INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
77
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
шакллантирилиб уларни депутат ва раҳбар кадрлар тайерлашга жалб этиш
мақсадида ўқитилиши, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар
ассоциацияси, «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» нинг, Ўзбекистон
хотин-қизлар қўмитасининг Инновция бўлими қошида «Ихтирочи аёллар»
уюшмасининг ташкил этилиши республика аёлларининг ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий соҳалардаги фаоллигига туртки бўлди деб айтишимиз мумкин. Бундан
асосий мақсад, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни
марказга жалб этиш, уларга бизнес ғояларни ишлаб чиқишда ёрдам бериш
орқали ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш ва шу йўл билан аёлларнинг
иқтисодий фаоллигига эришишдан иборатдир. Шунингдек, норасмий соҳада
фаолият юритаётган аёллар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш,
уларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касб турлари бўйича қайта тайёрлаш,
ишга жойлашишига кўмаклашиш, ҳунарманд аёлларга бизнесини йўлга қўйиш
учун имтиёзли кредитларни олиб беришга кўмаклашиш, «Ҳунарманд»
уюшмасига аъзо бўлиш орқали фаолият юритишнинг афзалликларини
тушунтириш бу соҳадаги асосий вазифалар хисобланади. Меҳнат соҳасида
стратегик қарорларни қабул қилиш жараёнига гендер ёндашувни жорий қилиш
ва меҳнат бозорида аёллар аҳволини тенглаштиришга йўналтирилган бундай
махсус чоралар натижасида эркаклар каби аёлларга ҳам меҳнат бозори тақдим
этаётган барча имкониятлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқлар кафолатланмоқда.
Аёлларнинг иқтисодий фаоллигини соҳалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак,
бюджет соҳасида машғул бўлган аёлларнинг солиштирма сони эркакларга
қараганда сезиларли даражада юқори (ишлаётган аёлларнинг ҳар учинчиси ушбу
соҳада банд). Аёлларнинг аксарият қисми иқтисодиётнинг таълим, соғликни
сақлаш, маиший хизматлар, савдо, ўмумий овқатланиш, маданият ва санъат
каби тармоқларида фаолият олиб боради. Масалан, Қорақалпоғистон
Республикасида 1,9 млн.га яқин аҳоли истиқомат қиладиган бўлса, шундан 50%
ни хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 2852таси иқтисодиёт, 49695 таси
таълим, 24395 таси соғликни сақлаш, 168 таси илм-фан тараққиёти йўлида, 500
таси ҳунармандчилик соҳаларида фаолият юритмоқда, 261 нафар фермер
аёллар, 397 нафар диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари
бўйича маслаҳатчилари хисобланади. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёллар
сони 12000 дан ортиқни ташкил этади, 3250 нафардан зиёд хотин-қизлар
иқтисодиётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида ишлайдилар.
Қурилиш, транспорт, алоқа каби тармоқларда эса меҳнат қилаётган эркаклар
улуши аёлларга нисбатан анча юқори. Кишлоқ хўжалиги иккала жинс
вакилларининг ҳам кенг тарқалган бандлик соҳаси ҳисобланса ҳам, бу ерда банд
бўлган аёллар улуши эркакларга нисбатан юқорироқ.
Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни айтиш
мумкинки, аёллар иқтисодий фаоллигини самарали ташкил этиш учун:
Do'stlaringiz bilan baham: |