Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари концепцияси ҳозирги



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   226
Bog'liq
pravo uz

2.3. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари концепцияси ҳозирги 
ривожланиши босқичининг хусусиятлари
Ҳозирги кунда давлатлар, шу жумладан мустақил Ўзбекистоннинг ривож-
ланиш тарихи шахс ҳуқуқ ва эркинликлари институтининг ривожланиши ва 
такомиллашуви билан чамбарчасдир. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ижти-
моий муносабатларнинг ривожланиш даражасига фаол таъсир кўрсатувчи 
қадриятлар йўналишидир. Улар инсон ва умуман, жамиятнинг ҳар томонла-
ма ривожланишига қулай шарт­шароит яратиш орқали давлатнинг алоҳида 
шахс лар билан ўзаро муносабатлари даражасини белгилаб беради.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари концепциясининг вужудга келиши ва ривож-
ланиши давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан бевосита боғлиқдир. 
Бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг умумэътироф этилган халқаро андо-
залари соҳасини объектив таҳлил этиш ҳамда уларни миллий қонунчиликка 
имплементация қилишнинг аниқ имконияти пайдо бўлди.
Ҳозирги кунда мустақил давлатлар доирасида инсон ҳуқуқлари концепция­
си борасида тўпланган тарихий тажрибани ўрганиш ва қўллаш учун шарт­


28
шароитлар яратилмоқда. Эслаш жоизки, мустақил Ўзбекистон қўшилган 
биринчи халқаро ҳужжат Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси 
ҳисобланади.
Албатта, инсон ва фуқаро ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳар қандай декларация ни 
ҳуқуқий давлат шароитида амалга оширишгача — масофа узоқ, аммо тарих-
нинг кўрсатишича, мақсадга эришиш йўлини белгилаб берувчи бундай декла-
рациясиз талаб қилинган даражадаги ҳуқуқий ҳақиқатга эришиш йўли ундан 
ҳам узоқдир. Ушбу муносабатда Ўзбекистон Республикаси ўзини ҳуқуқий демо-
кратик давлат ва халқаро ҳамжамиятнинг ажралмас қисми сифатида эътироф 
этган ҳолда тарихида илк бор конституциявий даражада инсон, унинг ҳуқуқ 
ва эркинликларини олий қадрият деб эълон қилди. Давлат инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларининг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда шу орқали инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш бўйича давлат ички ва 
халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги ривожланиш босқичлари инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизи-
мини доимий равишда такомиллаштириб борилаётганлиги билан таърифла-
нади. Мустақиллик йиллари инсон ҳуқуқлари ғояси жамоатчилик онгидан 
мустаҳкам ўрин олди ва шу йиллари мамлакатда амалга оширилган умумий 
демократик жараёнлар билан қонуний боғланган. Ўзбекистон Республикаси-
нинг Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакат гуманитар соҳада 
жаҳон ҳамжамиятининг асосий стандартлари (андозалари)ни қабул қилди, 
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича ўзига мажбурият 
олди, бу ҳуқуқлар табиий ва ажралмас эканлиги, инсонга туғилганидан бошлаб 
мансублиги, барчага, аввало давлат ҳокимиятига бирдек амал қилиши, улар-
нинг ҳеч бир тўсқинликсиз амалга оширилишининг кафолатланиши шартли-
гига қўшилди.
Ўзбекистон, ҳуқуқий ва ижтимоий­иқтисодий ислоҳотларни амалга оши-
ра туриб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф 
этилган нормалари принципларига мувофиқ миллий тизимда босқичма­босқич 
шакллантирди.
Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсат соҳасида янгиланиш ва тараққиётнинг 
ўз мустақил йўлини танлади. Мамлакат универсал халқаро ташкилотларга, 
шунингдек етакчи минтақавий халқаро ташкилотларга аъзо бўлди ва улар 
фаолиятида фаол қатнашди, улар ичида БМТ ва унинг ихтисослашган муас-
сасалари асосий ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги асосий халқаро ҳужжатларга қўшилди. Мустақиллик даврида 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish