Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Ўқув-педагогик ҳужжатлар 
Мактаб ўқув-педагогик ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
ўқувчилар ҳаракати дафтари, буйруқлар дафтари, умумий ўрта ва ўрта 
маълумот ҳақидаги шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, 
мактаб педагогик кенгашининг баѐнномалари дафтари, мактаб педагогик 
жамоаси шахсий таркибини қайд этиш дафтари, ўқитувчилар томонидан 
қолдирилган ва қопланган дарсларни қайд этиш дафтари, синф журналлари, 
куни узайтирилган гуруҳ журналлари, ўқувчилар шахсий ҳужжатлари ва 
бошқалар. 
Ўқувчилар ҳаракати, буйруқлар, педагогик кенгаш баѐнномалари, умумий 
ўрта, ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномалар, педагогик жамоа шахсий 
таркибини қайд этиш дафтарлари қатъий назоратдаги ҳужжатлар бўлиб, 
мактаб раҳбари алмашганда далолатнома асосида янги директорга 
топширилади. Далолатнома янги ва собиқ мактаб директорлари ва халқ 
таълими бўлимининг масъул ходими томонидан имзоланади. 
Ўқувчилар ҳаракати дафтари (сақланиш муддати 50 йил) 
Ўқувчилар ҳаракати дафтарига барча ўқувчиларнинг фамилияси ва исмлари 
синфлар бўйича алифбо тартибида тўлиқ ѐзилади (масалан, Назарбекова 
Гулноза). Ҳар ўқув йили бошида (15 сентябргача) мактаб раҳбари буйруғи 
асосида биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар алоҳида бетларга, ѐзги 


161 
таътил давомида бошқа синфларга қабул қилинган ўқувчилар белгиланган 
саҳифага қайд этилади. Ўқув йили давомида директор буйруғи билан мактабга 
қабул қилинган ўқувчилар синф саҳифаларига бир ҳафтадан кечиктирмасдан 
қайд этилади. 
Ҳар бир синф учун ажратилган саҳифада мактабга қабул қилинган 
ўқувчиларни қайд этиш учун 15 қатордан кам бўлмаган бўш жой қолдирилади. 
Ёзги таътил давомида мактабдан кетган ўқувчилар ҳақида (мактаб раҳбари 
буйруғи билан расмийлаштирилганидан сўнг) 15 сентябргача, ўқув йили 
давомида кетган ўқувчилар ҳақида (тегишли буйруқ қабул қилинганидан сўнг) 
бир ҳафта муддатда ҳаракат дафтарига тегишли ѐзувлар киритилади 
(«Эслатма» устунига «кетган» сўзи ва буйруқни қабул қилиш санаси ва сони 
қайд этилади). 
Мактабни битириб кетган ўқувчиларга «Эслатма» устунида «мактабни 
битирган» деб ѐзилади ва тегишли педагогик кенгаш қарорининг санаси ва 
тартиби қайд этилади. 
Мактабдан кетган ўқувчи маълум вақтдан кейин мактабга қайта қабул 
қилинган тақдирда уни юқоридаги тартибда расмийлаштириш мақсадга 
мувофиқдир, яъни ўқувчи ҳақидаги маълумотлар қайтадан киритилади. Шу 
билан бирга аввалги ѐзилган сатрда «Эслатма» устунида ўқувчининг 
мактабдан кетганлиги ҳақидаги ѐзув тепасига янги қабул ҳақидаги буйруқни 
қайд этиш мумкин. 
Дафтардаги ѐзувлар хатосиз ва аниқ бўлиши шарт. Барча тузатишлар 
изоҳланади ва мактаб раҳбари томонидан имзоланади. 
Дафтарнинг ҳар бир саҳифаси рақамланади, ип билан тикилади, 
туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан имзоланади ва 
муҳрланади. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish