386
Интернет тармоғига коммуникацияланган ва кенг таромқли
фойдаланиш
тизими абонентлари жадал суръатлар билан ошиб бормоқда [5].
Мамлакатда Интернет тармоғидан жамоавий фойдаланиш шаҳобчалари
сони ортиб бормоқда (ЖФШ). Бунга ушбу шаҳобчалар фаолиятини
лицензиялаш жараёнининг соддалаштирилиши ёрдам бермоқда. Интернет
тармоғида уланиш учун Wi-Fi технологиясидан фойдланиш ҳам
кенгаймоқда.Тажриба тариқасида фойдаланиш натижаларига кўра,
Давлат
радиочастоталар комиссияси томонидан республикада WiMAX технологияси
бўйича кенг тармоқли симсиз фойдаланиш тармоқларини ривожлантириш
мақсадида ҳар бир опреторга частоталар тармоқли ажратиб берилган эди. Бу
катта ҳудудларни қамраб олиш билан бирга симсиз тармоқларни яратиш
имконини беради (50 километргача). Бунда маълумотларни узатиш тезлиги 32
дан 135 Мбит/с гачани ташкил этади. Шу билан
бирга Wi-Fi технологияси
бўйича симсиз фойдаланиш тармоқларини ривожлантириш учун частоталар
ажратиб берилган. Улар симсиз локал (офис ичидаги) тармоқларни яратишга
ва Интернет тармоғига маълумотларни узатиш тезлиги 54 Мбит/с бўлган
юқори тезликка эга симсиз уланишларни вужудга келтиришга мўлжалланган.
Wi-Fi технологиясидан фойдаланилган ҳолда Интернет тармоғига
уланиш ҳудуди кенгайтирилмоқда. Натижада Wi-Fi фойдаланиш нуқталари
сони ортади..
Ўзбекистонда алоқа ва коммуникация соҳаси 2017 йил январь-
декабрда алоқа хизматлари ҳажми 7215,7 млрд. сўмни ташкил этди ёки 2016
йил январь-декабрга таққосланганда (амалдаги нархларда) 26,9 % га ўсди.
Мобил алоқа хизматлари (интернетни қўшган ҳолда) жами алоқа хизматлари
ҳажмида 68,9 % ни ташкил этди ва 4971,2 млрд. сўмга, шу
жумладан
аҳолига кўрсатилгани 4405,0 млрд. сўмга тенг бўлди. Алоқа хизматлари
таркиби 2016 йил январь-декабрга нисбатан мобил алоқа хизматлари 24,6
% га, шу жумладан аҳолига кўрсатилгани – 24,5 % га ўсди [5].
2018 йил 1 январь ҳолатига мобил алоқа билан таъминланган абонентлар
сони 22504,5 минг. абонентни, шу жумладан аҳолида 21940,9 минг.
абонентни ташкил этди. Аҳолини мобил алоқа
билан таъминланганлиги
ҳар 100 киши ҳисобига 68 бирликни ташкил этди. 2018 йил 1 январь
ҳолатига Интернет тармоғига уланиш хизматларини кўрсатиш учун
рухсатномага эга хўжалик юритувчи субъектлар сони 618 бирликни, жамоавий
уланиш пунктларининг жами сони эса 445 бирликни ташкил этди. Халқаро
ахборот узатиш каналларининг ўтказиш қобилияти 104,1 Гбит/с ни ташкил
этди [5].
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда
интерактив ўқитиш усулларини жорий қилиш ҳамда
олий таълим тизимини
янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар (олий ўқув
юртларига қўшимча равишда шартнома асосида қабул қилиш, сиртқи ўқиш
курсларини жорий этиш) ҳисобот даврида таълим соҳасидаги
хизматларнинг ўсишига (120,6 %) таъсир кўрсатди.
Давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва халқнинг
387
кундалик ҳаётида ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий
этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар алоқа ва
ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг (117,3 %) ошишига олиб келди.
Айни пайтда АКТ соҳаси мамлакат ЯИМ нинг 2,2 фоизини ташкил этади
[5].
Do'stlaringiz bilan baham: