Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДЎСТЛИК ТУМАНИ “ОҚ-ОЛТИН” НОМЛИ СУВДАН



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДЎСТЛИК ТУМАНИ “ОҚ-ОЛТИН” НОМЛИ СУВДАН 
ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЮШМАСИ (СФУ) СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРИНИ 
МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ 
Бобобеков И.Н. (CамДАҚИ). 
 
Маълумки, қишлоқ хўжалигида ер, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тўғридан-тўғри 
асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида қатнашади. Етиштириладиган маҳсулотларнинг 
миқдори ер майдонларининг ўлчамларига ҳамда сифат хусусиятларига боғлиқдир. Ернинг 
унумдорлиги қанчалик юқори бўлса етиштириладиган маҳсулотнинг миқдори ҳам шунчалик 
кўп бўлади ва аксинча. Шундай экан, қишлоқ хўжалик корхоналарининг фаолияти уларга 
бириктирилган ер майдонларининг сифатига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ушбу боғлиқликни 
миқдорий жиҳатдан аниқлаш ҳамда хўжалик юритувчи қишлоқ хўжалик субъектларининг 
фаолиятига тўғри баҳо бериш учун таҳлил қилишда ер кадастри, аниқроғи ер баҳолаш 
маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир [1] . 
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, биз Жиззах вилояти Дўстлик тумани 
―Оқ-олтин‖ сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ерларида мониторинг ишларини олиб боришни 
режалаштирдик.
Дўстлик тумани ―Оқ-олтин‖ СФУ суғориладиган ерларда олиб борилган йўқлама ишлари 
натижаларига кўра ҳозирда хўжаликда 4032,8 гектар ер борлиги аниқланди. Ушбу ер 
майдонларининг 3275 гектари суғорилиб ҳайдаладиган ерлар ҳисобланади [3] 
Дўстлик тумани ―Оқ-олтин‖ номли сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ерларини йўқлама 
қилишда ҳудуднинг 1:10000 масштабдаги харитаси, ер майдонларни ҳисоблаш қайдномаси ва 
бошқа зарур хужжатлар йиғиндиси асос қилиб олинди [3]. 
Биз ўз тадқиқотларимизда сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ) ҳудудидаги 808,50 
гектар ер майдонида тадқиқотлар олиб бордик. Ушбу ҳудудда асосан ўтлоқи тупроқлар 
тарқалган.
Хўжалик тупроқлари ҳам республикамизнинг бошқа тупроқлари сингари гумус моддаси 
билан кам даражада таъминланган тупроқлар сирасига киради. Яъни хўжалик тупроқларида 
гумуснинг миқдори 0,6-1,2 фоиздан ошмайди. Хўжалик тупроқларида гумуснинг кам бўлиш 
сабаби бу тупроқларнинг шўрланганлигидадир. Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ олимлари 


268 
[2] ва Ўздаверлойиҳа институти Жиззах вилояти бўлинмаси маълумотларига кўра Жиззах 
вилояти Дўстлик туманидаги суғориладиган ерлар шу жумладан, биз текширишлар олиб борган 
―Оқ-олтин‖ СФУ даги суғориладиган ерлар ҳам турли даражада шўрланган ҳисобланади. 
Тупроқларнинг шўрланиши ўз вақтида тупроқда гумус моддалари ҳосил бўлишига таъсир 
кўрсатади.
СФУдаги биз текширишлар олиб борган 808,5 гектар ер майдонидан 525,5 гектарида 
тупроқнинг устки 0-30 см қатламида гумус миқдори 0,7-0,8 фоиздан ошмайди. 225,7 гектарда 
0,9-1,0 фоиз атрофида ташкил этади. Бор йўғи 57,3 гектарида гумус миқдори 1 фоиздан ошади 
ва 1,1-1,2 фоизни ташкил этади. 
Дўстлик тумани Оқ-олтин СФУ суғориладиган ерларида ҳаракатчан шаклдаги озиқ 
элементлар миқдори таҳлил қилиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди (жадвал). СФУ 
тупроқлари ҳаракатчан фосфор билан асосан паст ва жуда паст миқдорда тарқалганлиги 
маълум бўлди. Яъни хўжалик ер майдонининг 280,7 гектари ҳаракатчан фосфор билан жуда 
кам таъминланган. 421,5 гектар майдон эса кам таъминланган майдонларга тўғри келади. 
Хўжаликда ҳаракатчан фосфор билан юқори ва жуда юқори таъминланган майдонлар 
учрамади.
Жадвал 
Дўстлик тумани Оқ-олтин СФУда суғориладиган ерларнинг ҳаракатчан фосфор билан 
таъминланиши 
№ 
Таъминланиш даражаси
Ер майдони, га 

Жуда кам ( 0-15 мг/кг) 
280,7 

Кам (15-30 мг/кг) 
421,5 

Ўртача (30-45 мг/кг) 
106,3 

Юқори (45-60 мг/кг) 


Жуда юқори (60 мг/кг кўп) 

Ҳаммаси 
808,5 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, хўжалик тупроқлари гумус ва озиқ 
элементлар билан асосан кам ва жуда кам таъминланган. Бу ҳолат ҳудуднинг турли даражада 
шўрланганлиги билан изоҳланади. 
Шунинг учун ушбу ҳудудларда ерларни органик моддалар билан бойитиш, алмашлаб 
экиш қоидаларига амал қилиш ва шўрланган ерларда турли мелиоратив тадбирларни амалга 
ошириш зарур деб ҳисоблаймиз. 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1.Бобожонов А.Р., Раҳмонов Қ.Р., Ғофиров А.Ж. ―Ер кадастри‖ фанидан дарслик.Т.:ТИМИ, 2008 й 
2.Сирдарѐ ва Жиззах вилояти тупроқлари. //Тошкент. 2005 й 
3. Ўздаверлойиҳа институти Жиззах вилояти бўлинмасининг 2014-2015 йиллар маълумотлари. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish