ред, над, под, за, с, между каби олд кўмакчилар ўрнида келувчи
316
лексик-грамматик воситалар асосида ифода этилади. Ўзбек тилида
эса улар қуйидаги лексик-грамматик воситалар ёрдамида ифода
этилади. Масалан:
Овқатдан олдин меҳмонлар бир-бирлари билан танишиб олди-
лар (натижада тушлик бир умр ёдда қоладиган бўлди).
Талабалар профессорнинг маърузасини зўр диққат билан
тингладилар (натижада улар кўп илмиё маълумотларга эга
бўлдилар).
У яхши муқовали китоб сотиб олди (натижада унинг китоб
жавони яна бир янги китоб билан бойиди)
Делегатсия биринчи поездда (поезд билан) кетишди (нати-
жада конференсияга ўз вақтида етиб боришди).
Шахтёрлар ер остида ишлайди (шу сабали уларнинг иши
ниҳоятда оғир ҳисобланади).
Тошкент яқинида минерал сув манбаи топилди (шу сабабли
ушбу сув таркибини яхшилаб ўрганиш мутахасислар зиммасига
юклатилди)
Қишлоқ устидан самолёт учиб ўтди (шу сабабли унинг
шовқини қулоқларни батанг қилди).
“80-йиллар рус грамматикаси” эса сабаб-натижа муносабатили
предложний-келишикли конструкцияларга қуйидаги моделни
татбиқ этади: “натижа + родителний падеж” ва “на + винител-
ний падеж”ни, ифода шакли сифатида эса “до + родителний па-
деж” ни белгилаб, интенсивлик мазмунига эга бўлган ёки сабаб-
натижанинг семантик интенсивликнинг синкретик шакли сифатида
қайд этади ва бу ўзбек тилидаги т дан дангача бўлган икки
мустақил муносабатни боғловчи восита деб кўрсатади.
Юқоридаги моделни таҳлил қилган ҳолда айтиш мумкинки,
олд кўмакчиларнинг анъанавий мазмунига кўра то охирги, сўнгги
мазмунини берувчи ҳаракат интенсивлигини ўзида намоён этади.
Масалан: Тo сўнгги нафасим қолгунча курашаман.
Бироқ агар конструкциялар семантик таркибига икки ҳодиса:
сабаб ва натижани қамраса, у ҳолда бундай конструкциялар интен-
сив мазмун ва натижа мазмунига эга бўлган синкретик констурсия
саналади.
Кўзидан ёш чиққунча кулди.
317
Бу ўринда, каузаллик даражаси “грамматик фалсафа ва тил
психологияси нуқтаи назаридан кенг қизиқиш уйғотиши табиий:
кузативлик шуни кўрсатадики, муайян тил эгалари нутқий жараён-
да сабаб муносабатининг турли кўринишларини чегаралайди ва юз
бераётган предмет ва ҳодислар ўртасидаги каузал муносабатларни
интерпретатсиялайди ва қабул қиладилар. Масалан,
Пўлат диктанти хатосиз ёзди (натижада “аъло” баҳо олди).
Акамнин ов милтиғи бор (шу сабабли биз тез-тез овга чиқиб
турамиз)
Машина дарвоза олдида тўхтади (натижада кимдир секинги-
на тушиб, уйга кириб кетди).
Поезднинг жўнашига йигирма минут қолди (шу сабабли шо-
шилишга тўғри келди).
У бу ерга дам олиш учун келган (шу сабабли уни бошқа таш-
вишлар билан безовта қилмаслик лозим).
Каузативлик ва каузатив феъллар ҳақидаги дастлабки
қарашлар Ш.Балли ва Ж.Лаёнз ишларида кўзга ташланади [1, 416;
543].
Сўнгги йилларга келиб, каузативлик эса кўплаб жаҳон лингви-
стларининг ишларида кенг таҳлил этилаётганлигини кўришимиз
мумкин. Бу борада тилшунос И.А.Мельчукнинг ишларини алоҳида
таъкидлаш мумкин. У ўзининг турли тилларнинг генетик матери-
алларига бағишланган қатор ишларида (лексик ва грамматик) кау-
зативликка алоҳида типологик тавсиф беради. И.А.Мельчук кауза-
тивлик масаласини ўрганишнинг долзарблигини белгилаб: “Шуни-
си эътиборлики, каузатив деривация, яъни инсон ҳаётидаги даст-
лабки сабаб-натижа муносабати деярли барча таниқли тиллар ои-
ласида учрайди” [3, 16].
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, тилшунос олимлар орасида
каузатив феъллар борасида ҳам якдил фикр мавжуд эмас. Хусусан,
айрим тилшунослар каузатив феълларга “сабаб-натижа муносаба-
тини ифодаловчи феъллар”ни киритса, бошқалари эса “тафаккур-
мушоҳада оператсияларини ифодаловчи феъллар”ни, учинчилари
эса – “сабаб боғловчили феъллар”ни, тўртинчилари – “натижа пре-
дикатли”, бешинчилари – “сабаб реллятли” конструкцияларни кау-
318
затив феъллар деб белгилайдилар. Кўринадики, бу борада кўплаб
фикрлар мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, тилшуносликда сабаб-натижа муноса-
битини ўрганиш ўз ечимини кутаётган долзаб масалалардан бири
саналади. Бу борада лингвистик тадиқотлар олиб бориш эса, тил-
даги кўплаб фалсафий масaлаларга ойдинлик киритишга туртки
бўлади.
Адабиётлар
1. Балли Ш. Общая лингвистика и вопросы французского языка. -
М.: Изд.во Иностр. лит-ры, 1955. - 416с.; Лайонз Дж. Введение в
теоретическую лингвистику. -М., 1978. –С. 543.
2. Виноградов В.В. Русский язык (грамматическое учение о сло-
ве). - Изд. третье. - М.: Высшая школа, 1986. –С. 614.
3. Михеев А.Ф. Грамматические средства и формы выражения
следственных отношений и отношений основания-вывода в со-
временном русском литературном языке: Дис. ... канд. филолог.
наук. - Рязань, 1966. -С. 10.
4. Никитин В.М. Морфология современного русского языка.
Глагол и наречие. - Рязань, Рязанск. гос. пед. ин-т, 1961. – С.
89.
5. Рыбка Н.Д. Выражение значения следствия в простом предло-
жении в современном русском литературном языке: Автореф.
Дис. ... канд. филолог. наук. - М., 1984. –С. 18.
6. Федоров А.К. Трудные вопросы синтаксиса. - М.: Просвещение,
1972. –С. 239.
© Эшбўриева Х.И., 2019
319
УДК 81’1
Do'stlaringiz bilan baham: |