376
Литературы:
1.
Кучерова Е. Н. Формирование механизма
устойчивого развития
машиностроительных предприятий в современных условиях (на примере
машиностроительных
предприятий
Смоленской
области)
[Текст]/Диссерт. на соискание уч. Степени к.э.н./Кучерова Е.Н.-М., 2011.-
167с.
2.
Кучерова
Е.
Н.,
Бармашова
Л.В.
Потенциал
развития
предприятия//Экономика и предпринимательство,2013.-№12 ч.1.
3.
http://sibas.info/index.php/2009-07-01-10-21-16/4203-2012-10-16-15-17-22
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ШАКИЛЛАНИШИ ВА
РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
М. Бутабоев, Б.А. Абдуллаев, Г.Ў. Абдумухтарова
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали
Аннотация
Мақолада рақамли иқтисодиётнинг мазмуни, моҳияти, тамойил ва
халқаро ўлчамлари, соҳадаги ривожланган
мамлакатлар тажрибаси ва
ютуқлари, республикамизда уни шакллантириш ва ривожлантириш омиллари,
муаммолари, хусусиятлари ва имкониятлари тадқиқ этилган. Тармоқнинг
мамлакатлар иқтисодиётидаги қўшилган қиймат ва бандликни таъминлашдаги
ҳиссаси ёритилган, мамлакатимиз истиқболида рақамли иқтисодиётни
шакллантириш ва ривожлантириш хусусида муаллифларнинг фикрлари
жамланган
.
Калит сўзлар: ахборот, рақамли иқтисодиёт,тенденция, ривожланиш
В статье проанализированы смысль, значения, принципы и особенности
цифровой экономики, а также изложены достижения, опыт, международный
рейтинг цифровой экономики. Раскрыта роль в развитии экономики,
обобщены мнения авторов о достижении цифровой экономики в развитых
стран.
Кириш
Иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтиш
жамият ижтимоий-
иктисодий
ҳаётининг
барча
соҳаларига
ахборот
коммуникацион
технологиялари (АКТ) нинг сўнгги ютуқларни жорий этиш жараёнини
тезлаштириб
юборди.
“Ахборотлаштириш”,
“компьютерлаштириш”,
“электрон ҳукумат”, “электрон бошқарув”, “очиқ таълим” ,”аққли уйлар”,
“ақлли шаҳарлар”каби атамалар ҳаётимизга кенг кириб келди. Ахборот
тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга кишилик фаолиятининг турли
соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. Уларни лойиҳалаштириш,
яратиш, ишга тушириш ва кенг қўллашдан мақсад – иқтисодий ижтимоий
тараққиётда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш ва муҳнат
самарасини
оширишдан иборат.Ҳозирги кунда, интелектуал ғоя ва инновацияларни
бошқариш кенг тарқалган ва жамоатчилик томонидан тан олинган заруратдир.
377
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-
тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва
инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-
3365-сон қарорида “Илғор олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
институтлари билан кичик инновацион корхоналарни яратиш орқали таълим,
фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш” каби вазифаларни
белгиланганлиги бу соҳада интелектуал ғоя, билим ва инновацияларни
бошқаришни
такоммиллаштиришни
талаб
этади.
Корхоналарда
мутахассислар бизнес-жараёнларини ташкил
этишда моддий ресурсларни
бошқаришни автоматлаштиришни тугатгандан сўнг, номоддий ресурсларни
ҳам
бошқаришни
автоматлаштириш
заруратини
таъкидлашмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирамонович Мирзиёев таъкидлаганларидек “Бугун
биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга
қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас,
албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги
даврда
ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.”
9
Республикамизда 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясини [1]
амалга ошириш шароитида мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириш,
иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, инновацияларни кенг жорий этиш ва
шулар асосида ресурслардан оқилона фойдаланиш рақамли иқтисодиётни
шакллантириш
омилларидандир.
Чунки
бошқарувда
рақамли
технологияларни кенг қўллаш, мамлакатимизда электрон ҳукумат
тизимини
жорий этиш муаммоси ижтимоий ривожланишнинг кўп вариантлиги ва
муқобиллигини эътироф этишга асосланган. Шу туфайли мамлакатимиз
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди ва соҳани
жадал
ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Жумладан, ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасига хорижий инвестицияларни
жалб этиш, тўғридан-тўғри сармоялар иштирокидаги лойиҳалар ҳиссасини
ошириш зарурлиги, жорий йилда камида 200 миллион доллар, 2019 йилда эса
инвестициялар, айниқса, тўғридан-тўғри сармоялар ҳажмини 500
миллион
долларга етказиш вазифаси қўйилди. Шунингдек «Ўзбектелеком»
компаниясининг нуфузини ошириш, «Ўзмобайл» миллий мобиль алоқа
операторини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари белгилаган.
Do'stlaringiz bilan baham: