчаларига кириш учун ўтиш ва 
тезликни бошқариш тасмалари қурилиши ва улар ўртача 30-40 км/соат тезликка мўлжалланган 
бўлиши керак. 
Чет эл тажрибасидан маълумки, автомобил магистраллари ва I тоифали автомолбиль 
йўлларида ҳаракатланишга хизмат қилиш мажмуаларини қуриш кенг оммалашган. Уларнинг 
таркибига йўл ѐнида жойлашган меҳмонхоналар (мотеллар), ресторанлар, автомобилларга 
техник хизмат кўрсатиш ва кичик таъмирлаш устахоналари, савдо шахобчалари киради. Бундай 
мажмуаларни қуриш катта шаҳарлардан унчалик узоқ бўлмаган масофаларда ѐки туристлар 
оқими кўп бўлган ҳудудларда жойлаштириш лозимки, шунинг билан биргаликда шаҳар 
аҳолисининг дам олиш масканига айланиб қолмаслиги ва йўлдан фойдаланувчилага зарар 
келтирмаслиги учун етарлича узоқликда бўлишини тақоза этади. 
Мотелларнинг шинам ва қулайлигини таъминлаш мақсадида 1- жадвалда келтирилган 
маълумотларга асосланиб лойиҳалаштирилади. Мотелларни лойиҳалашда уларнинг таркибий 
қисмларини автостоянка, қабул қилиш-маъмурий биноси, ошхоналар ва маиший хизмат 
кўрсатиш бинолари, хизмат кўрсатиш ходимларининг турар жойлари, маданий-маърифий дам 
олиш хоналари ташкил этади. 
1-жадвал 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish