Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#128685
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

автоматик ростлагич деб аталади. Ростланувчи катталикнинг айни пайтда ўлчанган 
қиймати ростланувчи катталикнинг ҳозирги қиймати Хх дейилади.
Ростланувчи катталикнинш технологик регламент бўйича айни вақтда доимий 
сақланиши шарт бўлган қиймати ростланувчи катталикнинг берилган қиймати Хб 
дейилади. Технологик регламент ростланувчи катталикнинг ҳозирги ва берилган 
қийматларини вақтнинг ҳар бир онида тенг бўлишини талаб қилади. 
Х—Хе — Х ростланаѐтган катталикнинг берилган қийматдан четга чиқиши ѐки 
хато деб аталади. Амалда кўпинча хомашѐнинг сарфи ва таркиби, аппаратлардаги 
температура, босим ва бошқа турли катталикларнинг ўзгариши кузатилади. 
Технологик жараѐннинг мақсадга мувофиқ равишда, оқиб ўтишига тескари таъсир 
кўрсатувчи ҳамда системалардаги моддий ва энергетик балансни бузувчи 
ўзгарувчилар ғалаѐнланувчи таъсирлар деб аталади.
Ҳар бир бошқариш системасида кириш ва чиқиш катталиклари бўлади. Кириш 
катгаликларга хом ашѐнинг бошланғич ҳолатини характерловчи ўзгарувчи ҳамда 
вақт ўтиши билан ўзгарадиган ускуна катталиклари, технологик жараѐннинг оқиб 
ўтишини аниқловчи ўзгарувчилар киради. Кириш катталиклари ростланадиган ва 
ростланмайдиган бўлиши мумкин. 
Чиқиш катталикларига чиқариладиган мақсулот сифатини (кимѐвий таркиб, 
зичлик ва бошқалар) характерловчи кўрсаткичлар, шунингдек, ҳисоблаш йўли билан 
аниқланадиган техник-иқтисодий кўрсаткичлар киради. 
Моддий ва энергетик балансга риоя қиладиган машина ѐки аппарат 
ростланувчи объект дейилади. 
Бошқариш принциплари


 
12 
Бошқариш принциплари (тамойиллари) техник жараѐнларни автоматик 
бошқариш асоси бўлиб ҳисобланади. Уларни ўрганишда энг аввал ҳар хил 
бошқариладиган объектларда бошқариладиган катталикнинг ўзгариш қонуниятига 
бўлган талабни билишимиз зарур. Ҳар хил ишлаб чиқаришларнинг бошқариладиган 
объектларга бўлган талабни ўрганиш учун уч хил бошқариш қонунияти зарурлигини 
кўрсатади.
1. Бошқариладиган катталикнинг берилган қийматини вақт давомида бир хил 
қилиб ушлаб туриш; 
Бундай қонуниятни стабиллаштириш қонунияти деб аталади. Ишлаб чиқариш 
шароитида бундай қонуният асосида техник жараѐнни бошқариш жуда кенг 
тарқалган. Масалан, автомобиль генераторининг чиқиш кучланиши, ички ѐниш 
двигателининг темперетурасини, айланишлар частотасини бошқариш бунга мисол 
бўла олади. 
2. Объектнинг бошқариладиган катталиги маълум бир олдиндан аниқланган ва 
вақтга боғлиқ равишда ўзгарадиган функцияга мос равишда ўзгартириш. Бундай 
қонуниятни дастур ѐрдмида бошқариш ҳам ишлаб чиқаришда кенг тарқалган. 
Масалан, ИЁД ни бошқариш, иссиқлик печларини бошқариш, станоклар ва саноат 
роботлари ишини бошқариш, светофорлар ишини бошқариш бунга мисол бўла 
олади. 
3. Бир объектнинг бошқариладиган катталикларининг ўзгариш қонунияти 
иккинчи бир бошқариладиган катталигининг ўзгаришига қараб аниқланади. Бундай 
турдаги бошқариш автомобилларда ўт олдириш шамларини бошқаришда 
ишлатилади. Маълумки, ўт олдириш тизимида ўт олдиришни илгарилатиш 
бурчагининг катталиги двигател тирсакли валининг айланишлар частотаси ва унинг 
сарфлаѐтган қувватига мос равишда ўзгариб туриши керак.
Қисқача қилиб айтганда юқорида кўрилган бошқариш қонуниятлари ишлаб 
чиқаришни бошқариладиган объектларга қўйилган ишлаб чиқариш мақсадларидир.
Бошқариш принциплари ана шу ишлаб чиқариш мақсадларининг 
бажарилишини таъминлаши керак. Ҳозирда бошқарувчи қурилмаларини яратишда 
қўлланиб келаѐтган бошқариш принциплари автоматика фани тараққиѐтининг энг 
бошланғич босқичида шаклланади. Бу принциплар мутахассисларнинг изланиши 
натижасида инсонни ўз ҳаѐтидаги фаолиятини анализ қилиш асосида топилади ва 
уларни турларини ажратади. Шунга кўра 3 та бошқариш принципи аниқланган: 
1. Бошқариладиган катталикнинг ўзгаришига қараб бошқариш принципи; 
2. Безовталовчи катталикнинг ўзгаришига қараб бошқариш принципи; 
3. Умумлашган бошқариш принципи. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish