МАДАНИЙ МЕРОС ОБЕЪКТЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИНИ
ЯРАТИШДА ГАТ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Л.Т.Ибрагимов, М.Қ.Исмоилова (СамАҚИ).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва
улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги ―Маданий
мерос обьектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида‖ги қонунига муфофиқ
белгиланган бўлиб, "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш соҳасидаги давлат сиѐсатининг
асосий йўналишларини амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
дастлабки йиллариданоқ халқ хўжалигининг барча тармоқларида янги ва замонавий
технологияларни, фан-техника ютуқларини жорий етиш бўйича кенг кўламли ислоҳатлар
амалга
оширилди.
Ҳукуматимиз
томонидан
қабул
қилинган
2002-2010-йилларда
«Компютерлаштириш ва ахборот коммуникасия технологияларини ривожлантириш» ҳамда
2010-йилгача «Маҳаллий давлат бошкаруви ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятида
ахборот коммуникасия технологияларини қўллаш» давлат дастурлари ҳар бир соҳада
замонавий технологияларни жорий етиш бўйича ҳуқуқий асос яратди. Ҳозирги кунда
республикамиз олдида турган енг муҳим вазифалардан бири мавжуд ер ва кўчмас мулклардан
самарали фойдаланишни ташкил етиш ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикасининг «Ер
кодекси», «Давлат ер кадастри тўғрисида» ги «Геодезия ва картография тўғрисида»ги
қонунларида ҳамда Ўзбекистион Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги
―Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитасини ташкил етиш тўғрисида‖ги ПФ−3502−сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 октябрдаги ―Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва
давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил етиш тўғрисида‖ги 483−сонли
қарори,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги
«Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги № 543- сонли
қарорида ўз ифодасини топган. Шу сабабли, маданий мерос объекти мулк кадастри
тадбирларининг самарадорлигини оширишда и кадастр хариталарини қўллаш ва таркибига
маълум ўзгартиришлар киритиб бориш,такомиллаштириш,унинг илмий асосини ишлаб чиқиш
енг муҳим вазифалардан бири саналади. Маданий мерос объекти кадастр иши кадастр
объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш
учун зарур бўлган паспорт, ҳужжатлар, материаллар ва кадастр суратга олиш ҳужжатлари,
техник хатлаш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва қидирувлар, кадастр объектининг
сифат ва қиймат баҳосини аниқлашдаги кадастр ишларини ташкиллаштириш ва ваколатли
давлат ташкилотларининг вазифаларини белгилаш Ўзбекистон халқининг умуммиллий
бойлиги бўлмиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш
соҳасидаги долзарб масала хисобланади.
Ҳақиқий воқийликни географик жойлашиши, ички ва ташқи алоқаларини, тузилишини,
сифат ва миқдор кўрсаткичларини, баҳоси ва таннархини тасвирий белгиларда шартли
умумлаштирилган ҳолда ифодалайдиган картографик моделни яратиш, йирик масштабли
кадастр карталарини тузишнинг назарий асослари ҳисобланади. ―Кадастр‖ лотинча сўз бўлиб,
―Солиққа тортиладиган ашѐлар рўйхати‖ маъносини англатади. Ҳар бир мамалакатда кадастр
ривожи ўз шароитлари ва анъаналарига асосланади, шунинг учун жаҳонда айнан бир хил
кадастр тизимини топиш мумкин эмас.Ҳозирги кунда ер кадастри ерларни табиий аҳволи,
274
хўжалик ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги мутассил янгиланиб турувчи ишончли маълумотлар
тизими ҳисобланади. Ҳозирги вақтда янги информацион технологиялар талаблари асосида
ахборотларни хариталарда акс еттириш зарурияти билан боғлиқ бошқарув тизимлари
яратилган ва фаолият кўрсатмоқда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига
бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашда ҳар хил картографик маълумотлардан
фойдаланилмоқда.Ўзбекистон Республикаси кадастр ҳужжатларидан бири бу кадастр плани ва
карталари ҳисобланади. Кадастр карта ва планлари умумдавлат карталари бўлиб халқ хўжалиги
эҳтиѐжини қондириш, давлат кадастр тизимини юритиш ва кадастр маълумотларини маълум
географик маконга боғлаб муайян замонда кўрсатиш учун хизмат қиладилар.Кўчмас мулк
кадастрини юритиш қуйидаги турли хил йўналишдаги кадастр ва рақамли кадастр
хариталарини яратиш билан амалга оширилади: жумладан, сервитутлар, кўчмас мулк ҳуқуқини
рўйхатга олиш учун индексли кадастр хариталари, алоҳида ер участкаларини тақсимлаш учун
ер участка планлари ва демаркация планлари, ер участкаларини рўйхатга ва ҳисобга олиш учун
ҳудудларни кадастр бўлиниш планлари, солиқ солиш мақсадида раѐнлаштириш ва иқтисодий
хариталар ва бошқалар. Маданий мерос объектлари давлат кадастрида кадастр хариталар
(планлар) муҳим ўрин тутади, чунки у реестр билан бир қаторда кўчмас мулкни рўйхатга
олишда тасдиқловчи график ҳужжат ҳисобланади. У кўчмас мулк обектини рўйхатга олинган
ҳуқуқий чегарасини, унинг қўшни обект билан боғлиқлигини ва бошқа керакли тавсифларни,
кўчмас мулк обекти ҳудудий чегарасини, ер майдонлари идентификаторларини, сервитутларни,
маъмурий номланишларни ва топографик деталларни кўрсатади. Ҳозирда мавжуд
маълумотларнинг ҳажми ва даражаси шу қадар каттаки, уларни замонавий ҳисоблаш-
дастурлаш воситаларисиз қайта ишлаш ва таҳлил қилиш мумкин. Шунинг учун замонавий
компьютер технологиялари ва телекоммуникация тармоқлари асосида халқ хўжалигининг
ривожланишида муҳим ўрин тутган табиий ресурслар тўғрисида батафсил маълумотлар
берувчи автоматлашган системаларни яратиш долзарб масалалардан биридир.
Уларни яратишда геоинформатиканинг имкониятларидан кенг фойдаланиш мумкин.ГИС
нинг шаклланиши учун ер кадастр маълумотлар базаси билан бирга картографик асос ҳам
бўлиши керак. Картографик асос ГИС маълумотлар базасининг мазмуни ва позицион қисмини
шаклланишида рақамли карта кўринишида объектларни жойлаштириш учун асос, мавзули
қатламларга маълумотларни йиғишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. ГИС нинг
картографик модули берилган ихтиѐрий ѐки қайта ишланган маълумотларни рақамли ва
электрон карта кўринишида тақдим этади. Кўпгина табиий объектлар маълум бўлган стандарт
геометрик шаклга эга эмаслиги сабабли, уларнинг миқдор кўрсаткичларини анъанавий усулда
аниқлашда картометрия ва морфометриядаги математик моделларни қўллаш қийинлашади.
ГИС эса танланган картографик проекцияда тузилган карта орқали объектларнинг майдонини,
периметрини, шакл кўрсаткичларини муаммосиз аниқлаш имконини беради. Бунда табиийки,
Геоахборот тизимининг маълумот жихатлари ривожланишида дастурлашга нисбатан бирмунча
ортда қолаѐтган бўлсада, географиянинг имкониятларини ривожлантиришда катта аҳамият касб
этмоқда. Геоахборот тизимини ишлаб чиқишнинг асосий мақсади – замонавий талабларга тўла
жавоб бера оладиган тизимларни яратишдан иборат (Булатова, Трофимов, Панасюк, 1997).
Географик тадқиқотлар учун Геоахборот тизими – технологиялари бу мукаммал йўл – йўриқ
кўрсатувчи воситадир. У ишнинг самарадорлигини бир неча бор оширади. Геоахборот тизими
мавжуд ахборотлардан воқеа ва ҳодисалар жойини акс этган ҳолда, киши онгида яққол
тасаввурни намоѐн қила оладиган янги ғояларнинг маҳсулидир.
Киши воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги ахборотларни тўла кўра олса, тасаввур эта олса,
ҳоҳ ўша ахборотлардан илмий тадқиқотларда, ҳоҳ ишлаб чиқаришни бошқаришда
фойдаланишида унинг моҳияти жуда катта бўлади.
Яхши лойиҳаланган Геоахборот тизими:
- турли мазмундаги ва тарқоқ ахборотларни бир тизимга бирлаштиради, географик
маълумотларни тахлил қилиш учун келишилган тизимни яратади;
- карта ва бошқа мавжуд ахборот манбаларини рақамли кўринишга ўтказиш билан
географик билим ва тасаввурларни янги қизиқарли йўналишларини вужудга келтиради;
- географик ѐндошувга асосланганлик натижасида турли воқеа, жараѐн ва ҳодисалар
ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлайди;
- маъмурий таснифдаги (хусусий мулкчиликка эгалик қилиш, солиқлар, маиший
тизимлар тўғрисидаги) маълумотларга, уларнинг географик жойлашуви орқали ѐндашишга
имкон беради;
275
- маълумотлардан географик нуқтаи назардан фойдаланиш, уларни янгитдан аниқлаш ва
тушуниш имконини беради.
Турли кўринишдаги фаолият ва манбаларни тушуниш, бошқариш қанчалик долзарб
бўлмасин, унда Геоахборот тизимининг ўзаро алоқаси таъминланмаса, бу масала ҳал
этилмасдан долзарблигича қолиб кетади Маданий мерос объекти кадастр иши кадастр
объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш
учун зарур бўлган паспорт, ҳужжатлар, материаллар ва кадастр суратга олишда карталар
қандай ахамиятта эга бўлса, геоахборот тизимларида ҳам шундай аҳамиятга эга. Карталар
бошланғич манба сифатида муҳим рол ўйнаса, якуний ҳосила сифатида ҳам маълумотларни
тақдим этишнинг қулай шакли хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |