Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
115
Мунисхон ўзига шундай савол берганда: «Дод!» деб юборгиси: «Йўқ!», «Йўқ!» деб 
қичқиргиси келарди. «Уни шу аҳволда ташлаб кетмаганимда бундай бўлмасди. Курашишим, 
бутун борлиғим билан курашишим, уни шу йўлга бошлаган ҳар қандай кучдан зўр келишим 
керак эди. Нега шундай қилмадим? Нега уни енгмадим? Нега ўзимни курашдан четга тортдим? 
Энг яқин кишимни ҳалокат ёқасига ташлаб, ўзимни олиб қочдим. Энди у бутунлай ҳалок бўлди. 
Пулига, мартабасига дўст бўлганлар, уни шу йўлга бошлаганлар аллақачон бегона бўлиб 
олдилар. Унга ҳамдард бўладиган, юпатадиган, кўнглига далда берадиган яқин кишиси 
қолмади. Энди уни чинакам шармандалик кутяпти». 
Мунисхон ғижимланган газетага лоқайд термилиб, ана шундай хаёл сурарди. 
Ҳовлига ҳассага таянган дадаси кирди. У ариқда шилдираб оқаётган сувда юзини ювиб, ҳўл 
бўлиб кетган соқолларини белбоғига артиб, супага ўтирди. Чол ҳассасининг учи билан ер чизиб, 
анча вақтгача жим ўтиргандан кейин, бошини кўтариб, қизига қаради. 
— Мунис, қизим, баққа кел. Ҳамма гапни эшитдим. Жуда хунук иш бўпти. Хўш, энди нима 
қилмоқчисан? 
Мунисхон ердан бош кўтармай, ҳамон ўшандай ўтирарди. 
— Қизим, ота ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Гапларимга астойдил 
қулоқ бер. Жўрабек етим бола. Сендан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Авваламбор, ташлаб келганинг 
жўялик иш бўлмаган эди. Ҳали ҳам бўлса йўлга отлан. Одамнинг тафтини одам кўтаради. Енига 
бор. Шундай қилсанг чинакам одамлик қилган бўласан. Бор, унга ҳамдам бўл. 
Эрталаб тонг отиши билан Мунисхон йўлга чиқди. Уни Тошкентга олиб кетаётган автобус 
ҳам, поезд ҳам, назарида, жуда секин юраётганга ўхшарди. Поезд ичи дим бўлганидан 
йўловчилар газета билан ўзларини елпирдилар. Бу томонларга почта бир кун кечикиб келарди. 
Кечаги газетанинг Жўрабек ҳақидаги фельетони йўловчиларнинг эрмаги бўлиб қолди. 
Мунисхон қаёққа қарамасин, ўша газета. Худди атайлаб қилгандек, газета тўрт букланганда ўша 
фельетон мана мен, деб кўриниб турарди. Йўловчилардек эрмакталаб халқ камдан-кам бўлади. 
То Тошкентга етиб келишгунча Жўрабекнинг достони оғизларидан тушмади. Ҳар ким ўз 
фикрини айтарди. 
— Бу ярамасни албатта суд қилишади. 
— Инсонлик қиёфасини йўқотганларнинг жазосини бериш керак. 
Кела-келгунча одамларга орқасини ўгириб овқат еб келаётган, бўйни буқаникига ўхшаган 
бир киши товуқнинг оёғини лунжига тиқар экан, палағда товуш билан деди: 
— Ахир, хотини талоқ, ғар бўл, ўғри бўл, инсофли бўл-да! 
Унинг гапи Мунисхонга қаттиқ ботди. Бир нима де-йишга оғзи бормай, қошларини 
чимирди. Буқабўйин киши газетани «шарр» этиб йиртиб, худди фельетонли жойига лунжининг 
ёғини артиб, яна гап қотди: 
— Қизи талоқ мухбирлар ҳам кўп ғаламис бўлишади-да. Ҳа, энди шундоқ бўлган экан, 
кўриб-кўрмасликка олиб кетавермайсанми. Ҳукуматнинг даргоҳи катта, омборнинг эшиги тор, 
туйнуги кенг. Озроқ олган билан ғазнаси тамом бўп қолармиди? Мунча ковлаштирасан, 
сийниталоқ, ўзваг бўлганингдан кейин ўзвагингга қайиш-да. Ҳукумат уни қамаб қўйса, нонинг 
иккита бўладими сенинг? 
Ўтирганларнинг этагига ўт туташгандек баравар ўрниларидан туриб кетишди. Юқорида 
китоб ўқиб ётган ёшгина бир йигит «гуп» этиб ўзини пастга отди. Буқа-бўйиннинг ёқасидан 
олиб, йўлакка судради. Бошқаси унинг юкини йиғиштириб орқасидан ирғитди. Поезд 
дувараккина бир разъездга келиб қолган эди, буқабўйиннинг бай-байлашига карамай, уни 
вагондан тушириб юборишди. Поезд жойидан жилди ҳамки, ҳеч кимдан садо чиқмади: бу одам 
ҳаммани — ҳукуматни, ўзбекларни, мухбирларни — ҳамма, ҳаммани ҳақоратлаб кетган эди. 
Гўё кўкариб заҳарга тўлган чаён ковакдан чиқди-ю, бу ердагиларнинг танасидан ўрмалаб 
жамият ичига кирмоқ-чи, уларга ниш урмоқчи бўлгандек эди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish