Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
123
чайлага кирди. Бир чеккада хомуш ётган турнага тикилиб, унинг товус пати-дек чиройли 
кокилини силади. Нималардир деб пичирлаб ҳам қўйди. Мен чалқанча ётиб чолни, унинг 
болаларини ўйлардим. Демак, унинг икки ўғли ҳалок бўлган. Ленинградда бир ўғли бор. Нега 
оти Андрюша?! Сўрасаммикин? Хаёл аралаш ёнимга ечган шимимнинг чўнтагидан папирос 
олиб, гугурт чақдим. Чол ўгирилди. 
— Ухламадингизми? 
— Йўқ, уйқу келмаяпти, отахон. 
Чол индамай чироқни пуфлаб ўчирди-да, кўрпа устига чордона қуриб ўтириб олди. Ойдинда 
унинг юзи, кўзи, кўксига тушган оппоқ соқоли кўриниб турарди. Анча вақтгача олисда оғир юк 
тортаётган паровознинг гупиллашига қулоқ солиб жим ўтирдим. Паровоз овози ҳам тиниб, кенг 
далада чирилдоқлар уни қолди, холос. 
— Ота, бир нарса сўрасам малол олмайсизми? 
— Сўранг, болам. 
— Ўғилларингизни гапириб берсангиз, Андрюшани ҳам. 
Чолнинг эти жунжиди шекилли, бир тебраниб, кўрпани елкасига тортди. Ой ботди, энди 
унинг башарасини аниқ кўриб бўлмади. У нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, оғир 
хўрсиниқ гапиргани қўймади. Бунақа хўрсиниқ одамга фақат энг яқин кишисини қабрга 
қўяётган пайтда келади. Чол пешонасини уқалади, соқолини тутамлаб, тиззасига шапиллатиб 
бир урди. Кейин бошини кўтариб, қоронғилик қаърига тикилиб қолди. 
— Ўғлим, сабру бардош деган нарса бўлмаса, одам боласини ғам еб қўяди. Мана, яшаб 
юрибман. Йиқилиб қолармиканман, деган эдим, икки азаматимдан жудо бўлиб ҳам 
йиқилмадим-а! 
У ички дард тўлкинида ҳикоясини бошлади: 
— Уруш бошланган йили Шамсиддиним йигирма икки ёшда, Фазлиддиним ўн тўққиз ёшда 
эди. Шамсиддинимни аскарликка олишмади. Бир кўзи ногирон эди. Умархўжа бойвачча ўғлига 
суннат тўйи қилганда катта базм бериб, мушакбозлик қилдирган эди. Ўшанда Шамсиддиним 
йўлга кирмаган бувак эди. Онаси раҳматлик беланчакка ётқизиб қўйган экан, осмонда ёрилмай 
қолган мушак боланинг беланчагига тушиб ёрилса бўладими! Юзи куйиб, чап кўзини бутунлай 
кўрмайдиган қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам аскарликка олишмай, меҳнат армиясига аранг 
олишган эди. Фазлиддинимни ундан бир ой бурун Пойтуқ станциясидан урушга жўнатган эдим. 
Фазлиддиним Ленинграддан, Шамсиддиним Подгора деган шаҳардан хат ёзиб туришди. 
Подгорага борганмисиз? Мен борганман. Шамсиддинимга ҳайкал ўрнатишганда чақиришган 
эди. У ерда каттакон электростанция бор. Немис Москванинг эшигини қоқаман деб қўл чўзиб 
турганда пойтахтга шу станция мадор бўлган. Унинг заводларини шу станция юргизиб турган. 
Шамсиддиним ўша станцияга келган кўмирни вагондан тушириб, кичкина вагончаларга ортар 
экан. Немис шу шаҳарнинг пайига тушиб, устма-уст самолёт юбориб турган... Мингдан ор-тиқ 
киши кечани кеча, кундузни кундуз демай ишлаган. Шамсиддиним эрталаб ишга кетаётганда 
бирдан тревога бўлиб, осмонда немис самолёти кўринибди. Шаҳар устида икки айланиб, 
станцияга бомбасини ташлаёлмай болалар боғчасининг ҳовлисига ташлаб қочибди. Тасодиф 
бўлиб, лаънатининг бомбаси ёрилмай, болалар ўйнайдиган қумга санчилиб қолибди. Ҳамма 
ташвишда, одамлар ана ёрилади, мана ёрилади деб жонларини ҳовучлаб қолишганмиш. 
Болаларни айтмайсизми! Деразадан қараб жавдираб туришганмиш. Шамсиддиним югуриб 
келиб, бомбани қумдан суғуриб, майдонга қараб чопибди. Анча нари бориб йиқилибди. Бир 
кўзи ожиз эмасми, шошганидан елкасини сим ёғочга уриб олган экан. Бомба портлаб, тилка-
пора бўлибди. Уруш тугамаёқ бордим. Қабрини қучоқлаб йиғладим. Ўша боғчани 
Шамсиддинимнинг но-мига қўйиб, ҳовлисига ҳайкалини ўрнатишди. Тўнғич ўғлимдан ана 
шундоқ жудо бўлганман, болам. Чол энтикди. У йиғлар эди. 
— Юпатманг, болам. Бир оз йиғлай, дардим енгилашади. Ичимни бўшатиб олай. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish