Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/148
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#135175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
АННОТАЦИЯ 
Профессиональная психология служить для развития у личности профессиональных 
знаний, навыков и квалификации, а также для обогащения имеющихся понятий и 
представлений. В этом пособии расматривается основные проблемы, предмет, цели, задачи и 
методы иследования профессиональной психологии, история формирования профессиональной 
психологии, проблемы выбора профессии в трудах восточных ученых, проблемы выбора 
профессии и направления на профессию в исследованиях узбекских психологов, деятельность 
профессиональной подготовки и современные требования к нему, понятия профессии и его 



психологическое классификация, профессиограмма и его значения в психологии
профессиональный мотив и мотивация в профессиональной психологии, развитие личности и 
профессионального совершенства в процессе профессионального формирования, проблема 
профессионального формирования и профессиональной зрелости субъекта, профессиональные 
качества и профессиональной идентификации, профессиональной сознательности у личности и 
в различных стадиях профессионального познание себя, роль личностных качеств в выборе 
профессии, основные вопросы в направлении к выбору профессии и его психологический 
смысл, психодиагностика профессиональной деятельности, методы исследований стадий и 
показателей профессиональной деятельности, анализ профессиональной пригодности, о 
реориентации как психологической проблеме, основные факторы влияющие на выбор 
профессии, психологические вопросы аттестации специалистов и другие научно-теоритические 
сведение. 



КИРИШ 
Ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарорлиги унинг 
фуқароларининг ақлий ва аҳлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига 
боғлиқ. Зеро, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини шакллантиришда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган 
демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг миллий масаласи устувор мезон 
сифатида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти И.А.Каримов инсон унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, 
шахс манфаатлари рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини 
яратиш эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш 
республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи 
кучидир-деб жуда тўғри айтган эди. Чунки ҳалқнинг бой интеллектуал мероси ва 
умуминсоний қадриятлар асосида замонавий маданият, иқтисодиёт, фан-техника ва 
технологиянинг янги ютуқлари асосида мукаммал тайёргарликдан ўтган кадрларни 
тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг 
муҳим шартларидан бири бўлиб қолди. 
Айтиш мумкинки, баркамол инсоннинг шаклланиши унинг муносиб касб-корни 
эгаллаши жамият тараққиёти учун баҳоли қудрати ўз ҳиссасини қўшиб яшаши ва шу 
орқали жамиятда ўзлигини намоён этиши яъни шахснинг камол топиши назарга олинади. 
Комиллик сари интилиш шахснинг касбий шаклланиши билан биргаликда яхлит ҳолда 
кечадиган ва деярли бир умр давом этадиган мураккаб жараёндир. Кенг маънода касбий 
шаклланиш деганда инсоннинг ўз ақлий қобилиятлари жисмоний имкониятлари у ёки бу 
соҳага бўлган лаёқатлари, қизиқиш ва интилишлари, шунингдек қадрият ва 
дунёқарашларига кўра бирор бир касб соҳасида таълим олиш кейинчалик шу соҳага 
киришиб, мослаша бориши ва ниҳоят йиллар давомида етук ва малакали мутахассис 
етишиши тушунилади. 
Ҳақиқатан ҳам бу чексиз мураккаб орқага қайтарилмайдиган муҳим жараён бўлиб, 
унда инсон манфаатлари йўлидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, бугунги куннинг 
энг долзарб муаммоларидан биридир. 
Шу боисдан, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари 
“Миллий дастури”мизда алоҳида таъкидлаб ўтилган: 
- республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш 
йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги; 
- мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, республика 
иқтисодиёти асосан хом - ашё йўналишидан рақобатбардош пировар маҳсулот ишлаб 
чиқариш йўлига ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяётганлиги; 
- давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати в таълим устуворлиги қарор топганлиги; 
- миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз Ватани учун ифтихор 
туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий, маданий - тарихий анъаналарга ва халқимизнинг 
интеллектуал меросига ҳурмат; 
-Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси республика-мизнинг 
жаҳондаги мавқие ва обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб бора-ётганлиги. 
Касбий шаклланиш жараёнининг дастлабки ва айни дамда ўта муҳим босқичи 
бўлажак касбни танлаш, яъни аниқ бир касбий қарорга келишигача бўлган даврини ўз 
ичига олади. Равшанки, ёшларнинг касб танлашга тайёргарлик даражаси, фақатгина ёш 



хусусиятларига боғлиқ эмас, у маълум ёшга келиб ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. 
Ёшларнинг касб танлашга педагогик-психологик билим, кўникма, малакалар, шунингдек, 
жамиятнинг таъсири орқали тайёрлаш ва тарбиялаш лозим.
Мазкур жараёнда шахсдан касбга доир билимларга эга бўлиш талаб қилинади. 
Шунинг учун ҳам ўқувчиларни касблар оламига доир билимлар билан қуроллантириш 
ҳамда амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш лозим. Бунинг учун касбларга доир 
қўлланмалар, тарқатма матераллар билан таъминлаш лозим. Шундагина касб танлаш 
жараёнида юзага келадиган турли қийинчилик, зиддият, тўсиқларни олдини олган ҳолда 
ўқувчи-ёшларни онгли равишда касбга йўллаш имконига эга бўламиз. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish