Буйруқлар дафтарлари (сақланиш муддати 75 йил)
Одатда мактабда иккита буйруқ дафтари юритилади. Биринчи дафтарга
ўқувчиларга тааллуқли буйруқлар ѐзилса, иккинчисига кадрлар ҳақидаги
буйруқлар ѐзилади. Кам комплектли мактабларда ягона буйруқлар дафтари
тутилади.
Ўқувчиларга тааллуқли дафтарга қуйидаги буйруқлар қайд этилади:
– ўқув йили бошида (10–15 сентябрдан кечикмасдан), ўқувчиларни биринчи
синфга қабул қилиш ва биринчи синфларни тақсимлаш ҳақида,
ўқувчиларнинг фамилиялари ва исмлари тўлиқ қайд этилади. 20 сентябргача
куни узайтирилган гуруҳларни комплектлаш ҳақида (рақамларда ѐзилиши
мумкин), бунда кам таъминланган оиладаги ўқувчиларни тўлиқ ва 50 фоизга
тўловдан озод қилиниши ҳақидаги буйруқда болаларнинг фамилияси ва
исмлари тўлиқ ѐзилади;
– 10–15 сентябрдан кечикмасдан ўқувчиларнинг синфлар бўйича
тақсимланиши, мактабдаги ўқувчиларнинг умумий сони ҳақида (рақамларда
ифодаланган ҳолда);
– 15 сентябргача ѐзги таътил давомида мактабдан кетган ва мактабга
келган болалар ҳақида.
Ўқув йили давомида мактабдан кетган ѐки мактабга келган болалар
ҳақидаги буйруқ бир ҳафтадан кечикмасдан ѐзилади.
Буйруқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида ѐзилади.
166
Таълим муассасасида иш юритиш ва уни назоратга олиш энг масъулиятли
фаолият турларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу ишга масъул ходимларни
танлаб, жойига қўйиш муҳимдир. Ҳар бир йўналишга масъул ходим муассаса
раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
Жумладан:
1. Педагогика Кенгаши котиби – ҳужжатларни мукаммал биладиган,
Кенгаш йиғилишларида масалалар муҳокама қилиниши жараѐнини
стенографик тарзда ѐки тезкор қоғозга тушириб олишга қодир бўлган,
грамматик ва стилистик хатоларга йўл қўймайдиган, чиройли ѐзадиган, олий
маълумотли ўқитувчилар орасидан сайланади ва буйруқ билан тайинланади.
Бу ходим жамоатчилик асосида иш олиб боради ва тегишли байрамларда
алоҳида рағбатлантириш кўзда тутиб борилади.
2. Буйруқларни расмийлаштирувчи котиб – имкон қадар олий маълумотли
педагоглар орасидан буйруқ билан тайинланади. Унга ходимларнинг меҳнат
дафтарчаларини, муассасанинг буйруқлар дафтарини юритиш вазифаси
юклатилади. Бу ишлар ходимларнинг кейинги тақдири билан боғлиқ бўлгани
учун ўта зийракликни талаб этади. Бу ходим узлуксиз равишда меҳнат
дафтарчалари ва буйруқларни расмийлаштириш юзасидан қабул қилинган
ўзгаришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб туриши лозим. Шуни назарда
тутиб, аксарият муассасаларда мазкур вазифа муассаса раҳбарининг ўқув
ишлари бўйича ўринбосарига юклатилган.
3. Муассасанинг иш юритувчиси – кириш ва чиқиш ҳужжатларини
расмийлаштирувчи котиба (кўп ҳолда уни ―директор котибаси‖ ҳам
дейилади). Ушбу лавозимга штат бирлиги ажратилган муассасаларда кадр
танлашга алоҳида аҳамият қаратиш ва бу ўринга масъулиятни чуқур ҳис
қиладиган, барча билан бирдек муомала қила олиш маданиятига эга,
компьютер техникасини мукаммал биладиган, имкон даражасида ―Иш
юритувчи – котиб (а)‖ курсларини битирган, камида ўрта махсус маълумотга
эга шахсни танлаш лозим бўлади.
Унинг функционал вазифалари бошқа ходимлар сингари буйруқ билан
расмийлаштирилади.
Келиб тушган ҳужжатларни расмийлаштириш ва ижросини таъминлаш
бўйича қарор қабул қилиш.
Муддати кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар томонидан ўрганиб чиқилади ва
унинг томонидан тегишли топшириқ белгиланади.
Топшириқ олган масъул шахс тезкорлик билан ижрони таъминлаш бўйича
ўз таклифларини, аниқ тадбирларни, маълумотнома, кенгаш қарори ѐки
буйруқ лойиҳасини тайѐрлайди ва тасдиқлаш учун раҳбариятга киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишларини,
Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорлари, Халқ таълими
вазирлигининг қарорлари, буйруқлари, вилоят (Тошкент шаҳар), туман
(шаҳар) ҳокими қарор ва фармойишлари ҳамда уларнинг ижросини
таъминлаш учун қабул қилинган бошқарма, халқ таълими бўлимлари
қарорлари, буйруқларини аниқ, пухта ва ўз вақтида бажарилишига муассаса
раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.
167
Do'stlaringiz bilan baham: |