INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 75
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
ишчи кучи хисобидан қондирилади. Катта миқдордаги иммигрантлар
меҳнатидан фойдаланилаётган бўлса ҳам бу ердаги феодал муносабатларидан
сақланиб қолган урф-одатлар аёлларнинг елланма ишчи сифатида ишлашига йўл
қўймайди. Хотин-қизлар уй ишлари билан ва бола тарбияси билангина
шуғулланиши мумкин. Пакистан каби давлатларда ҳам мустақиллик даврида
аёллар иқтисодий фаолиятида сезиларли ўзгаришлар рўй бергани йўқ. Иш билан
банд аёлларнинг асосий қисми кам унумдорли анъанавий тармоқларда сақланиб
қолган. Кишлоқ хўжалигида 70% аёллар меҳнатидан фойдаланилади.
Аёлларнинг оммавий бандлиги тўқимачилик ва тикувчилик каби тармоқларда
учрайди ва улар ҳеч қандай маълумотга ҳам эга эмас. Хотин-қизларнинг олий
маълумотлилик даражаси жуда паст бўлиб, фақатгина, таълим ва соғликни
сақлаш соҳаларида фаолият олиб борадиган аёлларда маълумотлилик даражаси
бирмунча юқори. Мустақиллик йилларида мамлакат таълим тизимида олиб
борилган ислоҳотлар аёллар таълимига оз таъсир кўрсатган. Бу нарса мамлакат
аҳолисининг психологияси билан ҳам боғлик. Чунки аёлларнинг аксарият қисми
қизларни ўқитиш тарафдори эмас ва улар буни ўзларининг моддий
шароитларининг етишмаслиги, қизларнинг кўпроқ уй ишларида оналарига
ёрдамчи бўлиши билан боғлаб кўрсатади. Лекин асосийси бу ерда аёллар
таълимининг иқтисодий келажаги йўқ. Улар олган таълими билан миллий урф-
одатларга қарши бориб ишлашига ишончи йўқ. Юқори малакали ишчи кучига
талабнинг қанча кўп бўлишига қарамасдан ислом давлатларида дипломли аёллар
ҳам аҳолининг иқтисодий фаол қатламига қўшила олмаслиги мумкин. Кам
даромадли оилаларда қиз ва ўғил болалар таълимида устунлик иккинчи томонда
бўлади.Чунки миллий анъаналарга кўра оила устуни эркак киши хисобланади
ва у оилани даромад билан таъминлаши мумкин. Демак бу ерда шундай хулоса
қилиш мумкинки ривожланаётган мусулмон давлатларида аёлларнинг
иқтисодий фаоллигига ислом маданияти кучли таъсир ўтказади. Биргина
Индонезияда мусулмонлар аҳолининг асосий қисмини ташкил этишига
қарамасдан аёлларнинг иқтисодий фаоллиги анча юқори бўлган. Меҳнатга
лаёқатли ҳар учта аёлдан биттаси ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашган. Бу
ҳолат Индонезияга ислам маданияти кириб келгунга қадар унинг юқори
маданият ва бой миллий анъаналарига эга бўлиши, бу ерда аёлларнинг асрдан
асрга бошқа мусулмон давлатларига нисбатан катта эркинликларга эга
бўлганлиги ва охир-оқибат ислам дини аёлларнинг ижтимоий ҳолатига камрок
таъсир кўрсатганлиги билан изоҳланади.
Ҳозирги кунга келиб ООН нинг махсус дастури қабул қилиниши ва бунда
аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига
алоҳида урғу берилганлиги натижасида меҳнат шароитлари анча яхшиланди,
шунга биноан дунёнинг кўпчилик давлатларида бундай таффовутларга чек