Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Матрица усули. Унинг асосида рақобат жараѐнини уларни динамика 
билан боғлиқликда кўриб чиқувчи ғоя ѐтади. Товарнинг эгри чизиқли яшаш 
даври ушбу усулнинг методологик асоси бўлади. 
70 –йилларнинг ўрталарида “Бостон консалтинг групп” маркетинг 
фирмаси ўзининг етарлича оддий ҳолатларига асосланган ҳолда ҳар хил 
товарларнинг рақобатбардошлигини баҳолашнинг матрица усулини ишлаб 
чиққан бўлиб, ҳозир у ҳар хил корхоналар ва соҳаларнинг рақобат- 


392 
бардошлигини тадқиқот қилишда қўлланилади. Тадқиқотнинг асосий қуроли 
иккита кўрсаткичлар асосида қурилган матрицадир. Вертикал бўйича бозор 
сиғимининг тўғри чизиқли кўламдаги ўсиши суръатлари кўрсатилади. 
Горизонтал бўйича эса – тадбиркор ѐки корхонанинг бозордаги логарифмли 
кўламдаги улуши. Барча компаниялар, корпорациялар, фирмалар ва 
бизнеснинг бошқа бирликлари бу матрицада ўзларининг параметлари ва 
бозор шароитларига кўра жойлашадилар. Бозорда энг катта улушга эга 
бўлганлар рақобатбардошроқ ҳисобланадилар. 
Матрица усулидан фойдаланган ҳолда, менежер ва бизнесмен нафақат ўз 
корхонасининг, 
балки 
рақибининг 
салоҳияти 
рақобатбардошлиги 
даражасини ҳам баҳолаши ва кейин эса бозордаги ҳулқининг стратегиясини 
ишлаб чиқиши мумкин . Матрица усули амарикали маслаҳат фирмаларида 
кенг қўлланилади, бизнинг тадбиркорларимиз учун ҳам салоҳиятнинг 
рақобатбардошлигини баҳолаш учун ишончли қурол бўлади. 
Корхонанинг салоҳияти ҳар хил турдаги бозорлардаги рақобат курашида 
амалга оширилади. Уни амалга оширилишининг муваффақияти кўпроқ 
менежерларнинг санъати, уларнинг билимлари, тажрибаси ва касбий маҳо- 
ратига боғлиқ. Бизнеснинг мураккаб дунѐсида бундай ўзини ўзи баҳолаш 
етарли эмас. Аммо муваффақият ва муваффақиятсизликларнинг сабабларига 
мустақил экспертлар, маслаҳатчилар ва рақибларнинг кўзлари билан қараш
ва солиштириш учун махсус ишлаб чиқилган стандартлардан, яъни эталон 
учун қабул қилинган ҳар хил корхоналар, соҳалар ва бошқалар 
салоҳиятилари рақобатбардошлигининг баҳоларидан фойдаланиш фойдали- 
дир. Бу ҳолда ютуқларни ўзи томонидан баҳолашга аниқлик, тузатишлар
киритилади ва у энди корхонанинг бозор тизимидаги ҳақиқий ҳолатига мос 
келади.
Қадимгиларни айтишларича, дунѐни бошланишида сўз ѐтади. Муваф- 
фақиятли бизнеснинг асосида эса нима ѐтади? Бизнес стратегия (узоқ 
муддатли мақсадлар)ни белгилашдан, яъни жамиятда қабул қилинган ва 
мустаҳкамланган қонунлар, аҳлоқий меъѐрлар, истеъмолчиларнинг руҳий 


393 
қарашлари, миллий анъаналар ва ҳ.к. кўринишидаги ҳуқуқий, иқтисодий, 
социал, экологик ва бошқа стандартларни ҳисобга олиш билан каттароқ 
даромад олишга имкон берувчи ресурслар(ходимлар, моддий-ашѐвий ва 
бошқалар) ни мувофиқ танлаб олишдан бошланади ва унинг асосида тактика 
ишлаб чиқилади. Муваффақиятли бизнеснинг стратегиясини умумий 
кўринишда қуйдагича акс эттириш мумкин:
Э
бфt
= D
Нt
+ D
по
+ D
пб
+ D
пф
P
ht
Pa ѐки P
прим
шартида max
бу Э
бфt

бнt
, агар Э
бфt
Эбнt
, унда бизнес: ѐ умуман, ѐки корхона учун , 
ѐки фақат жамият учун самарали бўлади.
Эвф* ва Эб
и
* белгиланишлар тегишли равишдaги t вақти ичидаги бизнес 
самарадорлигининг ҳақиқий ва меъѐрий даражаси: 
Дnr ва Рnt тегишли равишдаги t вақти ичидаги корхонанинг йиғма 
даромадлари ва ресурслари;
Дпо – солиқлар ва социал фондларга ихтиѐрий тўловлар тўлангандан 
кейин корхона ихтиѐрида қоладиган даромадлар; 
Дпб – корхонанинг республика ва маҳаллий бюджетга топширилган 
даромадлари; 
Дпф – корхонанинг социал фондларга ихтѐрий ажратмалар шаклида 
топширилган даромадлари; 
Ра – корхона томонидан аванслаштирилган ресурслар (корхонанинг 
қийматий баҳоланишдаги барча мавжуд ресурслари, шу жумладан резерв 
қилинган иш жойлари, хом ашѐ, материалларнинг меъѐридан ортиқ 
захиралари, ўрнатилмаган ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари); 
Рприм – корхона томонидан қўлланилган ресурслар (аванслаштирилган 
ресурслар минус фойдаланилмаган ресурслар, яъни резервли иш жойлари, 
хом ашѐ, материалларнинг меъѐридан ортиқ захиралари, ўрнатилмаган 
ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари); 
Ушбу формула умуман жамият нуқтаи назаридан муваффақиятли 
бизнесни акс эттиради. Чунки у солиқли бюджет тушумлари ва социал 


394 
фондларни шакллантиришда фаол иштирок этиш, ҳамда даромадлар ва 
харажатларнинг фаол баланси билан рақобат қилишга қаратилган. Бундай 
стратегияни амалга оширувчи корхоналар нафақат рақобатбардош 
салоҳиятга эгалар, балки давлатнинг иқтисодий қудратини оширадилар. 
Ғарбда улар ўзларини ўстирган мамлакатларинг фахри бўладилар, уларнинг 
менежерлари эса – энг машҳур ва номи чиққан кишилардир. 
Жаҳон амалиѐтида корхона фаолиятининг асосий натижалари 
даромадлар категорияси билан белгиланадилар. Иқтисодиѐт тилида бу – соф 
фойда (солиқлар ва социал фондларга иҳтиѐрий тўловлар тўланганидан 
кейин корхона ихтиѐрида қоладиган фойда), ишлаб чиқиш билан қўшилган 
қиймат ( сотилган товарлар қиймати минус харид қилинган товарлар ва 
хизматлар қиймати), ялпи даромад (социал тўловларни ўз ичига олувчи иш 
ҳақи фонди ва плюс – балансли фойда). Барча даромадлар корхона 
ихтиѐрида қолувчи даромадлар ва ундан солиқлар, ренталар, тўловлар, 
субсидиялар, бадаллар, ҳайриялар, ҳамда рақобат натижасида (нархдаги ѐн 
беришлар, ҳолатий йўқотишлар ва ҳ.к.) кўринишида ундириб олинадиган 
даромадларга бўлинадилар. Даромадлар одатда ишга киритиладиган 
ресурслар (асосий фондлар ва моддий айланма маблағлар, аванс қилиб 
берилган ѐки қўлланилган сармоялар) билан тенглаштирилади. Даромадлар 
ва харажатлар(сармоялар, меҳнат, вақт, бозор сиғимининг ўзлаштирилган 
улуши)нинг ҳар хил нисбатларини эксперт йўли билан аниқланган худди 
шундай стандартлар билан солиштиришда корхона салоҳиятининг 
рақобатбардошлигини баҳолашга имкон беради. Бундай баҳо бир қатор 
кўрсаткичлар ва стандартлар (нормативлар)дан фойдаланиш билан берилади, 
унга эриша туриб, корхона рақобатбардош бўлади. Стандартларни ишлаб 
чиқиш усуллари ғоятда турли туманлиги билан ажралиб туради. Чунки 
ривожланган мамлакатлардаги бозор муносабатлари амалиѐти асрдан 
ортиққа тенгдир. Ҳозир улар орасидан экспертли балли баҳоларга афзаллик 
берилмоқда.


395 
Умуман, корхона салоҳияти рақобатбардошлигини ўзгариши – бу унинг 
тижорат сирининг ўзагидир. Шунинг учун ҳам бундай баҳолашнинг энг 
муҳим ва батафсил усулларини корхона менежерлари сир тутишга ҳаракат 
қиладилар. Етакчи индикаторларнинг аниқ миқдорлари ва уларни бошқариш 
стратегияси одатда корпорациялар учун махфий бўлади. Шунга қарамасдан 
бизнес бўйича ғарб адабиѐтларини кўриб чиқа туриб, бозорнинг ҳолати ва 
корпорацияларнинг иқтисодий ҳулқининг орқасидан кузата туриб, энг 
аҳамиятли ва кўпроқ фойдаланиладиган стандартларни, корхоналар 
фаолияти натижалари ва ресурслари ҳаракатиниг уларнинг рақобат- 
бардошлиги остида ѐтувчи индексларини ажратиш мумкин. 
Корхонанинг рақобатбардошлиги салоҳияти стандартлари иқтисодий ва 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish