яна бир фойдали усул: маълумотларни гу-
руҳларга ажратиш ва уларни таниш бирор
нарса билан боғлаб, эслаб қолиш. Узунроқ
матнни тезроқ ёд олиш учун эса мутахассис-
лар қуйидагиларни тавсия қилишади:
1. Ўқиётган маълумотингизнинг кўрини-
шини миянгизда яратинг. Уларни тасаввур
қила олганингизда сиз маълумотни янада
осонроқ эсда сақлаб қоласиз.
2. Кулгили ёки бемаъни бирор нарса ҳақи-
да ўйланг. Кейин шу ифодани ўқиётган нар-
сангизга боғланг.
Бу сизга хотираларингизни ҳиссиётларга
боғлашга имкон беради. Қўллашингиз мум-
кин бўлган яна бир қанча усулларни тавсия
қиламиз:
1. Вақтингизни ўзингизни қизиқтиради-
ган руҳий, хаёлий амаллар билан шуғулла-
нишга сарфланг.
2. Овқатланиш тартибига ва овқат тар-
кибига эътибор беринг. Маълумки, мия тана
оғирлигининг атиги 2 фоизини ташкил қи-
лади, лекин биз қабул қилаётган кислород ва
озуқаларнинг 20 фоизини истеъмол қилади.
76
Умумий қоидаларга кўра, сиз қиммат озуқа-
вий қўшимчаларга муҳтож эмассиз. Шунинг
учун «ёмон нарсалар» истеъмол қилмаётга-
нингизга ишонч ҳосил қилинг.
3. Мия тананинг бир қисми эканлиги-
ни унутманг. танангиз учун бажараётган
жисмоний машқлар мия фаолияти ривожла-
нишига ҳам яхши ёрдам бера олади.
4. Машқларни кўтаринки руҳда ва кела-
жакка бўлган катта ишонч билан бажаринг.
ташқи ҳодисалар таъсиридан ёки ўз фикр-
ларингиз томонидан зўриқтирилганлигидан
қатъи назар, асабийлашиш ва хавотирланиш
нерв ҳужайраларини ҳалок қилади ва яна
биттаси яралишига тўсқинлик қилади. Бунга
мисол тариқасида сурункали руҳий зарбани
кўрсатишимиз мумкин. Миянгиздаги нерв
ҳужайраларининг қанчалик узоқ яшаши сиз
улардан қандай фойдаланишингизга боғлиқ.
5. Ўрганиш орқали ривожланинг. Зеро,
миямиз борлигининг сабаби ҳам яшаб турган
муҳитимизни ўрганиш, ўзгартириш. Мияни
тез-тез янги ғайрат, фаоллик билан ҳаракат
қилишга унданг.
6. Биламизки, биз сайёрамиздаги ўзини-
ўзи назорат қила оладиган, бошқара олади-
ган ягона тирик мавжудотмиз. Ҳаётингизда
забт этишингиз мумкин бўлган чўққиларни
тасаввур қилинг, илҳомлантирувчи, ҳисси-
ётларни уйғотувчи сўзлар, нутқларни тинг-
ланг. Мактаб, коллежни, олий ўқув юртини
тугатгандан кейин ҳам ҳар доим изланишда
давом этинг, бунда ёшингизнинг аҳамияти
77
йўқ. Миянгиз ривожланишда давом этаётга-
ни сизнинг нима бажараётганингизда яққол
кўринади.
7. тадқиқот олиб боринг, саёҳат қилинг. ту-
рар жойни ўзгартириб туриш сизни муҳитга
кўпроқ эътибор беришга ундайди. Янги қа-
рорлар қабул қилинг, миянгизни ишлатинг.
8. Миянгизни ташқи манбаларга кўра
ишлатманг. Кино юлдузлари, сиёсатчилар,
ақлли қўшнингиз фикрини ҳам ўз миянгизда
таҳлил қилмасдан татбиқ қилманг. Ўз қарор-
ларингизни ўзингиз қабул қилинг ва ҳаттоки
хатоларни ҳам. Ҳаракатларингиздан тўғри
хулоса чиқаринг. Шу йўсинда сиз ўз миян-
гизни машқ қилдириб борасиз.
9. Кайфиятингизни доимо яхши қилишга
ва кулиб юришга одатланинг.
10. Аёллар учун кўп пиёда юриш хотира-
нинг кучайишини 13 фоизга яхшилайди.
11. Янги тил ўрганиш – изланишлар шуни
кўрсатадики, хорижий тилларни билмайди-
ган одамлар хотира пасайиши хасталигига
кўпроқ дучор бўлишади. Ҳозирдан курашни
бошланг ва бугуннинг ўзидаёқ юқоридаги
усуллардан ҳеч бўлмаганда биттасини яхши-
лашга ҳаракат қилинг!
78
Do'stlaringiz bilan baham: |