37
Касбий ютуқлар тести фаолиятнинг маълум бир турини эгаллаш даражасини ўлчаш
ёки касбий тайёргарлик натижаларини ташхис қилиш мақсадида қўлланилади.
Махсус қобилиятлар тести асосан касбий танлов учун қўлланилади. Айниқса, сенсор
қобилиятлар диагностикаси хусусиятларини кўриб чиқамиз. Кўпгина, касблар сенсор
соҳанинг хусусан кўриш ва эшитишнинг юқори даражада ривожланишини талаб қилади.
Визуал қобилиятлар тести муҳим касбий белгиларга боғлиқ ҳолда кўриш ўткирлигини,
рангларни фарқлай олиш ва уларнинг ички хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликлар
даражасини аниқлайди. Энг кенг тарқалган кўз ўткирлигини аниқлаб берувчи тест -
синовда иштирок этаётган синалувчиларга босма ҳарфлар тасвирланган жадвал
кўрсатилади ва тадқиқотчи томонидан кўрсатилаётган ҳарфларни аниқлаш керак бўлади.
Эшитиш қобилиятларини аниқлашда овоз, сигнал кўп ҳолларда одам овози
эшиттирилади. Чуқурроқ ўрганилиши мақсадида масалан, мусиқий эшитиш қобилиятини
аниқлаш тестлари қўлланилади.
Ҳаракат қобилиятларини диагностика қилиш-ҳаракат
реакцияларини тасвирлаш ва
координата тезлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Бундай ҳолларда биз
сенсомотор
диагностикасини назарда тутишимиз керак, чунки аксарият ҳолларда бу кўриш орқали
бажарилади. Чет элда бармоқлар маҳоратини, буюмларни ўйната олиш тезлиги, қўл
мустаҳкамлиги, реакция вақти, қўл ҳаракатининг тезлигини таҳлил этувчи тестлар кенг
тарқалган.
Мотор тестига мисол келтирамиз. Бунда тадқиқотда иштирок этаётганларнинг олдига
икки сериядан иборат бўлган тўғри бурчакли тахта қўйилади. Ҳар қайси сериясида 48
тадан тешик бўлиб, сериялардан биридаги тешиклар цилиндрли стерженлар билан
тўлдирилган. Синалувчиларга имкон қадар стержинларни бошқа сериялардаги тешикларга
олиб ўтиш таклиф қилинади. Бундай тадқиқотда иштирок этаётган киши маълум вақт
давомида ишнинг қанча қисмини бажара олгани ҳисобга олинади.
Шунингдек, ишчилар касбий танловида техник қобилиятлар тести муҳим ўрин
эгаллайди. Техник қобилиятлар деганда – мураккаб интеллектуал қобилиятлар
тушунилади. Бу қобилиятлар ўз ичига кенг тасаввурлар, техник салоҳият ва сенсомотор
малакаларини қамраб олади. Техник қобилиятлар тести – инженерлар, механикларни
касбий танловида кенг доирада қўлланилади. Бу борада А.А.Бекнет ва Миннесотски
тестлари кенг тарқалган
7
.
Махсус қобилиятларнинг сўнгги гуруҳига А.Анастази касбийлашган қобилиятларни
киритади. Уларни ўлчаш учун тузилган тестлар фаолиятнинг маълум касб соҳасида
шакллантирилади. АҚШда Миннисота штатида концелария тести кенг оммалашган бўлиб,
тартибни қабул қилиш тезлиги, ишбилармонлик атамалар рўйхатини билиши, эшитиши,
хабардорлик, саводхонлик чиройли нутққа эгалик каби қобилиятларни аниқлаб беради.
Касбийлашган
қобилиятларга
шунингдек,
бадиий,
мусиқавий,
тадқиқий
конструкторлик, ишбилармонлик, ижтимоий ва ижрочилик қобилиятлари киради.
Ютуқлар тести синовдагиларнинг маълум билим, кўникма ва
малакаларини
эгалланганлик даражасини аниқлаб беради. Иқтидор тестларидан фарқли равишда улар
махсус таълим дастурларининг касбий тайёргарликнинг маълум самарадорлигига, касб
7
Trierweiler, S.J., & Stricker, G. (1998). The scientific practice of professional psychology. New York:
Plenum Press.
38
эгаллашга бўлган таъсирини ўлчайди. Бошқача қилиб айтганда, ютуқлар тести асосан
индивиднинг таълим якунидаги сўнгги муваффақиятларини баҳолашга йўналтирилган.
Инсонларда ютуқлар тестининг 3 та шаклини қўллашади: ҳаракат тестлари, ёзма ва
оғзаки тестлар. Бу тестларда аниқ касбий фаолиятда энг муҳим бўлган бир қатор
топшириқларни бажариш талаб этилади. Ҳаракат тестлари идоравий касбларда (техник
котиба, машинистка, стенографист ва ҳоказоларда) кенг қўлланилади.
Ютуқларнинг ёзма тестлари махсус билимлар яъни, саводхонлик учун муҳим бўлган
касбларда ишлатилади. Мазкур
тестлар асосий тушунчалар, мавзулардаги синфий
белгилар, техник тавсифлар, формулаларни ўрганилганлигини ўлчашга йўналтирган.
Стандартлашган баҳолаш шакли объектив ҳаракатга эга бўлиб, гуруҳий ишлашга имкон
беради ва кўп вақтни талаб этмайди.
Касбий ютуқларнинг оғзаки тестлари – махсус касбий билимларга тегишли бўлган
стандартлашган саволлар сериясидан иборат. Саволлар касбий фаолиятни таҳлил этиш,
малакали ишчиларни кузатиш ва ҳар қайси саволнинг муҳимлилиги асосида танланади.
Ютуқлар тестларини касбий салоҳиятни баҳолаш мақсадида қўлланиши АҚШда
психологлар аттестацияси тажрибасидан кўриш мумкин.
Психологликка имтиҳон топшириш учун номзодлар университетнинг психолог
маълумотга эга бўлишлари ва дипломли психолог сифатида 2 йил ишлаган бўлишлари
шарт. Имтиҳон икки қисимдан иборат.
Еттита фаолият соҳаси бўйича 100 та топшириқни бажариш: клиник психологик,
ривожланиш психологияси, умумий экспериментал психология, тест ва статистик таҳлил,
ижтимоий психология ва психологик консултация.
Бешта саволга тасвирий жавоблар бериш, улардан биттаси – тадқиқот методологияси
бўйича ва 4 таси санаб ўтилган 7 та фаолият соҳаларининг 2 таси бўйича ҳамда бу
соҳалардан қайси биридан топширишини номзоднинг ўзи танлайди.
Ҳар қайси штатда психолог унвонини ва амалий фаолиятга
линцензия беришнинг
ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. Аммо уларнинг ҳаммаси ўзларни психолог деб
номловчи салоҳиятсиз психологлардан жамиятни чегаралаш мақсадига қаратилган.
Ютуқлар тестининг кенг тарқалиши улар мутахассисларга, ишчи касбий тайёргарлик
даражасини аниқлаш ҳамда шахсда касбий танлашни кузатиш ва касбий ютуқларни
башорат қилиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: