Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


149
― У деганинг ким ўзи?
― Доктор Карлайл Каллен, — деди аччиқ нарса тишлагандек афтини
буриштириб.
― Нега у билан гаплашгани бермадинг?
― У сени сўрамади! — деди у яна совуққон оҳангда. — Чарли қаерда деб
сўради, мен жавоб бердим. Одоб доирасидан чиққаним йўқ!
― Менга қара, Жейкоб...
У гапимга қулоқ солмади, аксинча, худди уни биров чақиргандек
деразадан ташқарига қаради. Мен ҳам қулоқ солдим, лекин ҳеч нима
эшитмадим.
― Бўпти, Белла, — деди у шошиб ва эшик томонга югурди.
Мен ортидан нима бўлди, тинчликми деганча югурдим. Кутилмаганда
тўхтаган Жейкобга урулиб, ағанаб тушдим.
― Жин урсин, — қичқирдим мен ва ўрнимдан туришга шошилдим. У эса
эшикка отилдию жойида қотди.
Остонада Элис ҳайкалдек қотиб турарди.
― Белла, — деди у ҳансираб.
Мен қийналиб бўлсада, ўрнимдан турдим ва унга шошилдим. Унинг
кўзларида ҳайрат бор эди. Элис худди бошқа жойда эди, у нафасини ичига
ютиб, бутун танаси асабдан таранг тортилганча дир-дир титрарди. Мен
уни тинчлантириш учун елкасидан ушлаб силкитдим: — Элис, нима
бўлди? —қичқириб юбордим қўрққанимдан.
У кўзларини катта-катта очганча менга тикилди.
― Эдвард, — деди у шивирлаб.
Элиснинг тунд кайфиятини, қўрқуви маъносини тушуна олмай даҳшатдан
қотдим. Эдвардга нимадир бўлганини эшитгим келмасди. Бошим айланиб,
оёгим тагида ер қалқиб кетгандек бўлди.
Жейкобнинг ўкирганидан қулоқларим шанғиллаб кетди. Ўзимга
келганимда креслода ётардим, нега Жейкоб ҳамон сўкинаётганини
тушунмай алангладим.
― Унга нима қилдинг? — ўкирди Жейк Элисга.
Элис унга жавоб бермади.
― Белла? Белла, ўзингни қўлга ол, кетишимиз керак.
― Жойингдан қимирлама, — огоҳлантирди уни Жейкоб.
― Ўзингни бос, Жейкоб Блэк, — буюрди унга Элис. ― Белланинг кўз
ўнгида урушмасанг керак.
― Ўзимни бошқаришни биламан, — гапини бўлди Жейк.
― Элис, нима бўлди ўзи? — сўрадим уларнинг жанжали жонимга тегиб.
― Билмайман, — инграб юборди у. — Нега бундай қарорга келди экан?
Бошим айланаётганига қарамай ўрнимдан туришга уриндим. Жейк
чаққонлик билан қўлини тутди. Элис эса сумкасидан кичкина телефон
чиқарди ва тезда рақамларни терди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish