“тиббий биология” модули бўйичаўҚУВ–услубий мажмуа



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/56
Sana23.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#142248
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
6.2-Tibbiy-biologik-fundamental-fanlarni-o‘qitishda-zamonaviy-yondoshuvlar

“KWL/KWHL креатив” усули.
Таълимда қўлланиладиган графикли органайзерларнинг сони кўп. 
Графикли органайзерларни барча фанлар учун тайѐрлаш мумкин, махсус 
таълим да эса улар талабалар билимни бошқаришда жуда ҳам фойдали 
ҳисобланади. Бу органайзерларнинг баъзилари конкретлаштирилган бўлса 
ҳам, улар орасида мия ҳужуми ва билимлар билан дастлабки танишиш 
борасида KWL-диаграммаси энг кўп ишлатилади. KWL-диаграммаси – бу 
график органайзер бўлиб, билимларни, саволларни, шунингдек олинган 
билимларни ѐзиш учун мўлжалланган. Олий таълим да бошланғич курс 


29 
талабалари учун ўқиш ва маълумот тўплаш борасида эътиборни бир жойга 
жамлашда KWL-диаграммаси жуда ҳам унумли ҳисобланади.
KWL-диаграммаси маълум бўлган маълумот ҳақида фикр юритиш, 
унга қизиқиш, янги маълумотларни топиш имкониятини беради.
Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий 
тажрибаларни таҳлил қилиш, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, 
баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни 
шакллантиришга хизмат қилади.
Типик KWL-диаграммасида учта устунча бор: K – ―Мен нимани 
биламан‖; W – ―Мен нимани билишим керак‖; L – ―Мен нимани билдим?‖. 
Мажбурий бўлмаган «H» устунча (Н – ―Мен қандай ўқийман?‖) ҳам бор, 
бунда KWHL-диаграммаси ҳосил бўлади.
KWLдиаграммасининг биринчи устуни – бу ―K‖устуни, ѐки ―Мен 
нимани биламан‖ устунидир. Бунда талабаларнинг мавзу бўйича 
бошланғич билимлари мия ҳужуми усулини амалга ошириш орқали 
белгиланади. Талабалар ўзларининг билимларини калит сўзлар ѐки қисқа 
гаплар билан изоҳлашади ва ѐзишади. К устуни анча кенг информацияни 
ўзида сақлайди, бунда йўналтирувчи саволлар қўлланилиши мумкин.
―W‖ устуни ѐки ―Мен нимани билишни ҳоҳлайман (билишим керак)‖ 
устуни мавзудан нималарни олиш ҳақида фикрлашга ундайди. Талабалар 
ўзларининг дастлабки билимларини қўллаган ҳолда мавзу бўйича яна 
нималарни билиб олиши ҳақида ўйлаши керак. Бу устун талабаларни аниқ 
мақсад билан ишлашга ундайди.
―Н‖ устуни, яъни ―Мен қандай ўқийман‖ устуни талабаларга 
маълумотни қаердан излашни режалаштиришга ѐрдам беради. Талабалар 
―W‖ устунидаги саволларни қўллаб, билим олиш учун қандай ресурсларни 
топиши ѐки ишлатиши мумкинлиги ҳақида ўйлашади. Бунда ўқитувчи 
талабалар учун ресурсларнинг минимал миқдорини белгилаб бериши 
мумкин.
―L‖устуни ѐки ―Мен нимани ўргандим (билдим)‖ устуни талабалар 
матн ѐки масала устида олиб борган ишлари тугатилгандан кейин 
тўлдирилади. Бу ерда талабалар ―W‖ устунида қўйилган саволларга жавоб 
беришади. Бундан ташқари, талабалар айни вақтда билиб олган қизиқарли 
нарсаларни ҳам ѐзиши мумкин. Агар талабалар ―W‖ устунидаги барча 
саволларга жавоб бера олмаса, унда жавоб топиш учун бошқа ресурсларни 
излашга рухсат берилади, асосийси саволлар жавобсиз қолмаслиги лозим. 
―L‖устунида барча саволларга жавоб берилиши керак.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish