185
муваффақиятига олиб келишининг аломати бўлади. Ундаги қадриятлар
(биринчи навбатда-унинг ходимларининг сифати) даражалар бўйича
ранжировка қилинмайди. Ташкилот эдхократикликнинг ҳар хил даражасига
эга бўлиши мумкин, бу технологиянинг даражаси, ходимларнинг сифати ва
раҳбарларнинг тайѐрланганлиги билан белгиланади.
Бундай
ташкилотлар ижодни, инновацияларга ўчлик ва биргаликда
самарали ишлашни талаб қилувчи юқори ва мураккаб технологиялар
соҳасида энг фойдалидирлар. Булар маслаҳат –янгилик киритиш, компьютер-
электрон , тиббиѐт, тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва ҳ.к. соҳаларидир.
Олдинроқ департаментлаштиришнинг икки ўлчамли модели ва
ташкилотларни қуришнинг матрица модели кўриб чиқилган эди. У
ерда
ресурслар ва натижалар икки ўлчамли бўлганлар, уларни мўлжаллаш билан
ишларни матрица уячалар шаклида бир вақтда бирлаштириш содир бўлган.
Аммо худуд, бозор ва истеъмолчи каби ўзгарувчанлар бундай
ташкилотларнинг ташқарисида қолганлар, уларнинг мўлжаллаш билан ишлар
ҳам ташкилотларга бирлашишлари мумкин. Бу учинчи ўлчовни қўшишда кўп
ўлчамли ташкилот пайдо бўлади.
Одатда фойданинг маркази статусини олувчи автоном ишчи гуруҳ
бундай ташкилотнинг асоси бўлади. У бир вақтда учта вазифани бажаради:
- асосий (ишлаб-чиқариш ва бошқа) фаолиятни ресурслар билан
таъминлаш;
- аниқ истеъмолчи , бозор ѐки худуд учун маҳсулот ѐки
хизматларни
ишлаб чиқариш;
- аниқ истеъмолчига хизмат кўрсатиш, ривожланиш ѐки аниқ бозорга
кириб бориш.
Бу ташкилотларда бўлинмалар бюджетлари бўлинмаларнинг ўзлари
томонидан ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбарияти фақат уларга маблағларни
инвестиция қилади, қарзлар беради. Бу ерда автоном гуруҳ аъзоларининг
ташкилот раҳбарияти ва бошқа бўлимлар билан муносабатлари мижозлар
билан муносабатлардан фарқланмайди.
186
Бир қатор ҳолларда
умуман ташкилот эмас, балки маълум хўжалик
бирлиги кўп ўлчамли қилинади ва у йирикроқ ташкилот тузилмаси тарибида
қанчалик иложи бўлса, шунча автоном бўлиши мумкин. Шундай қилиб,
ташкилот ичидаги ички бозорга иложи борича кўпроқ даражада
яқинлаштирилган кўп ўлчамли модель бир вақтда фаолият кўламидаги
синергиянинг самараси ва иқтисодидан фойдаланади.
Кўп ўлчамли ташкилотнинг кўпгина афзалликларига қарамасдан, ҳатто
унинг ѐрдами билан ҳам барча аъзоларини қониқтира оладиган ва улар
фаолиятини адекват равишда мотивациялайдиган ташкилотни ташкил қилиш
қийиндир. Агар ташкилот аъзоларига ўзларнинг ишларига тегишли бўлган
қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқ берилсагина, Ушбу муаммо,
ушбу муаммо муваффақиятли ҳал қилинади. Бу
партисипативли
Do'stlaringiz bilan baham: