Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
196
Шарофат қизларнинг қўшиғидан уйғонди. Қанча ух-лади, қаерда ётибди, бу меҳрибон 
одамлар ким, билолмади. Деразадан ташқарига қаради. Радиода Кокила эълон эшиттирмоқда: 
— Чорвада эри бор хотинлар, кийимларини ювиб, дазмоллаб бўлган бўлсалар, 
меҳмонхонага олиб келишсин! Отабой ака! Отабой ака! Тўртта батарея олиб келинг! Ойша, 
Ойша! Ғанижон соқол қирадиган писка сўраган, дарров олиб кел! Салима! Раҳимингга 
«Синчалак» билан «Қутлуғ қон»ни қайдан бўлса ҳам топиб кел! Отабой ака, газета билан 
«Муштум» эсингиздан чиқмасин! Қайтараман, соат тўртда Олойга вертолёт учади. 
Кечикманглар! 
Семиз жувон косада шавла олиб кирди. 
— Йўлга кетадиган одамсиз, еб олинг. Гуруллаган товуш уларнинг суҳбатини бўлди. 
Иккови ҳам шошиб ташқарига чиқишди Осмонда баҳайбат чигирткадек пириллаб вертолёт 
учиб келарди. Даланинг у ер-бу ерида юрган кишилар қўлларини пешоналарига соябон қилиб, 
осмонга қарашарди. Мотоциклнинг люлькасида бир бойлам газета билан Кокила келди. 
— Қани, меҳмон, кетдик! 
Шарофат мотоциклнинг орқасига мингашиб олди. Семиз жувон орқадан қўл силтаб қолди. 
Вертолёт қўнган жойда ўн чоғли хотин тўпланган эди. Ҳаммасининг қўлида тугун. Учувчи 
йигит иккита ёнғоқни шапкасига бекитиб, найрангбозлик қилар, хотинлар қиқир-қиқир 
кулишарди. Отабой арқон шотига тирмашиб, кабинага тугунчаларни ташир, ора-сира учувчига 
нималардир деб тўнғилларди. Шарофат вертолётга чиққанида боя дўпписига довучча солиб еб 
ўтирган болани кўтариб олган, ўнг қовоғида қоп-қора холи бор бир жу-вон ҳаллослаб етиб 
келди. У югуриб келганидан ёноқлари терлаган, ўзи ҳансирарди. Жувон қўлидаги тугунни 
Шарофатга бўй чўзиб узатаркан: Омон акамга салом денг, уйдагилар, болалар тинч экан, деб 
айтинг, деб тайинлади. Қўлидаги бола ҳам унга дўпписини чўзиб: 
— Даддага, даддага, — дерди. 
Мотор гуруллаб ҳамма ўзини четга олди. Баҳайбат паррак чир айланиб, вертолёт ҳавога 
бигиздек тик санчилди-ю, ер пастда қолди. Қўл силтаётган аёлларнинг қизил, кўк дурралари 
секин-секин кичрайиб, охири кўздан ғойиб бўлди. 
Агар шу пўлат қуш ҳозир ерга қўнсайди, Шарофат ўша жувонни, Омоннинг муҳаббатига 
сазовор бўлган, унинг энг эзгу ҳисларига қалбидан жой берган кўксига ихлос билан бош 
қўярди, қовоғидаги ўша кўҳлик холидан тўйиб-тўйиб ўпарди... Энди у Омоннинг олдига нима 
деб боради? Унга нималар деб айтади. Ҳозиргина уни кузатиб қолган жувонларнинг юзини, 
кўзини эслади. Қандай бахтли хотинлар-а! Уларнинг кўзларида соғинч, олисда, тоғ этакларида 
лолаларга бурканган ён бағирларда энтикиб йўлларига кўз тиккан энг азиз кишилари олдига 
учаётган пўлат қушнинг қанотини ҳам ўпишга, меҳр билан силаб-сийпалашга тайёр. 
Пастда яшариб, яшилланиб келаётган чўл ястаниб ётибди. Шу чўл кўкатларига жон 
бераётган хотинлар ўз ёнларидан унга жой беришармикин? Кошки эди, унинг биринчи пешона 
тери шу ерларга тўкилса, чўл шамоллари унинг ҳам оппоқ билакларини қорайтирса... 
Жувон кўксининг аллақаеридан садо чиққандек бўлди. 
— Қол, шу ерларда қол, Шарофат! Бахтинг шу ерда! Шу бағри кенг, ҳар бир гиёҳидан 
тортиб янтоғигача табиий, инсон қўлига, пешона терига зор чўлларнинг аллақаерида сенинг ҳам 
бахтинг яшириниб ётибди. Қидир, изла! Тунлари чўл осмонида порлаган юлдузларнинг чўғини 
кўрмагансан ҳали! Чўлда уфқни қизартириб чиқадиган офтобга юзингни тутмагансан ҳали! 
Кўкатга чалқанча ётиб, ярми қизил, ярми оқ булутларга қараб ширин ўй сурмагансан ҳали. Қол! 
Қол шу ерда. 
Пастда чўл чир айланар, кўм-кўк майсазорлар орасидаги йўл парқи очилган сочдек бўлиб 
кўринарди, қорли чўққилар тизмаси эса оёқ қўйса етгудек яқинда ялтирарди. 
1961 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish