Ўзгармас ток машиналари 1- мавзу. «Электр энергия истеъмоли ва унинг асосий энергетик курсатгичлари»


-МАЪРУЗА  СИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#143843
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
elektr energiya istemoli va uning asosij energetik kursatgichlari

10-МАЪРУЗА 
СИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ. 
СИНХРОН ГЕНЕРАТОР ВА УЛАРНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ 
 
10.1. Умумий тушунчалар 
 
Ўзгарувчан ток машиналари асосан синхрон ва асинхрон деб аталувчи 
электр машиналардан иборат бўлиб, уларни хам ўзгармас ток машиналари 
сингари генератор, мотор ва электромагнит тормоз режимларида ишлатиш 
мумкин. 
Электр станцияларида ишлаб чиқариладиган уч фазали ток синхрон 
генераторларда хосил қилинади. Синхрон машиналар қўзгалмас статор ва 
айланувчи ротордан иборат бўлади. Статор уз навбатида чўян корпус ва унга 
махкамланган пўлат ўзакдан иборат бўлиб, бу ўзак пазларига уч фазали 
ўзгарувчан ток чулғами жойлаштирилади. Статор ўзагида уюрма токлардан 
хосил бўлувчи қувват исрофини камайтириш мақсадида уни бир-биридан 
изоляцияланган пўлат тунукалардан йиғилади (11.1-расм). 
Синхрон машинасининг ротори икки типда, яъни аён ва аён бўлмаган 
қутбли қилиб тайёрланади. Гидротурбиналар билан паст частотада 
айлантириладиган кичик ва ўрта қувватли гидрогенераторлар аён, буғ 
турбиналари билан юкори тезликда айлантириладиган катта қувватли 
турбогенераторлар эса, аён бўлмаган қутбли қилиб 
чиқарилади. 
11.2-расмда синхрон машинанинг а — аён ва б — аён 
бўлмаган қутбли роторлари кўрсатилган. Роторнинг 
ўзаги, одатда, қуйма пўлатдан ясалиб, унга қўзгатувчи 
чулғам ўрнатилади. Айланувчи ротордаги бу 
қўзгатувчи чулғамга чўтка ва ҳалқалар воситасида 
ўзгармас ток берилиб, асосий магнит оқим ҳосил 
қилинади. Демак, ўзгармас ток билан таъминланган 
ротор чулғамини бирламчи мотор (турбина) билан 
айлантирилса, у холда, электромагнит индукция 
қонунига биноан статор чулғамида ўзгарувчан э. ю. к. 
ҳосил бўлади. 
Бу э. ю. к. синусоида конуни бўйича ўзгариши учун қутбларда ҳосил бўлган 
магнит индукция синусоида бўйича тақсимланиши керак. Магнит 
индукциянинг В - 5
макс
51па бўйича тақсимланиши учун кутб узаги билан 
статор узаги уртасидаги хаво бушлигининг 6.3-расмда кўрсатилгандек 
бўлишига эришиш кифоя. 
Уч фазали синхрон генераторнинг статорига учта чулғам жой-лаштирилади. 
Бу чулғамлар фазода бир-биридан 120° бурчакка фарк. килади, улар юлдуз ёки 
учбурчаклик схемаси билан уланади. Хар бир чулғам генераторнинг фазаси 
дейилиб, бу фазаларда бир-биридан 120° га фарк. килувчи э. ю. к. лар хосил 
бўлади. Юлдуз ёки учбурчаклик схемаси билан уланган чулғамлардан олинган 
бу уч фазали э. ю. к. лар системасига уч фазали юклама уланса, у холда 


генераторнинг статор чулғамларидан уч фазали юклама токи ўтади. Синхрон 
машинани қўзғатиш учун керак бўлган ўзгармас токни қўзгатгич ёки ярим
ўтказгичли тўғрилагичлардан 
олинади. 
Генератор билан 
бирга айлантирилувчи ва уни 
қўзғатишга 
мулжалланган 
ўзгармас 
ток 
генератори 
қўзғатгич 
деб 
аталади. 
Синхрон генера- 
торлар статори чулғамларининг 
боши ва охирлари қуйидаги 
жадвалда 
кўрсатилгандек 
белгиланади. 
Одатда, қуввати 400 кВА гача бўлган синхрон 
генераторлари 400/230 В, 400 кВА дан катталари эса 
6300 В ва ундан ҳам юқори кучланишли килиб тайёрла-
нади. 
Қуввати 1000 кВА гача бўлган дизель моторга 
мўлжалланган 
СГД 
типли 
генераторлар 
ҳам 
чиқарилмокда. 
Катта қувватли генераторлар, масалан, 100000 кВА ли 
турбогенераторлар 
жуда 
юқори 
фойдали 
иш 
коэффициенти, яъни ц = 0,98 га эга бўлади. 
Асинхрон 
машиналарининг 
статори 
синхрон 
машинаникидан деярли фарқ қилмайди, аммо уларнинг 
роторидаги чулғамига ташқи манбадан ҳеч кандай ток 
берилмайди. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish