Епифиз ўрта мия соҳасида жойлашган бўлиб, вазни 0,2 гр. У
пигмент алмашинуви бошқарилишида иштирок этади.
Қалқонсимон без бўйиннинг олд қисмида жойлашган бўлиб,
хиқилдоқни олдинги ва ён томонларидан ёпиб туради. Унинг вазни
катталарда 25-30 гр бўлади. Бу без тироксин гармонни ишлаб
чиқаради ва унинг 65% идан кўпроғи йод моддасидан иборат. У
моддалар алмашинуви, юрак ишини гуморал йўл билан
бошқаришда, болаларнинг ўсиши ва ривожланишида, нерв тизими
функцияси нормал такомиллашувида катта аҳамиятга эга.
Қалқонсимон без функциясининг сусайишига гипотериоз дейилади.
Йод етишмовчилиги натижасида эндемик буқоқ касаллиги келиб
чиқади. Без функциясининг ошиши тиреотоксикоз касаллигини
келтириб чиқаради. (61-расм)
Қалқонсимон без олди бези-овал шаклда бўлиб, жуда майда-
0,11гр. вазнда. Бу без организмда кальций ва фосфор тузлари
алмашинувига таъсир этадиган гармон поратгормон ишлаб
чиқаради.
Бу гармон камайганда мускуллар тортишади ва тетания
касаллиги рўй беради. Бу касалликда қондаги кальций миқдори
камайиб кетади.
Айрисимон
без-тўш
суягининг
орқа
юзасида
жойлашган. Вазни 14-15 ёшли кишиларда 30-40 гр,
қариларда 15 гр. Айрисимон безда тимозин гармони ишлаб
чиқарилади. Тимозин лимфоцитлар ҳосил бўлишни
кучайтиради.
Меда ости бези-меъданинг пастки ва орқа соҳасида бел
умуртқаси рўпарасида жойлашган бўлиб, узунлиги 16-20 см,
вазни 70-80гр. Инсулин гармонини ишлаб чиқаради.
Инсулин гармони қондаги қанд моддасининг ортиқча
қисмини жигар ва мускул тўқималарида гликоген моддаси
сифатида запас ҳолда тўпланишини таъминлайди. (61-
расм)
Буйрак усти бези-ўнг ва чап буйракларнинг устки
қисмида жойлашган. Уларнинг биргаликдаги вазни 10-12
гр. бўлиб 2 қаватдан: устки пўстлоқ ва ички мағиз қаватдан
иборат.
32
Пўстлоқ
қисмидан
минералокортикостероид,
глюкокортикоид ва жинсий гармонларни ҳосил қиладиган
андроген ва эстерогенлар ишлаб чиқарилади. Мия қисмидан
норадреналин ва адреналин гармонлари ишлаб чиқарилади.
Бу гармонлар артериал қон босимини оширади, юрак
қисқаришларини тезлаштиради, тўқималарда моддалар
алмашинувини бошқаради. (62-расм)
А Б
62-расм. 63-расм
Буйрак усти бези. А) уруғдон. Б) тухумдон.
Жинсий безлар. Эркакларда уруғдон, аёлларда тухумдон.
Бу безлардан жинсий гармонлар ишлаб чиқарилади. (63-А,Б-
расмлар)
Болаларни балоғгатга етишида эркакларнинг жинсий
гармони тестестерон ва андростерон, аёлларнинг жинсий
гармони энтероген киради. Бу гармон аёллардан бирламчи
ва иккиламчи жинсий белгиларнинг пайдо бўлишига
таъсир этади, хайз кўришини тартибга солади.
Ички секреция безларининг фаолияти нерв тизими
томонидан бошқарилади.
Шундай қилиб, ички секреция безларидан ишланиб
чиқаётган гармонлар ўз навбатида нерв тизимига таъсир
этади, нерв тизими эса гуморал йўл билан ички секреция
безлари фаолиятини бошкаради.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |