www.ziyouz.com кутубхонаси
112
Автобус кечаси ўн бирларда келди.
Аллакайдан пайдо бўлган военком тобутни очишга рухсат бермади.
— Тобути билан кўмилади. Ким очса жавобгарликка тортилади.
Рухсат бўлганда ҳам очиб бўлмасди. Рухланган қалин тунукани факат электр пайванд
аппаратида кесиш мумкин эди.
— Вой, мусофирликда ўққа учган болам. Темир кафан кийган болам.
Мўминанинг бу фарёди одамларнинг юрак-бағрини ўртаб юборди. Ҳамма баравар ув
тортди.
Истатнисонинг Ҳасан-Ҳусан ўғиллари ҳеч қачон келмаган ҳовлида, ҳсч қачон кўрмаган
одамлар орасида ҳайрон қараб турардилар. Улар гўдак эди. Бир кунда ҳам отасидан, хам
онасидан ажралганини, энди етим бўлиб қолганларини ҳали билмасдилар. Уларнинг болалик
онгида эртами, кечми улар қайтиб келадигандек эди. Энди бир умр ота билан онани қўмсаб
яшашлари-ни, пюдлик ва аламли дамларда энг яқин хамдард кишилари бўлмаслигини идрок
қилмасдилар.
Тобутни ичкари уйга олишди. Мўмина тобутни қучоқлаб фарёд урарди.
— Болагинам, тўққиз йил дийдорингдаи бенасиб бўлганим етмасмиди. Чиқ, чиқ, бу темир
кафандан. Жамалак сочларингни бир силай. Жонсиз танангни бағримга босай.
Келинлар уни суяб ташқарига олиб чиқипди. У остонада бел боғлаб турган нораста икки
неварасини бағрига босиб фарёд урди.
Жуман бобо айвоп даханида кўксини хассага бериб қимирламай ўтирарди. Уиинг ўғиллари
тобутни бузиб очамиз, деб болта кўтариб келишди. Военком билан икки солдат йўлларини
тўсиб, болтани олиб қўйди. Бу оқшом хонадонда ҳеч ким ухламади. Жуман бобо икки етим
неварасини тўнига ўраб, кўзларини юмганча қимирламай ўтирарди, ҳадеб ўзини ўзи қарғарди.
Йиғи-сиғи, дод-фарёд билан Шофиркон тонги ёришди. Офтобнинг оловли кўли Вобксит
минораси пештоқини шам қилиб ёқди.
Кўча эшиги олдига қўйилган курсиларда кексалар ўтиришарди. Ёш-яланг қўл қовуштириб
тик турипти. Кимдир ювилмаган, кафанланмаган мурдага жаноза лозимми, деб сўраб қолди.
Масжид мутавалиси жавоб қилди:
— Муҳорабада қурбон бўлганлар шаҳид кетадилар. Уларнинг жасадлари ҳаво билан, офтоб
билан ювилади. Буни таяммум дсйдилар. Истатнисо тўппа-тўғри биҳиштга тушади. Ҳур-
ғулмонларга қўгаилиб кетади.
Қабристондан қайтаётганлар орасида Жуман бобо кўринмасди. Ҳар кимнинг ўз гуноҳи ўзи
билан. Балки Жуман бобо қизини кечирганда, кел, деб эшигини очганда бундай бўлмасмиди.
Энди Мўминанинг бетига қандай қарайди? Ахир у нимага бундай бўлганини билади-ку! Ундан
қаёққа қочиб қутулади?
У қалъа томон оғир юк орқалагандек букчайиб борарди. Неча юз йиллар олдин қулаб кстган
минг йиллик дарахтларнинг тошга айланган илдизларига тирмашиб харобалар тепасига чикди.
Бу жойдан бутун воха кафтда тургандек кўринарди.
Офтоб ўчяпти. Кўм-кўк осмонда сузиб юрган пахтадек юмшоқ булутлар ёнаётгандек
ловулларди.
Жуман бобо икки қўлини баланд кўтариб, аллоҳга нола қилди:
— Э, худо, мунча қаҳрингга оласан? Нега мени ўлмайдиган дардга мубтало қилдинг?! Илон-
чаёнлар чакса ҳам ўлмайдиган, бўрию шоқоллар даф қилмайдиган, ўтда ёнмас, сувда чўкмас
қилиб яратдинг. Ўз боласини остонадан қувган гуноҳкор бандангман. Даргоҳингга сиғиниб
келдим. Омонатингни ол! Дунёга тўймаган норасталар умрини нега менга юлиб берасан? Ахир
мен ёшимни яшаб бўлдим. Яшайвериб зерикиб кетдим. Ўзингдан тилаб олган ёлғиз қизим у
дунёга мендан дили оғриб кетди. Бунга қандоқ чидайман? Тонгла машҳарда унга қандоқ
кўринаман? Энди кетай, бу ёруғ жаҳонда бошқаларга жой бўшатай.
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |