Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


амалий тизими мавжуд ва уларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226
Bog'liq
pravo uz

амалий тизими мавжуд ва уларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий 
ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар киради.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг негизи — мамлакатимиз-
да инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг юридик кафолати бўлган 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси зиммага олган халқаро мажбуриятлари ижроси-
ни бажарилиши юзасидан ўз вақтида ҳисобот беради. Ўзбекистон 1998 йил-
дан бошлаб БМТнинг тегишли Қўмитасига мунтазам равишда миллий маъ-
рузалар жўнатиб туради. Мустақиллик йиллари Конвенция ва Пактларнинг 
бажарилиши тўғрисида 30 дан ортиқ миллий маърузалар тайёрлаб жўнатилди.
Мамлакатда қонунчилик асослари яратилиши билан параллел равишда 
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институцио-
нал расмийлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу жара-
ёнда давлат асосий ташаббускор бўлди. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг 
Иккинчи Жаҳон конференциясининг (Вена, 1993 й.) ҳар бир мамлакатда инсон 
ҳуқуқлари институти ташкил қилиш бўйича чақириғига жавобан Ўзбекистонда 
қуйидаги демократик институтлар ташкил этилди:


30
S
Конституциявий суд;
S
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);
S
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази;
S
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик 
ҳужжатлари мониторинги институти;
S
Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилот-
лар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитаси.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат 
тизимидан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи нодавлат ташкилотларнинг 
ривожланишига ҳам катта аҳамият берилмоқда. Улардан қуйидагиларни ажра-
тиб кўрсатиш мумкин: “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш мар-
кази, Судьялар ассоциацияси ва Адвокатлар палатаси, Хотин­қизлар қўмитаси 
ва бошқ. Мамлакатимизда ҳаммаси бўлиб 5000 дан ортиқ нодавлат ташкилот-
лар рўйхатга олинган.
Ўзбекистондаги миллий институтлар ва нодавлат ташкилотлар турли халқаро 
ташкилотларнинг вакиллари билан узвий ҳамкорликда ахборот­маърифий фао-
лият бўйича катта ишларни амалга оширмоқдалар. Ўзбекистонда ҳар йили 
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар ва ушбу соҳадаги асосий 
халқаро стандартлар бўйича 50 дан ортиқ семинар­тренинглар, ўқув курсла-
ри, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг барча мактаблари ва олий таълим 
муассасаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 
”Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти” кафедрасида “Инсон ҳуқуқлари уму-
мий назарияси” фани ўқитилади. Ушбу кафедра базасида 2011 йилда “Инсон 
ҳуқуқлари бўйича ресурс маркази” очилди ва бу ерда ички ишлар идоралари 
тингловчилари, курсантлари ва ходимлари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 
билимларни тарғиб қилиш борасида ҳар томонлама ва кенг миқёсдаги ишлар 
олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси сайтида Ресурс 
марказига бағишланган алоҳида саҳифа ажратилган.
Бундан ташқари, давлат институтлари ахборот­маърифий доирада илмий­
ноширлик ишларини амалга оширадилар. Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари 
муаммолари билан шуғулланаётган барча вазирлик ва идоралари ўзларининг 
хусусий босма нашрларига эга бўлиб, уларнинг саҳифаларида бу масалага усту-
вор аҳамият берилади. Ҳаммаси бўлиб 20 дан ортиқ ихтисослашган юридик 
газета ва 5 та журналда инсон ҳуқуқлар муаммоси ёритиб борилади. Инсон 
ҳуқуқлар бўйича Миллий марказ томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида 
чоп этиладиган “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари”, “Ижтимоий фикр. 
Инсон ҳуқуқлари” журналлари етакчи нашрлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида ижтимоий сиёсатни 
амалга оширишда аёллар ва болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 
1997 йилнинг Ўзбекистон Республикасида Инсон фаровонлиги йили; 1998 — 
Оила йили; 1999 — Аёллар йили; 2000 — Соғлом авлод йили; 2001 — Аёллар 
ва болалар йили; 2002 — Қарияларни қўллаб­қувватлаш йили; 2007 — Ижти-


31
моий ҳимоя йили; 2008 — Ёшлар йили; 2010 — Баркамол авлод йили; 2011 — 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик; 2012 — Мустаҳкам оила йили деб ата-
лиши шундан далолат беради.
Шунингдек, нодавлат ташкилотлари фаолиятида хотин­қизларнинг ижти-
моий фаоллигини ошириш Ўзбекистон учун хосдир. Мамлакатда рўйхатга 
олинган нодавлат ташкилотларининг ярмидан ортиғи хотин­қизларга тегиш-
ли ёки аёллар томонидан бошқарилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни ўрганиш ва амалда қўллаш 
борасида Ўзбекистон Республикаси бу соҳада давлат фаолиятининг йўналишлари 
ва шаклларини тўғри белгилаб олиш имкониятини бермоқда. Халқаро кон-
венциялар бир қанча зарур вазифаларни бажариб, давлат томонидан инсон 
ҳуқуқ ва эркинликлари қандай асосий йўналишлар бўйича кафолатланганли-
гини аниқлайди. Уларга қуйидагилар киради: консультатив функция — инсон 
ҳуқуқларини таъминлаш қоида ва стандартлари; тузатиш киритиш функци-
яси — инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий меха-
низмларини такомиллаштириш; превентив функция — инсон ҳуқуқлари бузи-
лишининг олдини олиш; назорат функцияси — давлатнинг инсон ҳуқуқларига 
риоя қилишга доир маъруза ва ҳисоботларини, инсон ҳуқуқларининг бузили-
шига доир мурожаатларни кўриб чиқиш; давлатга ёрдам кўрсатиш функция-
си — моддий, ҳуқуқий, методик, техник ва ҳоказо.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish