14
4. Тизимнинг хусусиятини коррекциялаш, кетма-кет ва параллел коррекциялаш.
Коррекциялшда қайта боғланишдан фодаланиш.
5. Тизим хусусиятини моделлаш орқали ўрганиш.
Автоматик бошқарувчи тизимнинг хусусияти. Автоматик бошқарувчи
тизимларни мувозанат ва ўтиш ҳолатлари. Бошқарувчи тизимнинг статик ва
динамик хусусиятлари.
Бошқариш - 1) бошкарилаѐтган жараѐнларга (объектга) хохлаган узгаришни
кирита оладиган (оптимал холатга утказа оладиган)
хар кандай максадли
йуналтирилган харакатдир ѐки таъсир жараѐнидир. 2) тизимни уни параметрларига
таъсир этиш йули билан яъни, олдиндан белгиланган холатга утказиш жараѐнидир.
3) бошкариш деганда хохлаган холатга келтириш бўйича тадбирларни излаш ва
куллаш тушунилади. 4) бошқариш - келаѐтган ахборотни кайта ишлаш йули билан
олинган ечимга асосланган буйрук ахборотини хосил килиш. 5)
бошкариш - бир
тизимни иккинчи тизимга, унинг холатини
аник йуналишда узгартиришга
интилувчи, бир максадни кузда тутган ахборот таъсиридир.6) бошкариш- маълум
тизимда кетаѐтган жараѐнни керакли холатда ушлаб туриш ѐки
керакли хар хил
холатларга утказишдир.
Бошкариш тизими - бошкариш усуллари (назарияси) ва амалга ошириш учун
техникавий воситаларни уз ичига олади. Мураккаб бошкариш тизимларини куриш
ва унда кечадиган жараѐнларни бошкаришнинг умумий конуниятлари урганилади.
Тизим-1) узаро муносабат ва алокада булган яхлитлик, бирлик хосил килувчи
жуда куп бир бири билан узаро боглик элементлар туплами. (система-грекча
бирикма, кисмлардан иборат, туплам, элементлари узаро боглик), -2) жараѐн содир
буладиган мухитдир (аппарат, машина, жамият). Тизим
бир нечта тартиб билан
йигилган элементлардан ташкил топиб, бирон максадга жавоб беради.
Тизимли тахлил мураккаб ходиса булиб, мураккаб объект ва жараѐнларни
тизим деб караб тадкик этишнинг усуллари тупламидир.
Тизимли тахлил уз ичига
куйидагиларни олади: масаланинг куйилиши (тадкик объектини танлаш,
урганиш
максади ва мезонларини аниклаш); тадкик тизимини ажратиш ва структуралаш (ѐки
декомпозициялаш) ѐки нисбатан аник ѐзаоладиган тизимчаларга ажратиш;
тизимнинг математик моделини яратиш. "Технология" (грекча "технос" - "санъат"
ѐки "хунар" ва "логос" - "фан" сузларидан иборат). Жараѐн деб, -1)вакт буйича сон
ѐки сифат жихатидан узгарувчи хар
кандай физик ходисага айтилади, -
2)белгиланган тизимда буладиган ва тизим холатини узгартириб турадиган (куриб,
ушлаб булмайдиган) ходисалар мужассамлигидир. Ходисалар ва сабаблар
мужассамлигида жараѐн аникланади.
Тизимларни шартли равишда катта ва кичик тизимларга ажратиш мумкин.
Хар бир тахлил килмокчи булган нарсамизни
катта тизим деб хисоблаб, унинг
элементлари, яъни кичик тизимлари аникланиши ишни осонлаштиради
Тизимда булаѐтган жараѐнни аниклаш, кузатиш ва бошкариш учун тизимнинг
холат курсаткичларига эътибор беришимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: