Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактаб педагогик жамоаларининг шахсий таркибини ҳисобга олиш



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Мактаб педагогик жамоаларининг шахсий таркибини ҳисобга олиш 
китоби (сақланиш муддати 75 йил) 
Мазкур ҳужжат барча мактабларда юритилади. Китобга ўқитувчилар 
бирдан бошлаб умумий тартибда рақамланиб киритилади. Янги қабул 
қилинган ўқитувчи навбатдаги рақам билан белгиланади. Ўқитувчилар 
ҳақидаги ҳамма керакли маълумотлар қайд этилиши муносабати билан 
китобда ҳар бир ўқитувчига камида уч сатр ажратилади. 
Ўқитувчилар ҳақидаги барча ѐзувлар тегишли ҳужжатларга асосланиши 
шарт.
Ўқитувчиларнинг аттестациядан ўтиши ва малака ошириши ҳақидаги 
маълумотлар даврий равишда китобда қайд этилади. 
Китоб саҳифалари рақамланади, тикилади, мактаб раҳбари томонидан 
имзоланади ва муҳрланади. 
Мавжуд тузатишлар мактаб раҳбари томонидан изоҳланиб имзоланади.
Умумий ўрта маълумот (11 йиллик) тўғрисидаги шаҳодатномаларни 
ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби (сақланиш 
муддати 75 йил) 
 
Китобнинг биринчи қисми саҳифаларида қабул қилиб олинган ва берилган 
шаҳодатнома (оддий ва аъло даражали намунадаги) бланкалари, уларнинг 
сериялари ва рақамлари, олинган санаси, қабул қилиб олиш ѐки бериш 
асослари кўрсатилган ҳолда алоҳида-алоҳида қайд этилади. 
Шу саҳифаларнинг ўзида фойдаланилмай қолган тоза ва бузилган 
шаҳодатнома бланкалари (серия ва рақамлари кўрсатилган ҳолда) алоҳида 
қайд этилади. Мазкур бланкалар халқ таълими бошқарув органларига 
қайтариб топширилади. Вилоят (туман)ХТБ органларининг масъул ходимлари 
ушбу шаҳодатнома бланкаларини олганлиги ҳақида имзо қўяадилар. 
Китобнинг иккинчи қисмида умумий ўрта таълим мактабининг 
битирувчилари ҳақида маълумотлар қайд этилади: фамилияси, исми, шарифи, 
туғилган ойи, йили, куни, ушбу мактабга қабул қилинган йили, 
шаҳодатномада қайд этилган баҳолари (баллар), битирувчининг сурати.
Ўқувчиларнинг ўқишни битирган йили, уларнинг исм-шарифи рўйхати 
олдидан саҳифанинг биринчи сатрига ѐзилади. 
Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномаларни бериш учун мактаб 
педагогик кенгашининг қарори асос бўлади. Педагогик кенгаш қарорининг 
санаси ва баѐннома тартиби ѐзилади. 
Битирувчи шаҳодатномани олганлиги ҳақида «___ рақамли
шаҳодатномани ____ йил _____(кун) ______(ой)да олдим» деб ѐзади ва 
имзосини қўяди.
Аъло даражали шаҳодатномани олган битирувчи «аъло даражали, ____ 
рақамли шаҳодатномани ____ йил ___(кун) ____(ой)да олдим» деб ѐзади ва 
имзосини қўяди. 
Шаҳодатноманинг дубликати берилганда шу китобда қуйидагича ѐзув қайд 
этилади: тартиб рақами устунига «дуб-ликат» сўзи, иккинчи устунга дубликат 
серияси ва номери ѐзилади, баҳолар қўйиладиган устунларга ____ йил 


168 
___(кун) ____(ой)да берилган ____сонли йўқотилган(ѐки бузилган) 
шаҳодатноманинг асл нусхаси ўрнига» сўзлари ѐзилади, «олганлиги ҳақида 
имзоси» устунига эса шаҳодатномани олувчи «____ рақамли шаҳодатнома 
дубликатини ____йил ___(кун) ____(ой)да олдим» деб ѐзади ва имзосини 
қўяди.
Асл нусхаси берилган саҳифада асл нусхасининг рақами устидан чизиқ 
чизилиб, ѐнига «йўқолган (бузилган); ____ рақамли дубликат берилган» деб 
қайд этилади. 
Экстернат тартибида имтиҳон топширувчилар ҳақида ҳам маълумотлар
ушбу китобга киритилади, «Ушбу мактабга қабул қилинган йили» устунига
«экстерн» сўзи ѐзиб қўйилади. 
Китобга киритилган барча битирувчиларнинг рўйхати охирида мактаб 
директори, унинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбарлари 
имзолари қўйилади ҳамда мактабнинг гербли муҳри билан тасдиқланади. 
Китобдаги барча тузатишлар мактаб директори томонидан изоҳланади,
имзоланади ва муҳрланади. Китобдаги ѐзувлар равон, бир хил рангли сиѐҳ ѐки 
шарикли ручкада ѐзилиши керак(амалда қабул қилинган рангда). 
Айрим сабабларга кўра, битирувчига шаҳодатнома ўз вақтида 
топширилмаган бўлса, ушбу ҳужжат битирувчи олгунга қадар тўлдирилган 
ҳолда мактаб директори сейфида сақланади. Тўлдирилмаган бланкаларни 
мактабда сақлаш қатъиян ман этилади. 
Китобнинг саҳифалари рақамланади, тикилади, туман-(шаҳар) халқ 
таълими бўлими мудири томонидан имзоланади ва муҳрланади. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish