У.М. Юсубова,
Алишер Навоий номидаги
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети, 3-курс талабаси,
Тошкент, Ўзбекистон
НОВЕРБАЛ МАЪНО ИФОДАЛАШНИНГ
МИЛЛИЙ ШАКЛЛАРИ
Нутқ иштирокчилари ўртасидаги муносабатни ифода этувчи
коммуникация жараёнида вербал ифодалар билан новербал маъно
ифодалаш шаклларининг қўлланишидан сўзлашувчиларнинг фикр
баён қилишлари, коммуникация жараёнидаги бундай фикр ифода-
лаш сўзловчининг нутқига миллий тус бериши кўрсатиб берилган.
Ўзбек халқининг нутқий мулоқотида ифоданинг новербал
кўринишлари нутққа самимий тус бериши саломлашиш одобига
хос новербал воситаларни таҳлил қилиш орқали кўрсатиб берил-
ган.
Калит сўзлар: нутқ иштирокчилари, коммуникация, вербал
нутқ, новербал нутқ, ахлоқий қоидалар, хулқ-атвор нормалари,
нутқий этикет.
ХХи асрда ахборот ва уни билишга бўлган эҳтиёж ошиб
бормоқдаки, кишилар ўртасидаги вербал ҳамда новербал муноса-
батларнинг коммуникатив хусусиятларини янада чуқурроқ
ўрганиш зарурати туғилганлиги бежизга эмас, чунки «ахборот»
атамаси кўп ҳоларда вербал, яъни сўз, лисоний воситалар
орқали ва новербал, сўзсиз, нолисоний воситалар (имо-ишора,
ҳар-хил белги, нишона, рамз, символлар) орқали ахборот бериш
ва бир-бирининг таъсирига кўра вербал ёки новербал мулоқот
сифатида тасниф қилинади. Психологлар кишиларнинг нутқий
фаолият жараёнида новербал воситаларни кўпроқ танлашлари са-
бабларини қуйидагича кўрсатадилар: 70%га яқин маълумотни
инсон кўриш, кузатиш каналлари орқали (визуал) қабул қилади,
новербал воситалар суҳбатдошнинг ҳақиқий ҳислари ва фикрлари-
320
ни тушунишни тақозо этади, бизнинг суҳбатдошга муносабати-
миз кўпинча биринчи таассурот орқали шаклланади. Биргина
“Ҳа”, тасдиқ маъноси 50, “Йўқ” инкор маъноси 500дан ортиқ
усуллар орқали ифод аланиши мумкин экан. [3, 12].
Н.Т.Абрамованинг қайд қилишича, инсоннинг танасини унинг
маънавий ҳаётини акс эттирувчи ойна деб аташ мумкин. Антик
файласуф Гермес Трисмегист шундай ёзади: “Нимаки ичкарида
бўлса, ташқарида ҳам шу ёки нимаки ташқарида бўлса, ичкарида
ҳам шу”.худди шунга ўхшаш фикрларни Гёте ҳам айтади: “Ичка-
рида ҳеч нарса йўқ, ундан ҳеч нарса чиқмайди, чунки ичкаридаги -
ташқарида” [1, 9]. Айни шундай фикрларни Цицерон ҳам ёзади:
“Инсон қалбининг ҳар қандай ҳаракати унинг овози, имо-
ишорасида табиий ифодасини топади. Инсон ҳаракати унинг айта-
ётган сўзларига мувофиқ келиши керак”. [2, 141].
Ҳақиқатан ҳам, оғзаки нутқ жараёнида тана ҳаракатларидан
(қўл, бош, юз ҳаракатлари каби) фойдаланмайдиган инсон бўлмаса
керак. Имо-ишора айтилаётган сўз маъносини муҳим тўлдирувчи
воситаси, баъзи ҳолатда унданда муҳим бўлиши мумкин.
Асосан рамзий белгилардан иборат бўлган имо-ишоралар тана
тили лексиконини ташкил қилади. Имо-ишоралардан тўғри фойда-
ланиш жуда муҳим, чунки улар туфайли нутқ ёрқин ва мазмунли
бўлади. Ҳаттоки биз телефонда гаплашаётган бўлсак ҳам, имо-
ишоралардан фойдаланганимиз овозимиздан билиниб туради.
Имо-ишоралар сўзловчининг сўзларига ҳиссий-таъсирий бўёқ бе-
ради, айтилаётган асосий фикрга эътибор қаратишга ёрдам беради.
Имо-ишораларни ўрганадиган “Лингвоўлкашунослик” ва
“Лингвомаданиятшунослик”нинг таркибий қисми “паралингвисти-
ка”дир. Имо-ишоралар фикр ифодалашда нутқ учун ёрдамчи воси-
та бўлиш билан бирга, ўзбек халқининг ўзига хос менталитетини
кўрсатувчи ёрқин далил ҳисобланади. Шу жиҳатдан ҳам ўзбек па-
ралингвистик воситаларини изчиллик билан ўрганиш долзарблик
касб этмоқда [3, 213].
Новербал ифодалар минг йиллик қадриятларимиз билан чам-
барчас боғлиқ бўлиб, уларда миллий этикамизга хослик акс этиб
туради. Жумладан:
321
- Айби йўқ, ўғлим, деди, - муҳаббат жуда оз йигитларга муяс-
сар бўладирған юрак жавҳаридир. Шунинг билан бирга кўб
вақтлар кишига зарарлик ҳам бўлиб чиқадир. Шунинг учун куч
сарф қилиб бўлса ҳам унутиш кўп ўйламаслик керакдир.
Бу кейинги гап билан Отабек кўтарилиб Ҳасаналига қаради ва
узоқ тин олиб ерга боқди. Гўё бунинг ила “унутиш мумкин эмас”
деган қатъий фикрга келган эди. (А.Қодирий). Миллий менталите-
тимизда ота-онага, катталарга ҳурмат, уларни эъзозлаш муҳим
қадрият ҳисобланади. Тарбияли, ким ва қандай мавқега эга
бўлишидан қатъий назар ёши улуғлар олдида одоб сақлашга,
ҳурмат қилишга ўрганган Отабекнинг кўтарилиб Ҳасаналига
қараши ва узоқ тин олиб ерга боқиши орқали ўзи учун отадек
бўлиб қолган Ҳасаналининг ҳурматини жойига қўйган ҳолда, но-
розилигини новербал ифода воситасида баён қилган.
Оилада қизларнинг ота-онага муносабати узоқ йиллардан бери
амал қилиниб келинаётган шарқ одоби асосида бўлган. Улар ўз
ҳис-туйғуларини яширин сақлашга, отанинг хоҳиш-истаги асосида
ҳаёт кечиришга, турмуш қуришга мажбур бўлган. Қуйидаги ми-
солга эътибор берайлик: Қизлар уйнинг теварагига ўлтуришиб
олғандан кейин ораға нима учундир бир жимжитлик кирди. Қизлар
маънолик қилиб ер остидан Кумушка қарайдирлар. Мажлисда бир
хил маъюсият. Кумушбиби ҳам ихтиёрлик, ихтиёрсиз бу кулгулик-
ка тортилиб, унинг ёвошқина илжайишидан ёқутдек лаблари ости-
даги садаф каби оқ тишлари бир оз кўриниб қўйдилар
(А.Қодирий).
Кумушбибига Аллоҳ томонидан севги деган буюк неъмат ато
қилинган. Лекин бу сирини ҳеч кимга, ҳатто онасига ҳам айта ол-
майди, ичи чироғ ёқса ёришмайди. Дугоналари сезиб қолмаслиги
учун ихтиёрлик, ихтиёрсиз бу кулгуликка тортилишга мажбур, ле-
кин ўзини шунча мажбурласа ҳам, ички туғён тўлақонли кулишга
йўл қўймайди: унинг ёвошқина илжайишидан ёқутдек лаблари ос-
тидаги садаф каби оқ тишлари бир оз кўриниб қўйдилар.
Бу хусусият саломлашиш одобида яққол кўзга ташланади.
Ўзбек халқи мулоқот этикасида ёши кичик инсоннинг ёши катта
инсонга биринчи бўлиб салом беришига, ёши катта инсоннинг ав-
вал ёши кичик инсоннинг кейин сўзлашига хулқ-атвор нормаси
322
сифатида қаралади, шунинг учун ҳам бир неча минг йиллик мил-
лий қадриятларимизда йигирмага яқин нутқий этикетлар алоҳида
аҳамият касб этиб келмоқда. Мулоқотга киришиш психологик жа-
раён бўлиб, бу жараён руҳий, миллий, ижтимоий, ҳудудий хусуси-
ятларга эга, аниқроғи, мулоқот жараёни ўта мураккаб, серқиррадир
[1, 16]. Шу сабаб кишиларнинг ўз нутқини маълум ҳаракатлар би-
лан биргаликда йўналтириши ва коммуникантларнинг бу
ҳаракатларни бажаришдаги психологик ҳолати психологларни
қизиқтирса, нутқни жонли ва таъсирчан тарзда ифодалашда турли
лисоний воситаларни қўллашлари тилшуносларни, бу воситалар-
нинг миллий-маданий колоритга эгалиги сотсиологларни
қизиқтирган.
Инсонларнинг мулоқотга киришувида муҳим алоқа воситаси
бўлган тил билан биргаликда новербал воситаларнинг (имо-
ишорали нутқ) параллел қўлланиши маълум. “Ўзбекларда алоқа-
аралашувда ишлатиладиган новербал воситаларга фикр англатиш-
да қатнашувчи барча кинетик белгилар-ишоралар, бадан
ҳаракатлари; ахборотни узатишда қатнашувчи юз ўзгаришлари,
мимика, поза; овоздаги турли ҳолатлар; тембр, пауза, товуш бўёғи
ва бошқалар киради” [5, 22]. Биргина сўз орқали бир неча маънони
англаш нафақат сўзда, балки новербал воситаларда ҳам намоён,
масалан, нутқий вазиятдан келиб чиқиб ўнг қўлни чап кўксга
қўйиш ишораси орқали саломлашиш(1), ҳурмат(2), итоат(3), рози-
лик(4), рози эмаслик(5), киноя (6) каби мазмун англашилади.
Ўзбек халқи муомала маданиятида кўп қўлланадиган шундай
миллий-маданий жумлалар борки, бундай жумлалар дуо қилиш,
бирор муносабат билан муборакбод этиш, хайрлашиш, саломла-
шиш, таъзия билдириш каби вақтларда айтилади. Шаклий-
мазмуний жиҳатдан ўзбек тилида барқарорлашиб, аксарияти
нутқий этикет вазифасини бажариши ва уларнинг барчасидан ижо-
бий истак мазмуни англашилиши бундай нутқий этикетларнинг
умумий хусусиятидир. Ижобий истак бирликларининг энг фаоли
саломлашиш бирликларидир, зеро, ўзбек халқида дастлаб комму-
никация саломлашишдан бошланади. Одатда, саломлашиш ҳар
бир халқнинг ўзига хос нутқий этикети саналиб, бу жараён вербал
ва новербал лисоний воситалар қоришуви орқали юзага чиқади.
323
Ўзбек халқида таниш ёки таниш эмасликларидан қатъи назар,
ўзаро учрашган шахслар бир-бирларига, албатта, тинчлик, сало-
матлик, хонадонларига омонлик билдирадилар. Бу хил истакнинг
лисоний вербал воситалар парадигмаси қуйидагиларни ўз ичига
олади: Ассалому алайкум ва раҳматул лоҳу ва баракотуҳу!
//Ассалому алайкум! // Ассалом! // Салом! каби. Уларнинг ҳар
бири ўзига хос маъно ва вазифасига эга бўлганлиги сабабли
сўзловчи «Салом!»дан «Ассалом!»ни, «Ассалому алайкум»ни
босқичма-босқич айтиб ўтирмайди. У бу парадигмадан нутқ ша-
роити ва мақсадга мувофиг‗ини мулоқот қолипи сифатида тан-
лайди ва қўллайди. Чунончи, «Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва баракотуҳу» вербал иборасини қўллаган шахс,
албатта, шу вербал формулага мос маънавий-маданий савияга
тегишли ёшга, насл-насабга, кийим-бошга эга бўлиши билан бирга,
бу иборани махсус имо-ишоралар илан ҳамкорликда ва махсус
тингловчиларга нисбатангина қўллай олади.
Лисоний бирликларни қўллаш нафақат нутқ шароити, восита-
си ва ҳоказо каби ижтимоий ҳодисалар билан, балки сўзловчи ва
тингловчи шахсияти ҳамда руҳияти, ҳар бир халқ, миллат, ҳатто,
ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос ─ шу гуруҳ ёки тоифа учун одат
тусига кирган қатор урф-одат, расм-русум, яъни этнографик то-
монлар билан, каузал (сабаб, оқибат, мақсад) нуқтаи назардан
ҳам алоқадор эканлигини кўрсатади. Ўзбек халқида салом берилар
экан, одоб нуқтаи назаридан ўнг қўлни кўкракка қўйиб (қўл
ҳаракати нутқимизга қўшимча маъно берибгина қолмай, ички ва
ташқи муносабатни яққол ифодалайди [6, 178].) бошни сал эгиб,
табассум билан, таъзимга яқин ҳаракат қилиб саломлашилади, но-
вербал воситалар лисоний бирликлар билан биргаликда нутққа
қўшимча маъно қўшиб келади. Шу сабаб психологлар новербал
воситаларни идрок қилиш, таниш, шарҳлаш орқали уларнинг ўзига
хос семантизациясини ўқиш мумкинлигини эътироф этадилар [4,
111]. Шунда нолисоний восита билан бирга, албатта, «Ассалому
алайкум!» лисоний бирлиги ҳам ишлатилиши зарур. Нутқий эти-
кетларда нутқни ҳам лисоний, ҳам этик-этнографик хусусиятлар-
ни ҳисобга олганлик кўзга ташланади.
324
Юқорида келтирганимиздек, саломлашишнинг вербал ифода-
ланиши бир неча парадигмага эга бўлгани каби, новербал омиллар
билан юзага чиқиши ҳам бир неча ички парадигмаларга эга. Маса-
лан, тингловчи ва сўзловчи чап қўлларини кўксига қўйиб, ўнг
қўлларини бир вақтда узатиб, қисиб саломлашиши // тингловчи ва
сўзловчи икки қўллаб қўлларини қўлларининг орасига олиб
сиқиши // қўл узатмасдан ўнг қўлни кўкракка қўйиб, бошни сал
эгиш орқали // чап қўлини ўнг ва ўнг қўлини чап кўкракка қўйиб,
бошини эгиш орқали // қучоқлашиши // ўпишиши // елкаларини
қоқиб қўйиши // қучоқлашиб орқаларини силаши каби.
Миллатга бўлган ҳурматнинг асл намунаси сифатида тилимиз-
га давлат тили мақомининг берилганлиги ўзбек тили ва унга хос
миллий хусусиятларни янада чуқурроқ ўрганишни талаб этади.
Изоҳлаганимиздек, саломлашиш учун қўлланилган новербал воси-
таларда таъсирчанлик имкониятларининг мавжудлиги, индивиду-
аллиги, имплитсит шаклда мужассамлашганлиги, миллий-маданий
бўёққа қоришиқлиги қанчалик аҳамиятли саналса, шунингдек, вер-
бал ифоданинг информатив қийматини мустаҳкамлаб, шарҳлаб,
тўлдириб, такомиллаштириб, қисман такрорлаб келиши ҳам шу
қадар аҳамиятлидир. Шундай экан, биз, ёшлар, саломлашиш одо-
бини ифодалайдиган миллий новербал воситаларни сақлашимиз
муҳимдир.
Адабиётлар
1. Абрамова Н.Т. Несловесное мышление. -М.: ИФ РАН, 2002.
2. Акишина А.А., Кано Х., Акишина Т.Е. Немного о жестах и ре-
чи. В. кн: Акишина А.А., Кано Х., Акишина Т.Е. Жесты и ми-
мика в русской речи. Лингвострановедческий словарь. Москва,
Русский язык. 1991.
3. Нурмонов А. Ўзбек тилининг паралингвистик воситалари
ҳақида. – Андижон, 1980.
4. Саидхонов М. Новербал воситалар ва уларнинг ўзбек тилида
ифодаланиши: Филол. фанлари номзоди... дис. автореф. - Тош-
кент, 1993. - 143 б.
325
5. Мўминов С. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний ху-
сусиятлари: филол.фанлари д-ри дис. ... автореф. Тошкент,
2000.
6. Қодирова Г. Мулоқот ва қўл ҳаракати // Тилшуносликнинг дол-
зарб масалалари (илмий мақолалар тўплами) ВИ китоб. –Т.,
2013. -Б.178-183.
7. Лабунская В.А. Невербальное поведение. – Ростов н/Д: ун-т,
1986. - 135 с.
© Юсубова У.М., 2019
Do'stlaringiz bilan baham: |