5.5 Ташкилотларни ривожланишидаги замонавий тенденциялар.
Ташкилотларнинг янги турлари.
Кейинги йилларда ташкилотларни фаолият юритиши ва ривожланишида
янги жаҳон тенденциялари кузатилмоқда.
Уларда энг муҳими- бу иерархиянинг аҳамиятини тубдан пасайиши,
қатъий (вертикал) тузилмалардан фойдаланувчи ташкилотлардан каттароқ
автономлиги билан таърифланувчи юмшоқроқ, ўзини ўзи ташкил қилувчи
ташкилотларга ўтишдир. Ўзини ўзи ташкил қилишнинг худудий, горизонтал
тизими, ўзини ўзи ривожлантириш ва ўзини ўзи бошқариш ва, шунга кўра
горизонтал бўйича менежментнинг устиворлиги мавжуддир.
Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожланиши ва ўзини ўзи
ташкил қилишнинг тубдан янги шароитлари юмшоқ тизимларннг ўзини ўзи
ривожлантириши жараѐнларини баъзи бир жадаллашувини ва ўтган йилларда
вужудга келган қатъий(иерархик) ва эгилувчан(дастурий–мақсадий)
тузилмалар ва ташкилотларни “юмшатилишини” “кўзғатди”, шундай бўлса
ҳам горизонтал тузилмалар ва ташкилотлар амалиѐтида ҳали ғоятда камроқ
қўлланиладилар, буни уларнинг ўзини ўзи ташкил қилувчи(юқоридан
тартибга солинмайдиган) бошланиши билан изоҳлаш мумкин. Келажакда,
балки, улар Ўзбекистон иқтисодиѐтида ҳам устивор бўлсалар керак.
Кейинги йилларда ташкилотларнинг ўзини ўзи ташкил қилувчи
тизимлар сифатидаги чегараларининг шаффофлиги ошмоқда, бу аслида
чегараларини амалда аниқлаш мумкин бўлмаган чегарасиз тизимларни
ташкил қилади. Бу тизимларнинг хроник номутаносиблигини яратади, чунки
ресурслар тизимининг ичига ва ташқарисига оқадилар ва шунинг билан
тизимнинг тебрангичини мувозанатдан чиқарадилар.
Шунинг билан бир вақтда замонавий ташкилотларнинг шаффофлиги,
очиқлиги қуйидагиларга ѐрдам беради:
- салоҳиятли инвесторлар ва ишга доир шерикларни биргаликдаги
фаолиятга жалб қилиш;
183
- замонавий илғор ишлаб чиқариш, тижорат ва ахборот техноло-
гияларини тарқалиши ва тезроқ ўзлаштирилиши, илмий тадқиқотларнинг
маълумотлари ва илғор тажрибадан фойдаланиш;
- ташкилот ходимларининг касбий маҳоратини ошиши;
- ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга
қўйилиши;
- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунчилик ва меъѐрий
ҳужжатларга риоя қилиниши;
- бозор муносабатлари иштирокчилари ва аҳолини хўжалик юритувчи
субъектларнинг фаолияти ва улар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулотлар ва хизматлар ҳақида хабардор қилиниши.
Бу пироворида ташкилотларнинг рақобатбардашлигини оширилишига,
улар фаолиятининг самарадорлигини кўтарилишига ѐрдам беради.
Кейинги ўн йиллар яна жамиятни ахборотлашганлигини ошганлиги
билан ҳам таърифланадилар. Бу ташкилотларни яккаланиб қолишини бузиб
юборди, улардан
бу
сифатни(механик,
корпоратив)
таъминловчи
тузилмаларидан фойдаланадиганларини камроқ самаралироқ қилиб қўйди.
Шунинг билан бир вақтда ахборатлаштириш ташқи муҳит ўзгаришларини
ҳушѐрлик билан ҳис қилувчи, истеъмолчилар сўровларига жадаллик билан
жавоб қайтарувчи ташкилотларни ташкил бўлишига кўмаклашди. Ишлаб
чиқарувчини истеъмолчи билан анча яқинлашуви бунинг муҳим
оқибатларидан бири бўлади. Бу эса, ўз навбатда, ишлаб чиқарувчини
истеъмолчи талабларидаги ўзгаришларга жадаллик билан жавоб қайтаришга
мажбур қилди, кўпроқ даражада ташкилот тузилмасини белгилаб бера
бошлади. Вужудга келаѐтган шароитлардаги рақобат курашида ўз
ташкилотини ахборотли жамият томонидан шакллантирилаѐтган, ташқи
муҳитнинг янги талабларига яхшироқ мослаштира олаганларгина ғалаба
қозониши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган жараѐнлар кейинги вақтларда шаклланаѐтган
ташкилотларнинг янги турларида аниқ номоѐн бўлишлари мумкин, уларга
184
эдхократик, кўпўлчамли, партисипатив, тадбиркорлик ташкилотлари ва
бозорга қаратилган ташкилотни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |