Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Қуриш-ясаш. Болада қуриш-ясаш ўйинлари орқали ижодий 
фикрлашни ривожлантириш. Қурилиш материалларини фарқлаш ва 
номларини тўғри айтишга ўргатишда давом этиш; лего, ғишт, кубларнинг 
ўзига хос хусусиятларини (мустаҳкамлиги, шакли, ранги, катталиги)
инобатга олган ҳолда фойдаланишни тушунтириш. 
Биноларни қуришда катта-кичиклиги, баланд-пастлиги, узунлигига 
мослаб уйғунлаштиришни, қурилиш тартибига (девор пастдан 
кўтарилади, юқорида – том) эътибор беришни уқтириш. 
Бирор объектнинг конструкциясини амалга оширишда, асосий ва 
бошқа томонларини ажратиш, қиёслаш, қурилишнинг баландлиги, 
узунлиги ва кенглигини мустақил ўлчаш, болага тарбиячи томонидан 
берилган кўрсатма (худди шунга ўхшаш гараж қур, фақат кенгроқ, 
баландроқ бўлсин) асосида қуриш-ясаш тамойилларига риоя қилишни 
ўргатиш. Турли рангдаги деталлардан, майда ва йирик қурилиш 
материалларидан фойдаланиб иншоотни жиҳозлаш мумкинлигини айтиш. 
Ўйинчоқлар ўлчовига мувофиқ бино ва турли уй жиҳозлари (Лолахон 
учун курсича) қуриш. Турли рангли деталлардан фойдаланиб, майда ва 
йирик материалларни қўллаган ҳолда қуриш-ясаш ишларини амалга 
оширишга ўргатиш. 
Болага қоғоздан оригами усулида нарсалар (қайиқча, қалпоқча, 
самолёт) ясашни ўргатиш. 
Болага пазл, мозайкаларни мустақил йиғишга имкон бериш ва ўз 
режалари асосида легодан қуриш-ясаш ишларини амалга ошириш хоҳиш-
истагини рағбатлантириш. 
Турли 
материаллардан 
нарса-буюмлар 
тайёрлаш, 
уларнинг 
қисмларини мустаҳкамлаш учун пластилин ва елимдан фойдаланиш. 
Ўқув йили охирида бола: 
- расмда рангларни танлаб, тартибли бўяш йўли билан буюм ва 
манзараларни тасвирлай олади;
- мураккаб бўлмаган воқеабанд мазмунли расмларни чиза олади;


104 
- доира, овал, квадрат, учбурчак ва тўғри тўртбурчак шаклдаги 
предметларни тасвирлайди; 
- рангли бўёқлардан фойдаланади ва рангларни мустақил равишда 
аралаштиради; 
- ўйинчоқ силуэтларни лойдан ясалган халқ ўйинчоқларига хос нақш 
элементлари билан безашни билади; 
- миллий матоларда акс этган нақш элементларини чиза олади; 
- ўз иш ўрнини тартибли ва озода сақлайди, ишни тугатгач, стол 
устини йиғиштириб қўяди; 
- лой ёки пластилин (тузли хамир, рангли шамча)лардан узиб олиш, 
чимдиш, япалоқлаш ва чўзиш усулларидан фойдаланиб турли 
шаклларни ясайди;
- кафтлари орасида бир бўлак лой ёки пластилинни тўғри ёки доира 
шаклида думалатиб ёйиб, тайёр қисмларни бир-бирига улайди; 
- қайчи билан оддий шаклларни қирқади; 
- бир неча қисмдан иборат буюмларни қоғозга жойлаштириб, 
елимлайди;
- жамоа бўлиб қайчисиз аппликация ишлайди; 
- бўрттирилган аппликация усулидан фойдаланиб композициялар 
тузади; 
- қурилиш материалларидан ясалиш жиҳатини инобатга олган ҳолда 
фойдаланади; 
- қоғоздан буклаш йўли (оригами) билан оддий моделларни ясайди;
- мозаика ва бошқа шаклларни осонлик билан теради ва йиғади;
- леголардан турли иншоотларни мустақил қуради; 
- тасвирий фаолият машғулотларидан сўнг қўлларини совунлаб, тозалаб 
ювади. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish