Сифат менежменти маърузалар матни


Такрорлаш учун назорат саволлари



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

 
Такрорлаш учун назорат саволлари 
1. Маҳсулот сифатини бошқариш маҳсулот ишлаб чиқаришни 
қайси даврида кўпроқ самара беради? 
2. Сифат бошқарувига таъсир этувчи омилларни таърифлаб 
беринг? 
3. Сифат бошқарувига таъсир этувчи тасодифий омиллар қандай 
бўлади? 
4. Сифатни бошқариш тизими нима? 
5. Сифатни бошқариш дастурининг типик кўриниши қандай 
шаклга эга? 
6. Сифат бошқарувида бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларни 
аниқланг? 
7. Сифат бошқарувининг ташкилий йўналишларига нималар 
киради? 
8. Рақобатбардошлик нима? 
9. Рақобат шароитида маҳсулот сифати қандай кўринишда 
бўлиши лозим? 
10. Сифат бошқарувига қандай қилиб тизимли ѐндошиш мумкин? 
11. Сифат бошқарувига бошқача ѐндошувлар ҳам борми? 
12. Товар рақобатбардошлиги кўрсаткичларига нималар киради? 
13. Маҳсулот ҳаѐтий циклининг босқичлари қайсилар? 
 
 
4-МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ МЕЗОНЛАРИ 
РЕЖА 
1. Харажат ва маҳсулот сифатини боғланиши 
2. Сифатнинг мақбул даражаси 
3. Маҳсулот сифатини бошқариш мезонлари ва сифат 
кўрсаткичлари 
Таянч иборалар: харажат, маҳсулот сифати, ўзгарувчан, доимий 
харажатлар, маҳсулот таннархи, сифат харажатлари, сифатнинг 
мақбул 
даражаси, 
сифатнинг 
одатий 
харажатлари, 
сифат 
кўрсаткичлари, буюмларни ишлаш цикли. 
 
1. Харажат ва маҳсулот сифатининг боғланиши 
Корхоналар фаолият юритиш жараѐнида моддий ва пул 


33 
харажатларини сарфлайдилар. Корхонанинг умумий харажатлари 
ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб 
чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш 
қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш 
таннархини ташкил қилади. 
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб 
чиқариш ѐки қайта ишлаш жараѐнида ишлатилган табиий ресурслар, 
хомашѐ, 
материаллар, 
ѐқилғи, 
энергия, 
асосий 
воситалар 
(амортизация), меҳнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ харажатларнинг қиймат қўринишини ифода этади. 
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект маҳсулотни ишлаб чиқариш 
жараѐни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулотни 
ишлаб чиқариш жараѐнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий 
воситаларнинг эскириши, материаллар, уруғлик, ўғит, ѐнилғи-мойлаш 
материаллари, эҳтиѐт қисмлар ва бошқа) ва  жонли меҳнат сарфлари
ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади. 
Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан харажатлар таснифланганда 
одатда «ўзгарувчан», «доимий», «ярим ўзгарувчан», «ярим доимий» 
терминлари қўлланилади. 
Ўзгарувчан харажатлар тасвирланганда одатда қуйидаги таъриф 
ишлатилади. Ўзгарувчан харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмига 
нисбатан мутаносиб равишда ўзгариладиган харажатлардир. Яъни 
ишлаб чиқариш ҳажми қанчагача ўсса харажатлар миқдори ҳам 
шунчагача ўсади (7-расм).

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish