Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

Буйракда сийдик ҳосил бўлиши. Буйракда сийдик ҳосил 
бўлиши икки даврга бўлинади.


35 
 
Биринчи давр -фильтрация даври дейилиб, у бирламчи 
сийдик ҳосил бўлишдан иборат. Бирламчи сийдикнинг таркиби қон 
плазмасининг таркибига яқин бўлиб, унда фақат оқсил бўлмайди. 
Чунки у капилляр қон томирларининг деворидан фильтрланиб 
ўтмайди.
Иккинчи давр-реабсорбция жараёни дейилиб, бу сийдик 
ҳосил бўлишнинг иккинчи даври ҳисобланади. Каналчаларда 
қолган сийдик иккиламчи сийдик дейилиб, унинг таркибидаги 
моддалар алмашинуви натижасида тўқималарда ҳосил бўлган 
қолдиқ азот, мочевина, креатинин каби чиқинди моддалар, маълум 
миқдорида тузлар ва сув бўлади. Катта одамда бир суткада 100 л 
бирламчи сийдик фильтрланиб, унинг 98,5-99 литри калавасимон 
каналчалар девори орқали қонга қайта сўрилади. Колган 1-1,5 л. 
иккиламчи сийдик сифатида ташқарига ажратилади. 
ПАРҲЕЗ ТАОМЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ 
 
Парҳез №1.Қайталанувчи ошқозон ва ўн икки бармоқли 
ичакнинг яра 
касаллиги, қайталанувчи сурункали гастрит, ўткир гастритнинг 1-2 
кунида қўлланилади. Шунингдек, юқоридаги касалликларнинг 
тузалиш даврида ҳам тавсия этилади.
Овқат таркиби: 4-5 стакан сут, 70-80 г ёғ, қайнатилган 2 дона 
тухум, сутли манний бўтқа, мева шарбатлари, қурутилган оқ нон, 
творог, қайнатилган гўшт ва балиқ. 
Парҳез №2. Сурункали гипоатцид гастрит, сурункали энтирит 
ва колитнинг тузалиш даврида тавсия этилади.
Овқат таркиби: ёғсиз гўшт, котлет, балиқ, тифтил ва мева 
сабзавотлар, оқ нон печение, сариёғ, тухум, қатиқ, лимон. 
Парҳез №3.Сурункали ич қотганда қўлланилади.
Овқат таркиби: қора нон, сариёғ, ўсимлик ёғи, мева-
васабзавотлар, ёғли ва гўштли овқатлар, гричкали бўтқа, кефир. 
Парҳез №4. Қайталанувчи энтерит ва колит касаллигида 
берилади.
Овқат таркиби: қуритилган оқ нон, сариёғ, гуручли ва манний 
бўтқа, гўштли, балиқли ва товуқ гўштли овқатлар, лимон чой. 
Парҳез №5. Жигар ва ўт йўллари касалликлари уларнинг 
қайталанувчи даврида панкреатит касаллигида тавсия этилади.


36 
Овқат таркиби: бироз қотган (суви қочган) оқ ёки қора нон, 
гречкали ва сабзавотли бўтқалар, сариёғ, творог, кифер, 
қайнатилган гўшт, балиқ, димланган котлет, қуруқ печение. 
Парҳез №6. Подагра касаллигида қўлланиланилади.
Овқат таркиби: суви қочган оқ ёки қора нон, гречкали ва 
сабзавотли бўтқалар, сариёғ, қайнатилган гўшт, балиқ. 
Парҳез №7. Нефрит, пиелонефрит, цистит, уретрит 
касалликларининг ўткир ва сурункали ҳамда соғайиш даврида 
тавсия этилади. 
Овқат таркиби: сут-қаймоқ, туссиз нон, қайнатилган гўшт, 
балиқ, сабзавот ва мевалар, чекланган миқдорда тухум, соғайиш 
даврида эса суткасига 2-3 грамм гача овқатга туз қўшиб берилади. 
Парҳез №8. Семизлик (семириш) касаллигида тавсия этилади.
Овқат таркиби: Сутли овқатлар, ёғсиз гўшт, сабзавот ва 
мевалар. 
Парҳез №9. Қандли диабет касаллигида қўлланилади.
Овқат таркиби: тухум, пишлоқ, кўкатлар, ширин бўлмаган 
мевалар. 
Парҳез №10. Компенсация ҳолати бузилган, юрак қон 
томирлар тизими касалликларида (буюрилади) берилади.
Овқат таркиби: сутли маҳсулотлар, оқ ва қора нон, 
қайнатилган ёғсиз гўштли, балиқли шўрвалар, сабзавотлар ва 
мевалар. 
Парҳез №11. Сил. Камқонлик ва бошқа қон касалликларида 
берилади. 
Овқат таркиби: юқори калорияли овқатлар (тухум, гўшт, 
балиқ). Оқсил суткасига 120 граммгача кўпайтирилади. 
Парҳез №12. Нерв тизими касалликларида қўлланилади. 
Овқат таркиби: турли туман маҳсулотлар бироқ аччиқ, шўр, 
нордон маҳсулот лар чекланади, кофе берилмайди. 
Парҳез №13. Ўткир юқумли касалликларда тавсия этилади.
Овқат таркиби: Кўп миқдорда суюқликлар (минирал сув, 
шарбатлар), қайнатилган шўрва, творог, тухум сариғи. 
Парҳез №14. Сийдик-тош касаллигида буюрилади.
Овқат таркиби: А) сийдикда фосфор чўкмаси бўлганда ун ва 
гўштли маҳсулот лар миқдори чекланиб, кўпроқ ловия, нўхат 
маҳсулотлари берилади.
Б) сийдикда оксалат чўкмалари бўлганда, беморга ловия, нўхат 
маҳсулотлари берилмайди, чунки булар таркибида шавил 


37 
кислотаси мавжуд. Шунинг учун беморга олма, нок каби таркибида 
шавил кислотаси кам бўлган маҳсулотлар берилади. 
Парҳез №15. Соғлом ва касалликлардан соғайган беморлар 
учун тавсия этилади. Овқат таркиби: турли-туман маҳсулотлар.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish