4
6-ТОПШИРИҚНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
АЛГОРИТМЛАР
КОНУС СИРТИНИНГ
ТЕКИСЛИК БИЛАН КЕСИШИШИ
1. Вариантда берилган тегишли қийматларни қўйиб, конус шаклини чизамиз.
2.
Горизонтал текислик H даги айланани тенг 8 қисмга бўламиз.
3. Айланани қўшимча 4 бўлакка бўлинган чизиқлардан конуснинг фронтал проекциясида
конус ясовчиларини ўтказамиз.
4.
Фронтал текислик V даги конус сиртини, конус марказини, конус ясовчиларини
P
V
текислик кесиб ўтган жойдаги нуқталарни топамиз, уларнинг горизонтал текислик
H
даги тегишли проекцияларини аниқлаймиз ва уларни тегишли равишда
1', 2', 3', 4', 5'
ва
1", 2", 3", 4", 5" нуқталар билан белгилаймиз.
5. Горизонтал текислик
H да
топилган 1', 2', 3', 4', 5' нуқталарни лекало ёрдамида
туташтирамиз ва биринчи эгри чизиқ (эллипс) ҳосил бўлади.
6. Фронтал текислик
V да топилган
1", 2", 3", 4", 5" нуқталардан перпендикуляр чизиқлар
ўтказамиз.
P
V
текисликдан ихтиёрий масофада
P
V
текисликка параллел чизиқ
ўтказамиз.
7. Горизонтал текислик
H да топилган эллипс марказидан
1', 2', 3', 4', 5' нуқталаргача
бўлган масофаларни ўлчаб, параллел чизиқнинг чап ва ўнг томонларига ўлчаб қўямиз
ва яна тегишли
1, 2, 3, 4, 5 нуқталарни белгилаймиз ва уларни лекало ёрдамида
туташтирамиз ва иккинчи эгри чизиқ (эллипс) ҳосил бўлади.
8.
OX ўқидаги
P
V
ва
P
Н
текисликнинг кесишган жойини марказ қилиб олиб,
1", 2", 3", 4",
5" нуқталардан
OX ўқигача циркуль ёрдамида ёйлар чизамиз.
OX ўқидаги
кесишган
жойлардан паст томонга перпендикуляр чизиқлар ўтказамиз.
9. Горизонтал текислик
H да
топилган эллипсдаги 1', 2', 3', 4', 5' нуқталардан чап
томонга
OX ўқига параллел чизиқлар ўтказиб, параллел ва перпендикуляр чизиқларни
кесиштириб, тегишли нуқталарни топамиз,
уларни тегишли равишда 1, 2, 3, 4, 5
нуқталар билан белгилаймиз. Мазкур нуқталарни лекало ёрдамида туташтирамиз ва
учинчи эгри чизиқ (эллипс) ҳосил бўлади.
10. Горизонтал текислик
H да топилган эллипсдаги
1', 2', 3', 4', 5' нуқталардан ўнг
томонга
OX ўқига параллел чизиқлар ўтказиб,
OY ўқигача давом эттирамиз.
OY ўқи
билан кесишган нуқталарни тегишли равишда
1, 2, 3, 4, 5 деб белгилаймиз. Циркулни
О нуқтага қўйиб,
OY ўқигача давом этадиган ёйлар чизамиз.
OY ўқдаги кесишган
нуқталардан юқори томонга перпендикуляр чизиқлар чизамиз.
11. Фронтал текислик
V да топилган
1", 2", 3", 4", 5" нуқталардан
OZ ўқигача параллел
чизиқлар чизамиз ва бу чизиқларни профиль текислик
W да
давом эттириб,
перпендикуляр чизиқлар билан кесиштирамиз.
12. Перпендикуляр ва параллел чизиқларнинг кесишган нуқталардаги тегишли
1, 2, 3, 4, 5
нуқталарни топиб, уларни лекало билан туташтирамиз ва профиль текислик
W даги
тўртинчи эгри чизиқ (эллипс) ҳосил бўлади.
13. Топилган эллипслар аниқланиши лозим бўлган, конуснинг текислик билан кесишиш
жойидаги равон эгри чизиқлардир.
14. Топилган эллипсларни штрихлаб қўямиз