2 маъруза: доришунослик режа


 Қабулхона (кутиш ва рецептура хоналари



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#129399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ТБА маъруза-2 8f7685b1b7a407727beab48ce614a5df

1. Қабулхона (кутиш ва рецептура хоналари). Бу ерда рецепт қабул қилинади ва 
тайёр дорилар берилади ҳамда санитария-гигиена буюмлари ва тайёр дори-дармонлар 
сотилади; 
2. Ассисентлар хонаси. Бу хонада дори тайёрланади; 
3. Ортиқча медикамент ва материаллар сақланадиган хона
4. Кокторий. Бу ерда дамлама ва қайнатмалар тайёрланади, дистилланган сув 
олинади ва инъекция қилинадиган дорилар стерилланади; 
5. Ювиш, контрол (текшириш) хонаси
6. Маъмурият учун хона
Дорихоналарнинг хажми турлича. Уларда йилига беҳисоб дорилар тайёрланади. 
ЭСДА ТУТИНГ! Заҳарли моддалар лотинча «Venena» деб аталади ва А рўйхатга, 
кучли таъсир этадиган дорилар эса «Herоica» деб аталади ва Б рўйхатга киради. Улар 


бошқа дори - дармонлардан алоҳида «А» ва «Б» деб ёзилган металл яшикларда ёки 
сейфларда қлуфлоғлиқ ҳолда сақланади. 
Таркибида заҳарли ва кучли таъсир этадиган моддалар бўлган дорилар битта 
рецепт бўйича фақат бир марта берилади. Уларни қайта олиш учун врач яна янги рецепт 
ёзиб бериши керак.
Заҳарли моддаларга: стрихнин, мишьяк, опий, морфин, строфантин ва бошқалар, 
кучли таъсир этадиган моддаларга веронал, люминал, нитроглицерин, кофеин, кодеин 
ва ҳаказолар киради. Бу моддаларнинг тўлиқ рўйхати фармакопеяда келтирилган (грекча - 
рharmacоn - дори ва роieо - ясайман сўзларидан олинган). Фармокопея қонун характерига 
эга бўлиб, ҳамма дорихоналар учун мажбурий расмий қўлланмадир. 
Фармокопеянинг асосий вазифаси ягона усулда дори тайёрлашни амалга ошириш 
ва дорилар сифатини аниқлашнинг бир хил норма ва методларини тадбиқ қилишдан 
иборат. Унда кўрсатиладиган дори моддалар, препаратлар ва дори шакллари официнал 
(оfficna - дорихона) деб юритилади. 
Дорихонага қабул қилинган рецептдаги заҳарли ва кучли таъсир этадиган моддалар 
дозаси, ёзилган дориларнинг ўзаро муносиблиги Давлат Фармокопеяси бўйича 
текширилади, баҳоси қўйилади, номерланади. Сўнг шу рецепт бўйича дори тайёрланади. 
Тайёр дори берилаётганда беморга рецепт ҳам қайтарилади. Фақат заҳарли ва баъзи кучли 
таъсир этадиган дорилар рецепти дорихонада сақланади. Бундай дориларнинг 
ичиладиганлари оқ рангли, сиртга ишлатиладиганлари - сариқ ёки қизил, инъекция 
қилинадиганлари кўк рангли этикетка билан берилади. 
Ҳамшира дорихонадан дори олиб келгач, уларни махсус шкафда сақлайди. 
Суртиладиган ва ичиладиган дорилар алоҳида - алоҳида сақланади. Венага, мускуллар 
орасига ва тери остига юбориладиган дорилар қулфлоғлиқ ҳолда алоҳида сақланади. Энг 
кўп ишлатиладиган дориларни боғлаш, операция ва операция олди хоналарида ҳамда 
клиник лабораторияларда сақлаш мумкин. 
Буни билиш шарт. Ҳамшира беморга дори беришдан олдин қуйидагиларни 
бажариши лозим: 
1. Берилаётган дори касаллик варақасида врач томонидан тайин қилинганига 
мувофиқлигини текшириши; 
2. Инъекция қилинадиган дориларни врачга беришдан олдин идиш сиртидаги 
ёзувга ва идишдаги модданинг ташқи кўриниши тайин қилинган дорига мувофиқлигини 
текшириши керак. Кейин врач ҳам худди шундай текшириб кўради. 
Одатда, дорилар этикеткасида ва улар солинган идишлар сиртида қабул қилиш 
тартиби ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлади. Беморга дори беришдан олдин унинг 
яроқлилик муддати ўтиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Ранги ўзгарган ёки 
чўкма пайдо бўлган дориларни беморга бериш мумкин эмас. Англашилмовчилик 
бўлмаслиги учун хатто бир хил номланган дориларни ҳам, бир идишдан иккинчисига 
қуйиш ёки таблетка ва порошокларни бир пакетдан олиб иккинчисига солиш мумкин 
эмас. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish