Сифат менежменти маърузалар матни


-МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

8-МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ 
ТИЗИМЛАРИ 
РЕЖА 
1. Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари 
2. АҚШ фирмаларидаги сифатни бошқариш тизимлари 
3. Япониядаги сифатни бошқариш тизимлари 
4. Сифатни бошқаришнинг статистик усуллари. Маҳсулот 
сифатининг киришдаги назорати 
 
Таянч иборалар: сифатни бошқаришнинг мажмуий тизими, 
сифат тизими, вазифалар, режалаштириш, аттестациялаш, технологик 
тайѐргарлик, метрологик таъминот, таъминот, сифатни ошириш
сифатни бошқаришнинг хорижий тажрибалари, АҚШ, Япония, Европа, 
сифат бошқаруви тамойиллари.
 
1. Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари 
Маҳсулот сифатини бошқариш учун бир-бири билан уюшмаган 
чора-тадбирлар эмас, балки ўзаро боғланган чора-тадбирлар 
мажмуаси, яъни тизимий ѐндашув зарур. 
Сифат тизими — сифатни умумий бошқаришни амалга 
оширилишини таъминлайдиган ташкилий тузилмаси, тартибли 
ҳаракатлар (процедуралар), жараѐнлар ва ресурслар мажмуаси. 
Сифат тизимлари яратилиши ва фаолияти қуйидаги мақсадларга 
эришиш учун зарур:

сифатни таъминлаш;

сифатни бошқариш; 

сифатни яхшилаш. 
Бундай ѐндашувнинг мисоли корхонадаги маҳсулот сифатини 
бошқариш мажмуавий тизимидир (МСБМТ). Тизимнинг мажмуавийлиги 
шундаки, у маҳсулот ҳаѐтий циклининг барча босқичларида сифатни 
бошқариш имконини беради, жумладан тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва 
тажрибавий намунани тайѐрлаш босқичида; айланиш ва сотиш 
(сақлаш, транспортлаш, савдо операциялари) доирасида; маҳсулотдан 
фойдаланиш ѐки уни истеъмол қилиш босқичида. 
Кўрсатилган тизимда стандартлар мажмуаси корхонанинг барча 
хизматлари масалалари ва вазифаларини белгилайди, улар таъсири 
тартибини жорий қилади ва уларнинг ўзаро муносабатларини 
уюштиради. Тизим сифатни бошқаришда ҳамма тоифадаги 


71 
бажарувчилар - директордан тортиб ишчигача вазифаларини 
қатьий белгилайди. МСБМТ ишлаб чиқаришни бошқариши умумий 
тизимининг бир қисмидир. Фақат шу холдагина у ўз вазифасини, яъни 
маҳсулот техникавий даражаси ва сифатини оширишни бажаради. 
МСБМТ доирасида қуйидаги вазифалар бажарилади: 

маҳсулотга бўлган талаб, унинг техникавий даражаси ва 
сифатини олдиндан кўриш; 

маҳсулот сифати ва уни оширишни режалаштирши; 

маҳсулот сифатига бўлган талаблар; 

маҳсулотни аттестациялаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ва 
ишлаб чиқаришга қўйишни ташкил қилиш; 

ишлаб чиқаришни технологик тайѐргарлигини ташкил қилиш; 

метрологик таъминотни ташкил қилиш; 

моддий-техникавий таъминотни ташкил қилиш; 

кадрларни махсус тайѐрлаш ва ўқитиш; 

маҳсулот сифати режалаштирилган барқарор даражасини ишлаб 
чиқиш, уни ишлаб чиқариш, омборларга жойлаш, транспортлаш, 
сотиш ва фойдаланиш пайтларида, яъни унинг ҳаѐтий циклининг 
барча босқичларида таъминлаш; 

маҳсулот сифатини оширишга қизиқтириш; 

стандартлар, техникавий шартларни татбиқ этиш ва ўлчаш 
воситалари ҳолати устидан давлат назорати; 

маҳсулот сифатининг хуқуқий таъминоти; 

МСБМТ нинг ахборот таъминоти; 

етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар 
ўртасида сифат масалалари бўйича ўзаро муносабатларни ташкил 
қилиш; 

маҳсулот сифати бўйича ички ишлаб чиқариш ҳисоби ва 
ҳисоботи. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish