Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
110
Кампир умрида бириичи марта эрининг кўзига тик қаради: 
— Сиз тўққиз бача кўриб... худодан тилаб-тилаб олган биттайи-битта қизингиз билан юз 
кўрмас бўлдингиз. Бу гуноҳ эмасми? Ҳасан-Ҳусан ттевараларингиз бу йил саккизга киради. 
Бирои марта бориб кўрдингизми? Бача бечорлар Шофирконда герой бобомиз бор, деб махтаниб 
юришармиш. 
Мўмина момо тўққиз йилдирки, эрини инсофга келтиролмасди. Ҳозир мавриди келиб 
ичидаги дардларини тўкиб солди: 
— Қизингиз ғар бўлмапти, ўғри бўлмапти, Ҳамробойиинг духтарига ўхшаб ўқишдан 
қорнини дўппайтириб келмапти... 
Жуман бобо икки тиззасига шапиллатиб уриб, ўрнидан туриб кетди. 
Бундан тўккиз йил муқаддам Жуман бобо тўшакка ётиб қолган тенгдош дўсти уста 
Мутаваккилни кўргани борди. Унинг икки оёғи пгол бўлиб, кўчага чиқолмай қолганди. Киевда 
ўқийдиган ўғли почтадан аравача юборипти. У борганда аравачада юригани машқ қилаётган 
экан. Жуман бобо аравачани тортиб гузарга олиб чикди. Иккови чойни эрмак қилиб, ўтган-
кетганлардан гаплашиб ўтиришди. Тенгдош бўйинса дўстларини эслашди. 
Бирин-кетин ҳаммаси кетиб бўлган. Бу «одам тўймас» дунёда тенгқурлардан икковипша 
шўппайиб колишипти. 
— Жуманбой жўрам. деди Мутаваккил. — Сен билан адашмасам. саксон етти йплдан бсри 
жўрачилик қиламан. Орамизга бирон марта бўлсин совуқчилик тушмади. Гинахонлик 
қиладиган бирон гап айтишмадик. Бизку, кетамиз, аммо орқамизда қоладиган бачаларимиз бир-
биридан узоқлашиб кетишмасмикин? Шундоқ бўлмасин десанг, кел, қудачилик қилайлик. 
Қизинг Истатнисони келин қилай. Ўғлим Луқмонбой 6у йил ўқишни тугатиб келади. Тўй 
қилайлик. 
Мутаваккилнинг ўғли эс-ҳушли йигит бўлганди. Куёвинг борми, десанг, бор дегулик. 
— Э, дўстим ўнта қизим бўлса, ўптасини ҳам қўлингга топшираман. Истатнисо таътилга 
келсин, қўл-оёғини боғлаб остонангга ташлаб кетганим бўлсин. 
Икки қуда обдон эзилиб ганлашишди. Тўй режасини ҳам тузиб қўйишди. Кечга томон 
Жуман бобо арава тортиб Мутаваккилни уйига элтиб кўйди. 
Мутаваккил шу кўчага чиққанча қайтиб чиқмади. Ётиб қолди. Дўхтирлар Бухоро 
шифохонасига олиб кетишди. Икки оёғи қорасон бўлган экан, кесмаса, айниган қон тананинг 
бошқа томонларига хам ўтиб кетиши мумкин экан, кесишди. Тўрт кундан кейин олдига одам 
қўйпшди. Жуман бобо борганда у кўкка бокиб қимирламай ётарди. Кўзини аранг очиб уига 
каради. Нимадир демоқчи бўлди, айтолмади. Лаби сал-пал қимирлагандек бўлди. 
Орадан бир ҳафта ўтиб уни тупрокка қўйишди. 
Мутаваккил у билан бирга узок ттўл босган жўраларининг энг сўнггиси эди. Эиди бу ёруғ 
жаҳонда Жуман бобонинг бир ўзи колди. 
Бу орада қизи Истатнисо дўхтирлик ўқишини тугатиб, қайтиб келмади. Бирга ўқиган 
тошкентлик йигит билан дон олишиб қопти. Ота-оналарини, ака-укаларини янгаларини тўйга 
айтиб телеграмма юборипти. Жуман бобо ҳеч кимни тўйга юбормади. Бундай қизим йўқ. Уни 
танимайман, деди. Мўмина момо йиғлади, ялиниб ёлворди, бўлмади. 
Чол эса эрта саҳардан чиқиб кетганича Жилвон чўлларида тентираб кунини ксч киларди. 
Баъзан Вардонзе қалъасига бориб вайроналар устида кун ботишга караб ўтирарди. Чўғдек 
қизариб ботаётган қуёш унинг дардларини ҳам оловли баркашига солиб ботаётгандек бўларди. 
Бухорои шарифга тенгдош бу қалъани Вардон худотлар давлати тиклаган. Бунда кимлар 
бўлмади, нималар бўлмади? У Қутайбани ҳам, элакчи Торобийни ҳам, жомакор сафидлар 
етакчиси Муқаннани ҳам, мўрмалаҳдек ёпирилган Чингизхон лашкарларини ҳам, тўп, 
замбараклар судраб келган шафқатсиз Фрунзени ҳам ва ниҳоят қишлоқма-қишлоқ юриб одам 
отган Куйбишевни хам кўрган. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish